1871 йил 22 февраль – Мирза Ҳаким парвоначи Тошкентдан Қўқон хонлигига келган Туркистон генерал-губернаторининг вакили И. Ибрагимовни Қўқон шаҳрида Худоёрхон маблағига қурилаётган янги масжидни кўргани таклиф қилди.
Улар бориб кўрганларида масжид қурилиши ҳали тугамаган эди.
Масжиднинг ҳовлиси катта бўлиб терак ва қайрағоч дарахтлари экилган боғи бор эди. Масжиднинг ўзи ҳам жуда катта бўлиб, кириш томони бўйлаб бир нечта кириш эшикли панжара ўрнатилган.
Ўртада ҳам бино бор эди, унинг бир нечта эшиклари энди қурилаётганди. Қурувчиларнинг сўзларига қараганда, буларнинг эшиклари шишадан ишланган бўлармиш. Бино шифти рангли нақшланган. Масжид устунларининг сони 204 та қайрағоч ва терак ходаларидан ишланган бўлиб, ҳар бирининг йўғонлиги 4 аршинга тенг бўлган.
Kanalga ulanish⤵️
@har_sohadan_2020