Янги йилни қутлаймиз,
Янги йилим деб,
Онам каби қариб,қуриб, инграниб бораяпти олам!
Ҳамма мақтар, баландпарвоз табриклар яна,
Мен ҳам ёзмоқчи эдим, ҳаммаси жўн,
Ҳаммаси айтилгандай, ғализ, тўхтадим,
Ҳамма айтган сўзларни айтгим келмади.
Ана, қаранг, кечаги куртак сарғайган,
Афсус, бугун ётар оёқ остида,
Янги йилни нимасини қутлайди шўрлик?
Ёшимни, сочим қораларини ўғирлаган У,
Ахир бу ўғирлик!
Ҳамма югуради, у ёқдан бу ёққа,
Кимлар яна нафс куйида чопар маркетга,
Кимдир бора олмас ҳатто яймага.
Кимдир ризқ, соғлиқ, бахт сўраб,
Тунда жойнамозда ялинар Ҳақга.
Менга фақат ҳаловат керак!
Кимга армон ҳануз бошпана,
Юзимизни, ичимизни кўрсат эски тошойна!
О янги йил, мен учун эски йилдан нима фарқинг бор?!
Билмайман буни?
Фақат кузатаяпман қариган кунни!
Янги йил!
Янги йилми, эски йилми нима фарқи бор?!
Умримиз ўтиши, гуноҳлар ортиши,
Кўзларнинг, қўлларнинг қариши,
Манзилига яқин боради одам...
Мирзоҳид Ботиров
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
Янги йилим деб,
Онам каби қариб,қуриб, инграниб бораяпти олам!
Ҳамма мақтар, баландпарвоз табриклар яна,
Мен ҳам ёзмоқчи эдим, ҳаммаси жўн,
Ҳаммаси айтилгандай, ғализ, тўхтадим,
Ҳамма айтган сўзларни айтгим келмади.
Ана, қаранг, кечаги куртак сарғайган,
Афсус, бугун ётар оёқ остида,
Янги йилни нимасини қутлайди шўрлик?
Ёшимни, сочим қораларини ўғирлаган У,
Ахир бу ўғирлик!
Ҳамма югуради, у ёқдан бу ёққа,
Кимлар яна нафс куйида чопар маркетга,
Кимдир бора олмас ҳатто яймага.
Кимдир ризқ, соғлиқ, бахт сўраб,
Тунда жойнамозда ялинар Ҳақга.
Менга фақат ҳаловат керак!
Кимга армон ҳануз бошпана,
Юзимизни, ичимизни кўрсат эски тошойна!
О янги йил, мен учун эски йилдан нима фарқинг бор?!
Билмайман буни?
Фақат кузатаяпман қариган кунни!
Янги йил!
Янги йилми, эски йилми нима фарқи бор?!
Умримиз ўтиши, гуноҳлар ортиши,
Кўзларнинг, қўлларнинг қариши,
Манзилига яқин боради одам...
Мирзоҳид Ботиров
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ