ЭкоЧирчик | Депутат Халмухамедов Зокир


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати
Депутат Чирчикского городского Кенгаша народных депутатов от Экологической партии Узбекистана

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Зокир dan repost
⚡️“Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловида ғолиб бўлган маҳаллаларга 500 млн сўм ажратилади

Аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловларини ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига маҳалла аҳолисининг таклифларини ўрганган ҳолда маҳалланинг ички инфратузилмасини янада яхшилаш тадбирларини молиялаштиришга, хусусан йўлларни таъмирлаш, энерготежамкор ёритиш ускуналарини ўрнатиш, болалар майдончасини қуриш, “яшил боғ” яратиш ва ўриндиқлар ўрнатиш, чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, чиқиндиқутилари ва контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм ажратилади

👉 @green_chirchik


Зокир dan repost
🟢2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади;

🟢2025 йил 1 августдан бошлаб пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади;

🟢2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва ҳом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2025 йил учун белгиланган ставкага нисбатан 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланади ҳамда 2027 йилдан босқичма-босқич қўшимча равишда оширилади;

🟢2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва тупроқнинг унумдор қатлами йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, ўрмон ва сув фонди ерларида тупроқ карьерлари фаолияти тақиқланади;

🟢кўп қаватли турар жойларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда оқова, ёмғир ва техник сувлардан суғоришда фойдаланиш тизимларини ташкил этиш мажбурий этиб белгиланади.

👉 @green_chirchik


Зокир dan repost
Шунингдек, депутатлар маҳалла фаоллари билан биргаликда Қуёш МФЙ ҳудудини айланиб чиқдилар. Асосий эътибор суғориш тизимларини яхшилаш ва модернизация қилиш, яшил майдонларни кўпайтириш, кўп қаватли уйлар атрофида мевали дарахтлар, узумзорлар ва буталар экиш масалаларига қаратилди.

Маҳалла аҳолиси томонидан билдирилган таклифлар ва ечимлар диққат билан тингланди.

Мазкур масалаларни ҳал этиш мақсадида келгусида ҳам биргаликда маслаҳатлашувлар ва учрашувлар ўтказиб бориш келишиб олинди.


Зокир dan repost
Бугун Чирчиқ шаҳар Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, депутат Алишер Абдуллаев ва унинг ўринбосари депутат Зокир Халмухамедов Қуёш МФЙда аҳоли билан учрашув ўтказдилар.

Учрашув Чирчиқ шаҳар ҳокимининг мурожаатлар телеграм каналига келиб тушган мурожаатлар асосида ташкил этилди. Фуқаролар МЧЖ БСК "Jewellery Stroy" бошқарув сервис компаниясининг қониқарсиз фаолияти, БСК ходимларининг ўз мажбуриятларини бажармаётганлиги бўйича мурожаат қилишган.

Учрашув давомида депутатлар уй-жой эгаларининг шикоят ва эътирозларини тингладилар. Фуқаролар томонидан МЧЖ "Jewellery Stroy" БСК фаолиятидан қониқмаганликлари сабабли, ушбу БСК билан шартномани бекор қилиш ва бошқа БСКни танлаш масаласи кўтарилди.

Муҳокамалардан сўнг, яқин кунлар ичида Қуёш МФЙдаги кўп қаватли уйлар мулкдорларининг умумий йиғилишини ўтказиш ва янги БСК танлаб, у билан шартнома тузиш бўйича қарорга келинди.




Зокир dan repost
⚡️Энди пенсия олиш учун мурожаат қилиш шарт эмас

Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, пенсия олиш ёшига тўлган (эркаклар – 60 ёш, аёллар – 55 ёш) фуқароларга ёшга доир пенсияни белгилашда уларнинг алоҳида мурожаати талаб этилмайди. Фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ва бошқа маълумотлари вазирлик ҳамда идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида бир кун муддатда проактив шаклда тайинлаш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида фуқарода пенсия ёшига етганига қарамай меҳнат фаолиятини давом эттириш истаги бўлса, проактив шаклда тайинланадиган ёшга доир пенсияни рад этиш тартибини ҳам жорий этиш назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, фуқаролар пенсия ёшига тўлганидан сўнг пенсия тайинлашни сўраб яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига, Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига рўйхатдан ўтиб, сўровномани тўлдирган ҳолда мурожаат қилади.

Маълумот учун, ҳозирги пайтда ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 834 000 сўмни ташкил этади.

👉 @green_chirchik






Зокир dan repost
❗️“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони👇

➖“Яшил оила” мақоми ва электромобиллар: Оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олса, “Яшил оила” мақомини олади. Бу оилалар орасида очиқ танлов орқали ҳар йили 14 та электромобиль учун танлов ўтказилади!

➖ АИ-80 бензини чекланади: 2025 йил охирига қадар сифатли ва экологик тоза ёқилғига ўтиш режалаштирилган. Шу сабабли АИ-80 ёқилғисини сотиш ва ишлатиш чекланади.

➖ Зарарли ишлаб чиқариш лойиҳалари тақиқланади: 2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида қуйидаги фаолиятлар ман этилади:
➖ Асбест, цемент ишлаб чиқариш
➖ Паррандачилик ва терини қайта ишлаш заводлари
➖ Кўмир ёқувчи, самарадорлиги паст бўлган иншоотлар
➖ Чиқиндиларни ёқиш ва заҳарли моддалар ишлаб чиқариш

➖ Ғишт ишлаб чиқаришда солиқлар оширилади: 2026 йил 1 январдан ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 2 баравар оширилади ва 2027 йилдан яна босқичма-босқич кўтарилади.

➖ Ҳужжатлар электрон шаклга ўтади: 2025 йил 1 октябрдан давлат хизматларида қоғоз ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.


👉 @green_chirchik


Аbdushukur Xamzayev dan repost
Davlat dasturi tasdiqlandi

Bugun davlat rahbari tomonidan "O‘zbekiston-2030" strategiyasining "Atrof-muhitni asrash va "yashil" iqtisodiyot yili"da amalga oshirishga mo‘ljallangan davlat dasturi tasdiqlandi.

Unda mamlakatimizda ekologik barqarorlikka erishish, "yashil" iqtisodiyotga o‘tish, tarmoq va sohalarning uyg‘un "yashil transformatsiya"sini amalga oshirish, iqlim o‘zgarishiga moslashish, uning oqibatlarini yumshatish, aholining yashash sifatini yaxshilash hamda iqtisodiy o‘sishning yangi, "yashil rivojlanish" modeliga o‘tish bo‘yicha juda ko‘plab muhim vazifalarni amalga oshirish ko‘zda tutilmoqda.

Ta’kidlash lozim, dasturdan O‘zbekiston Ekologik partiyasining saylovoldi dasturida ko‘zda tutilgan muhim tashabbuslar va partiyamiz takliflari o‘rin olgan. Bu esa partiyamizga, deputatlar korpusiga, umuman, mamlakatimiz kelajagiga befarq bo‘lmagan har bir yurtdoshimizga katta mas’uliyat yuklaydi.


O‘zbekiston Ekologik partiyasining Qonunchilik palatasidagi hamda mahalliy Kengashlardagi deputatlari bilan birgalikda davlat dasturida belgilanayotgan har bir vazifani to‘laqonli va sifatli bajarishga qaratilgan ta’sirchan parlament va deputatlik nazoratini olib boramiz.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube


Зокир dan repost
🌿🏗️ Чирчиқ шаҳрида ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари давом этмоқда!

📍 Ҳ.Мақсудов МФЙ ҳудудида темир йўл бўйлаб ободонлаштириш ишлари изчил равишда олиб борилмоқда. Шаҳар коммунал хизматлари ходимлари ва маҳалла фаоллари ҳудудни тозалаш, яшил майдонларни кенгайтириш ва қулай муҳит яратиш учун биргаликда меҳнат қилмоқда.

⚡ Энергетика соҳасида ҳам муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Маҳалладаги эски ёғоч электр устунлари шаҳар электр тармоқлари ходимлари томонидан янги, мустаҳкам бетон устунларга 🏗️ алмаштирилмоқда. Бу электр таъминотини барқарорлаштириш ва ҳавфсизликни ошириш билан бирга, маҳаллада эстетик муҳитни яхшилашга ҳам хизмат қилади.

🌱 Шу билан бирга, фаол ёшлар янги ташаббус билан чиқишди!
Темир йўл бўйидаги қаровсиз, бўш турган ер майдонларини ободонлаштириш 🏡, мевали дарахтлар экиш 🍏, сабзавот етиштириш 🥕 ва "Яшил макон" доирасида кўкаламзорлаштириш таклифи билдирилди. Бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, сув тежамкорлиги инобатга олинган ҳолда, ерларни суғориш имкониятлари 💦 ўрганилди.

🤝 Биргаликда "Маҳалла боғи" лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди!
✅ Намунавий ва экологик тоза боғ яратилади
✅ Замонавий суғориш тизимлари ўрнатилади 🚰
✅ Боғ ихчам ва тартибли ҳолда ўралган бўлади 🌳
✅ Ҳар бир мевали дарахт эътибор билан парвариш қилинади 🍐

🌻 Бу боғ нафақат гўзаллик, балки маҳалла аҳли учун серҳосил мевалар манбаи ҳам бўлади!

✨ Барчани ушбу ташаббусда фаол иштирок этишга чорлаймиз!
Чирчиқни кўкаламзор ва гўзал шаҳарга айлантирайлик! 🌿🏡

Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати Зокир Халмухамедов

11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.