Арзирли эрса гар ишқнинг шаъмаси,
Висолдир кўнгилнинг пинҳон таъмаси,
Ненидир унутдим билмай чамаси,
Шу унут савдони кутишимни айт.
Зоҳирим ишқ эрур, ботинимда дард,
Бу рўйи заминда тилин ютса мард,
Умиддан, ишончдан қолса бирор гард,
Сабримни сув қилиб ютишимни айт.
Кўнглимда бошланиб бўлган талотўп,
Дарёлар сувидан азобларим кўп,
Келсангку кутарман, ўлгунча хўп-хўп,
Келмасанг бу дардла ўтишимни айт.
Кундан кун недир кам, недир зиёда,
Икки йўл ораси руҳим пиёда,
Чорасиз ҳақ бўлган, ноҳақ дунёда,
Қолмасдан бе чора, кетишимни айт.
@Мирзоҳид Ботиров
13. 02. 2025
Гўзал ёзғичлар телеграм каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
Висолдир кўнгилнинг пинҳон таъмаси,
Ненидир унутдим билмай чамаси,
Шу унут савдони кутишимни айт.
Зоҳирим ишқ эрур, ботинимда дард,
Бу рўйи заминда тилин ютса мард,
Умиддан, ишончдан қолса бирор гард,
Сабримни сув қилиб ютишимни айт.
Кўнглимда бошланиб бўлган талотўп,
Дарёлар сувидан азобларим кўп,
Келсангку кутарман, ўлгунча хўп-хўп,
Келмасанг бу дардла ўтишимни айт.
Кундан кун недир кам, недир зиёда,
Икки йўл ораси руҳим пиёда,
Чорасиз ҳақ бўлган, ноҳақ дунёда,
Қолмасдан бе чора, кетишимни айт.
@Мирзоҳид Ботиров
13. 02. 2025
Гўзал ёзғичлар телеграм каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ