#Матбуот_анжумани Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда вилоятда фаолият олиб бораётган босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналистлар, блогерлар, вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этди.
Анжуманда бошқарма томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар, экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жорий этилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг, экология бошқармаси фаолиятини жамоатчиликка кенг тарғиб қилишдаги фаол ҳамкорлиги учун бир гуруҳ журналист ва блогерларга экология бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Матбуот анжумани қизғин савол-жавоблар асосида ўтди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.
Экология бошқармаси👉
https://t.me/guliston_yangiliklari