#йиғилиш
❗️Зойир Мирзаев қатор ҳокимларни жиддий огоҳлантирдиТошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев раислигида бир қатор муҳим масалалар юзасидан ҳокимлик соати ўтказилди.Унда раҳбарлар айрим йўналишларда иш ўринлари ташкил этишга етарлича эътибор қаратмаётганлиги ёки имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганлиги танқид қилинди.
Хусусан, жорий йилнинг январь-февраль ойларида 3 184 та оилаларга жами 5 220 та хизматлар кўрсатилган.
Оҳангарон, Бекобод шаҳарлари ва Бекобод туманида юқори натижага эришган бўлса, бироқ Оҳангарон, Бўстонлиқ, Янгийўл туманларида бу борадаги ишлар суст эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, 2025 йилда вилоят маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича "маҳалла еттилиги" , яъни "Ижтимоий профилактика" томонидан олиб борилаётган ишлар хусусига ҳам тўхталди.
Юқоридаги масалалар юзасидан камчиликка йўлга қўйган
ҳокимлар ва вилоят раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди. Йўналишлар бўйича аниқ топшириқлар берилиб,
муддатлари белгиланди.@haqiqatonline_24