Соғлом мутолаа қандай бўлади? XXI асрда яшар эканмиз, мутолаа мураккаб ишлардан бирига айланиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистонда газета ва журналлар ўрнини ижтимоий тармоқлардаги сиёсий-ижтимоий каналлар эгаллаб бормоқда. Лекин шунда ҳам, мутолаа қилувчилар сони кам, одамлар дангаса бўлиб кетган. Агар узунроқ пост бўлса охиригача ўқишга сабри етмайди. Инстаграм ва Тик Ток платформалари оммалашиб одамлардаги сабрни буткул йўқотди. Ҳозирги кунда камдан кам одамлар 1 соатлик киноларни кўрса керак деб ўйлайман. Инстаграмдаги 10-15 сониялик видеоларни ҳам базида кўришга тоқатимиз етмай қоляпти. Биз қаерга қараб кетяпмиз? Ижтимоий тармоқлардаги сабрсизлик хаётимизга ҳам кўчиб ўтмоқда. Одамлар асабий ва сабрсиз бўлиб кетмоқда.
Бундан билинадики, мутолаа маданиятини тиклашимиз керак. Унинг учун видеолар ва расмлар бериб борадиган эмас, мақолалар ва мунозаралари постлар ёритиладиган каналларни кузатишни ўзингизга одат қилинг!
Телеграм платформасида канал юритиш ўзига хос қийинчиликларни келтириб чиқаради, аммо бу жуда ҳам завқли. Негаки, инсон вазиятларга ва ҳолатларга ўз фикрларини бериб бориши одамга таскин беради.
Каналнинг ижтимоий кучи обуначиларининг фикрлашида ва мақолаларни қабул қилишида билинади. Айтайлик, бирор бир мавзуда пост ёзилди дейлик, обуначилар бу мавзуни изоҳларда соғлом фикр алмашиш йўли билан муҳокама қилиниши, биринчидан фикр алмашишга сабабчи бўлади, иккинчидан каналда ёритилган мавзунинг таъсирини кучайтиради.
Инсон нафақат канални тўғри юрита олиши, балки обуначи сифатида канални тўғри кузата олиши ҳам керак! Қандай қилиб дейсизми? Каналга қандайдир мавзуда пост ташландими, у мавзуни ўқиб чиқишингиз ва иложи борича ўзингиздаги фикрни ва саволни изоҳда қолдиришингиз керак. Канални изоҳ қисмини бекорга очиб қўймаганман, агар сизларни фикрингиз қизиқ бўлмаганда ёпиб қўйган бўлар эдим.
Шундай экан, инсон фикр билдиришдан ҳечқачон қўрқмаслик керак, ўз фикрини ижтимоий тармоқ одобларига риоя қилган ҳолда изоҳларда қолдириш мумкин, аммо ўз қарашларини қаттиқ ушлаб олиб қолганларникини хато деб ҳисоблаш бу буткул нотўғри. Изоҳларда ўзгаларнинг фикрини хато бўлсада ҳурмат қилиш чинакам маданият ҳисобланади ҳозирги кунда.
Сиз кузатадиган канал админи сизнинг постларга бераётган реакциянгиздан илҳомланади ва кейинги янги постларни чиқиши ҳам сизнинг постларга қандай реакция билдиришингиз билан узвий боғлиқ. Шундай экан, сиз қайси канални кузатманг, албатта ўз фикрингизни бериб кетишни ўрганинг(бу сизда шахсий фикр ўсишини ҳам оширади) ёки камида реакция қолдиринг!
Ҳаммаси кичик нарсалардан бошланади, сиз ўзингиздаги бефарқликни каналлардаги постларга нисбатан эътибор бериш орқали йўқотсангиз атрофдаги ижтимоий-сиёсий вазиятларга фикр билдиришда ҳам фаоллигингиз ошиб боради.
@gonzo_uz | ғайриоддий журналист