Кимнидир, бой ёки қамбағал бўлиши аввало ўша инсоннинг ўзига боғлиқ.
Замонавий фикрлашга, ҳеч ким тўсиқ қўя олмайди. Сиз ва сиздан бўлганлар дамасни тирикчилик манбаи сифатида кўришдан тўхтамас экан, ҳукумат бундан 50 йил ёки 100 йил ўтса ҳам сиз учун ёмон бўлиб қолаверади.
Тил ва ҳунар ўрганиб, рўзғорини, болаларини келажагини яхшилаш ўрнига, умрини рулга ёпишволиб ўтказиши, ҳаётидан нолиши дангаса эркакларга хос.
Ўзимиздаги завод, фабрикаларда иш йўқ дейдиганлардан қочингда, жойнамоз қўлтиқлаб, мачитга югурмасдан, чет элда ишлаб келиб турмушни яхшилашга ҳаракат қилинг. Замонавий касб ва ҳунар эгалари бутун дунёда танқис, четда ҳам ўзимизда ҳам қиммат туришади улар. Сиз ҳам ўзингизни бироз қийнаб, рулни қуйворинг барака топгур. Яқин 5-10 йилдан сўнг “шопир”лик умуман кераксиз касбга айланади ишонинг!
Турли ғийбат ва тарафкашликни йиғиштиринг, ўз устингизда тинмай ишланг, шунда мақсадингиз томон қадам ташлайсиз.
Gulistonliklar24👇
https://t.me/gulistonliklar24_uzb