Бу кўчада битта ҳовли бор,
Дарвозага қулф илинган.
Остонаси шўрлаган тупроқ,
Деворларин кўкси тилинган.
(Бу ҳовлига меҳр кўмилган).
Бу ҳовлини неча йилларки,
Ўгайситиб кетади баҳор.
Ҳатто оппоқ булут бағридан,
Тўкилади занг рангида қор.
( Бу ҳовлига қадр кўмилган).
Ҳовли юзи заҳфарон гиёҳ,
Ёввойи бир сукунат тахлар.
Нимадир кам, сувми, эътибор,
Бу ҳовлида қурир дарахтлар.
( Бу ҳовлига сабр кўмилган).
Кир ойналар мўлтайиб боқар,
Эгасидан қолган изларга.
Остонада увалади ҳис,
Ҳасратидан дўниб музларга.
(Бу ҳовлига ажр кўмилган).
Куя босган эски наматдан,
Таралмайди гўдак ислари.
Куйдиради икки дунёни,
Бу дунёнинг куйган ҳислари.
(Бу ҳовлига умид кўмилган).
Шиша каби синаркан юрак,
Паст девордан ташланса нигоҳ.
Ҳамма кетган ўша ҳовлида,
Тентирайди етимча гуноҳ.
( Бу ҳовлига макр кўмилган).
@Мирзоҳид Ботиров
20.12.2024
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
Дарвозага қулф илинган.
Остонаси шўрлаган тупроқ,
Деворларин кўкси тилинган.
(Бу ҳовлига меҳр кўмилган).
Бу ҳовлини неча йилларки,
Ўгайситиб кетади баҳор.
Ҳатто оппоқ булут бағридан,
Тўкилади занг рангида қор.
( Бу ҳовлига қадр кўмилган).
Ҳовли юзи заҳфарон гиёҳ,
Ёввойи бир сукунат тахлар.
Нимадир кам, сувми, эътибор,
Бу ҳовлида қурир дарахтлар.
( Бу ҳовлига сабр кўмилган).
Кир ойналар мўлтайиб боқар,
Эгасидан қолган изларга.
Остонада увалади ҳис,
Ҳасратидан дўниб музларга.
(Бу ҳовлига ажр кўмилган).
Куя босган эски наматдан,
Таралмайди гўдак ислари.
Куйдиради икки дунёни,
Бу дунёнинг куйган ҳислари.
(Бу ҳовлига умид кўмилган).
Шиша каби синаркан юрак,
Паст девордан ташланса нигоҳ.
Ҳамма кетган ўша ҳовлида,
Тентирайди етимча гуноҳ.
( Бу ҳовлига макр кўмилган).
@Мирзоҳид Ботиров
20.12.2024
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ