Дадаси бор олам энг гўзал олам.
Дунёда бахтлидан бахтлироқ одам,
Бу бахтни ҳис қилинг улар борида,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..
Пайти келар борингизни бериб ,жим,
Йиғлайсиз сўзингиз айтолмай иним.
Отангиз тафтини ким беради ким,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..
Ҳаётидан ўксиб нолимас улар,
Фарзандларин кутиб санайди кунлар,
Агар, дуо қилса омадинг кулар,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..
Дадажон, сизни яхши кўраман!
Қадрдонларга улашинг
👨👩👧👦
JUFTI HALOLIM