Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўқувчилар ютуқлари

📖GRAND TA'LIM Чилонзор: Инглиз тилини бирга ўрганамиз
#ingliztili

🎓Куни кеча бир неча ўқувчиларимиз CEFR B2 сертификатларига эга бўлишди

🔖Устози: Саноат Мирзаҳмадова.

☎️ 71 200 2992 Чилонзор

Билим олинг, мақсадларингиз сари интилинг. GRAND TA'LIM бу борада сизга кўмакчи бўлишга тайёр.

@grandtalim


GRAND TA'LIM MAKTABI dan repost
Муҳим мавзулар

GRAND TA’LIM мактабида “Ёшларни ёт ғоялардан сақлашда ота-онанинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Давра суҳбати мактабда анъанага айланган “Оталар мактаби” миллий лойиҳа доирасида ташкил этилди.

Ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар онгини ёт ғоялар таъсиридан асраш, ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, диний экстремизм ва терроризм иллатларининг олдини олишга кўмаклашиш ҳамда ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш лозим.

Мазкур суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Нодир Шомирзаев ва Шайхонтоҳур тумани ички ишлари бошқармаси ходими Жавоҳир Қобиловлар иштирок этди.

Ахборот глобаллашуви туфайли турли мафкуравий таъсирлар, айниқса, ёшлар тафаккурини эгаллашга қаратилган ғаразли хуружлар тобора кучайган бугунги даврда бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Юртимизда ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий тарбиясини тўғри шакллантириш, онги тафаккурини юксалтириш маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан биридир.
Учрашув давомида ота-оналарнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, улар дуч келаётган замонавий таҳдидлар ва ёд ғояларга қарши курашда оила институти аҳамияти кенг ёритилди.

☎️ Aloqa: 99-905-29-92
✍️ Telegram:
@Grandmaktabi


Муҳим сана

🌐20 декабр - Халқаро инсонлар бирдамлиги куни
International Human Solidarity Day

20 декабр БМТ ташаббуси билан Халқаро инсонлар бирдамлиги куни нишонланади. Бу сана Бош Ассамблеясининг 2005 йил 22 декабрдаги резолюцияси билан эълон қилинган .

Бош Ассамблея ўз резолюциясида ХХI асрда халқаро муносабатларни асос қилиб олиши керак бўлган асосий ва умуминсоний қадриятлардан бири ҳамжиҳатлик эканлигини таъкидлайди.
Ҳамжиҳатлик - умумий манфаатлар ва умумий гуруҳ мақсадларига эришиш заруриятига асосланган ижтимоий гуруҳ аъзоларининг эътиқодлари ва ҳаракатларининг бирлиги, ўзаро ёрдами ва умумий жавобгарлигидир. Шунингдек, қашшоқлик ва зулмдан азият чекаётган инсонлар билан бирдамлик БМТ ташкил топганидан бери унинг асосий тамойилларидан бири бўлиб келган.


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 2020 йил, 23 сентябрида Бош Ассамблеянинг 75-сессиясида сўзлаган нутқида БМТ Бош Ассамблеясининг яқинлашиб келаётган сессиясида қашшоқликка қарши кураш мавзусини асосий мавзулардан бири сифатида белгилаш ва ушбу муаммога бағишланган глобал саммит ташкил қилишни таклиф қилган эди.

@grandtalim
@yangiasruniversiteti


Халқаро сана

🔰19 декабр - Халқаро қашшоқларга ёрдам бериш куни
International Day to Assist the Poor

🔖 БМТ қашшоқлик терминига - "қониқарли турмуш тарзини таъминлаш учун зарур эҳтиёжлар, ресурсларнинг узоқ вақт давомида етишмаслик ҳолати" дея таъриф беради.

Халқаро экспертларнинг таъкикдлашича, 20-аср охирига келиб сайёрамиз аҳолисининг қарийб тўртдан бир қисми, яъни бир ярим миллиард одам ўта қийин турмуш тарзида яшаб келмоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 1999 ва 2007 йиллар мобайнида дунёда 300 миллиондан ортиқ одам қашшоқликдан вафот этган. Таъкидлаш жоизки, ҳатто тарихда ўтган икки Жаҳон уруши ҳам шунчалик кўп инсон ҳаётига зомин бўлмаган.

Ушбу муносабат билан БМТ қашшоқликка барҳам беришга қаратилган бир нечта халқаро дастурларни қабул қилди. Қашшоқликни бартараф этишнинг илк дастурлари 2000 йил бошида иш бошлаган бўлсада, қашшоқлик меъёридан пастда яшовчилар сони ҳозиргача камаймади.

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти жадал ривожланаётгани ва тобора кўпроқ аҳоли юқори турмуш даражаси билан мақтана олишига қарамай, қашшоқлик ҳали ҳам инсониятнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Зеро, қашшоқлик нафақат моддият, пул етишмаслиги, балки муносиб меҳнат, қулай уй-жой, яхши таълим ва соғлиқни сақлаш имкониятларининг етишмаслигини ҳам бирдай англатади.

Шу сабабларга кўра, дунёнинг кўплаб мамлакатларида анъанавий тарзда камбағалларга ёрдам ишлари давлатлар ҳукуматлари томонидан ва халқаро дастурлар билан бир қаторда, турли диний ва хайрия жамоат ташкилотлари, шунингдек, хусусий ҳомийлар томонидан амалга ошириб келинади.

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт


Hilol dasturlari dan repost
🎉🎉🎉🎉🎉 🟢🟢🟢🟢🟢

🔥 Shayx hazratlarining barcha elektron va audiokitoblariga 50% chegirma eʼlon qilamiz!

«Hilol eBook» ilovasining 9 yilligi munosabati bilan shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining barcha elektron va audiokitoblariga 50% chegirma eʼlon qilamiz. 😊

❄️ Qishning uzun tunlarini mutolaa bilan oʻtkazishda bu ajoyib imkoniyatni qoʻldan boy bermang.

📚 Chegirma «Hilol eBook», «Tafsiri Hilol», «Тафсир Хилал», «Oltin silsila» va «Odoblar xazinasi» ilovalarida amal qiladi.

📱 «Hilol eBook» ilovasini yuklab oling

📖 «Tafsiri Hilol» ilovasini yuklab oling

📲 «Тафсир Хилал» ilovasini yuklab oling

📖 «Oltin silsila» ilovasini yuklab oling

📲 «Odoblar xazinasi» ilovasini yuklab oling

👉 Kitob xarid qilish boʻyicha qoʻllanmalar

👉 Murojaat uchun: @hilol_support

⏳ Chegirma 25-dekabr 23:59 gacha amal qiladi. Foydalanib qoling!

🟢 Qadrdonlaringizga ulashing.

🟢 Telegram 🟢 Instagram
🟢 Facebook 🟢 YouTube


Хорижий тиллар

🌎18 декабр - Халқаро араб тили куни
#xalqarotadbir

Араб тили бугунги кунда дунёда энг кенг тарқалган ва энг талабгир тиллардан ҳисобланади. Бу талаб борган сари ўсиб бормоқда. Араб тили дунёдаги 350 миллионга яқин кишининг она тилиси ҳисобланади.

У Осиё ва Африкадаги 22 давлатнинг расмий тили ҳисобланади. Араб тилида кўп сўзлашувчи аҳоли Саудия Арабистони, Ироқ, Қувайт, Сурия, Миср, Иордания ва Ливан давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, араб тили жаҳондаги Ислом динига эътиқод қилувчи 1 миллиарддан ортиқ инсонлар учун эътиборли ва ҳурматли тилдир.

18 декабр Халқаро араб тили куни сифатида кенг нишонланади. Турли тадбирлар, учрашувлар ва конкурслар ташкил этилади. 2012 йилга келиб, ЮНЕСКОнинг 190- ижроия кенгаши сессиясида Марокаш, Саудия Арабистони ва Ливиянинг таклифига биноан ушбу санани Халқаро араб тили куни сифатида нишонлаш тайин қилинган.

Араб тили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та расмий тили – инглиз, испан, хитой, рус ва француз тилларининг биридир.

@grandtalim


Қор ёғар…
Ҳаяжон мисли шамчироқ
Ёритиб туради юрагим ичин,
Барчасин сирини биламан, бироқ
Сўз топа олмайман тасвирлаш учун…

@grandtalim




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Келажагингиз учун муносиб танлов

🔖 "Университетнинг менга энг ёққан жиҳати - талабаларга яратилган кенг имкониятлар ва малакали ўқитувчиларнинг дарс беришлари бўлди"

Мақсуджон Эгамбердиев
, YANGI ASR UNIVERSITETI филология ва тилларни ўқитиш (араб тили) таълим йўналиши 3 - босқич талабаси, GRAND TA'LIM Сергели филиали менежери.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt


Руҳият

🔖Ёш бола катталарга уч нарсани ўргатиб, таълим бериши мумкин:

1. Бирон сабаби бўлмасада хурсанд бўла олиш ва шодланишни;
2. Ҳамма вақт ўзига бирон ўйин - машғулот топа олишни;
3. Ўзиникида туриб олиб, айтганини қилдиришни.

Пауло Коэльо, ёзувчи.

@grandtalim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бешикдан қабргача...

📚Ўтган буюкларимиздан бири "Оламнинг хароб бўлиши фақат илмсизлик билан, ободлиги эса фақат илм билан бўлади", деган.
Инсоният тарихига назар солар эканмиз, илм ва одоб барча яхшиликнинг боши эканига гувоҳ бўламиз.
Илм инсонларни зулматдан нурга олиб чиқади ва илм ҳар бир нарсанинг асосидир.

🔖Ушбу ролик сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланди.

@yangiasruniversiteti
@grandtalim


STATISTIKA | Rasmiy kanal dan repost
📊 Ўзбекистонда мобил алоқадан қанча аҳоли фойдаланади?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 35,5 млн нафарни ташкил этган.

✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 3,6 % га ошган.

✅ 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аҳолининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 79 бирликни ташкил этган.


Дунё ва одамлар

🌐10 декабр - Инсон ҳуқуқлари куни
Human Rights Day
#xalqarotadbir

Бутун дунё бўйлаб бугунги сана Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланади. Бунинг сабаби, БМТнинг Умумжаҳон Инсон ҳуқуқлари декларацияси- Universal Declaration of Human Rights, UDHR - 1948 йилнинг 10 декабр кунида қабул қилинган. Шундан бери мазкур сана бутун дунё бўйлаб Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланиб келмоқда.

Мазкур кун бутун дунё, минтақа ва алоҳида мамлакатлар миқёсида нишонланади. Ушбу санани нишонлашдан асосий мақсад инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш борасидаги ютуқлар, мавжуд бўлган муаммоларга жамоатчиликнинг эътиборини жалб этишдир.

@yangiasruniversiteti
@grandtalim


Давлат рамзлари

🔰10 декабр - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси
қабул қилинганига 32 йил тўлди


"Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси муаллифи Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, Абдулла Ориповдир. Ўзбекистон Республикаси мадҳияси мусиқасининг муаллифи эса санъат арбоби, бастакор Мутал Бурҳонов саналади.

Давлат мадҳияси мамлакат раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, юртимизга келган хорижий давлатлар раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, умумхалқ байрамларида, спорт мусобақаларида янграйди.

Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган.

@grandtalim
@yangiasruniversiteti


Табрик

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги байрами билан!

Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар, устозлар, талаба ва ўқувчилар! Сизларни 8- декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни билан самимий муборакбод этаман.

Муассасамиз фаолият бошлаганига 16 йил тўлмоқда. Бир неча ўқитувчилар билан иш бошлаган кичик ўқув маркази айни дамда республикамиз бўйлаб хорижий тилларни ўқитиш соҳасида етакчи нодавлат таълим муассасаларидан бирига айланди.

Шунингдек, мана таълим фаолиятмизнинг узвий даовоми сифатида иш бошлаган YANGI ASR UNIVERSITETI ва GRAND мактаби учинчи ўқув йилида Ватанимиз тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшадиган етук мутахассисларни етиштириш борасида меҳнат қилмоқда.

🔰Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев байрам табригида таъкидлаганидек, “Конституциямиз мамлакатимизда миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, ислоҳотларимизнинг ортга қайтмас тус олишини таъминлашда доимо ишончли кафолат бўлиб келган ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолади.

Барчангизни ишларингизда муваффақиятлар тилайман. Гўзал юртимиз халқи тинч ва фаровон бўлсин, Ўзбекистонимиз янада гуллаб яшнасин!

Ҳурмат билан, Музаффар Саттиев,
GRAND TA'LIM НТМ, YANGI ASR UNIVERSITETI ва GRAND мактаби таъсисчиси.

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт


Муҳим сана

🇺🇿 8 -декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

GRAND
TA’LIM нодавлат таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни, ўқитувчи ва ўқувчиларни табриклайди.

Азиз Ўзбекистонимизга фаровонлик, равнақ ва юксаклик, юртдошларимизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Билим олишга ҳеч қачон кеч эмас

📚GRAND TA’LIM Шайхонтоҳур филиалида машғулотлар жараёни

Манзил: Шайҳонтоҳур тумани Қоратош кўчаси, 2а -уй.
Мўлжал: Корзинка супермаркети, 3-қават.
☎️
78 122 2227

📍Жойлашуви

Қабул @grandtalim_bot
📞 1321

Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | Веб сайт


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Joriy yilda 8-dekabr — Konstitutsiya bayrami yakshanba kuniga to’g’ri keladi.

Shu sababli dushanba, 9-dekabr kuni ham dam olish kuni, deb e’lon qilingan. Bu 2023-yil 23-dekabrdagi Prezident farmonida ham belgilangan.

Shu munosabat bilan Grand ta'lim muassasasida ham 9-dekabr dam olish kuni hisoblanadi.

@grandtalim

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.