Globus24 | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистонда ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар ва хабарлар, шунингдек, тезкор, расмий хабарлар манбаси.

MUROJAAT uchun @globus_callback_bot
Для ОБРАЩЕНИЙ @globus_callback_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Расман:
Энди уй-жойни топшириш кечиккан ҳар бир кун учун қурилиш компанияси катта жарима тўлайди ёки маблағларни тўлиқ қайтариб беради


🏗 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш компанияларига нисбатан янги мажбуриятлар жорий этилди.

🔹 Уй-жой топширилиши кечикса, ҳар бир кун учун қурилиш компанияси жарима тўлайди.
🔹 Агар кечиктириш 6 ойдан ошса, фуқаролар шартномани бекор қилиб, банкдаги махсус ҳисобдан пулларини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.


Ўзбек сўми юқори волатиллик даврида ҳайратланарли барқарорлик кўрсатди

Гарчи бугун 13 февралда доллар расмий курси 13 минг сўмлик шунчаки навбатдаги психологик маррадан ўтган бўлсада, сўмнинг барқарорлиги учун яқин истиқболда жиддий хатарлар кўринаётгани йўқ.

Биринчидан, доллар курси 12 900 ва 13 000 сўмлик оралиқни босиб ўтишга 50 кундан кўпроқ вақт кетди. Эътиборга олиш керакки, худди мана шу даврда асосий савдо ҳамкорларимиз бўлган Россия ва Қозоғистон миллий валюталари жудаям юқори волатиллика эга бўлди. Яъни нисбатан олганда, сўм бу синовли даврда ҳайратланарли барқарорлик кўрсатди ва бир марталик тўғирланишларга дучор бўлмади.

Иккинчидан, геосиёсий қарама қаршиликлар тумани тарқай бошлади. Украинага босқиннинг қанақадир сулҳ билан (ёқимсиз бўлсада) тугаши эҳтимоли пайдо бўлди. 19-асрнинг зўравон ва ибтидоий қоидалари билан қарор қилувчи гегемонларнинг кечаги кутилмаган мулоқотидан кейин, масалан, Россия рубли долларга нисбатан ўтган йили августдан бери максимумгача кўтарилди (1 доллар 89 рубль). Долларнинг қозоқ тенгесига нисбатан курси ноябрдан буён биринчи марта 500 дан ортга қайтди. Бу тенденция меҳнат мигрантларимиз учун асосий бўлиб қолаётган икки мамлакатдан пул ўтказмалари ҳажмини яна оширади.

Учинчидан, янги тўртйилликда қайноқ урушлар ўрнини савдо урушлари, ҳатто геосиёсий иттифоқчилар ўртасидаги бож низолари эгаллаши тобора ойдинлашмоқда. Халқаро қоидалар яна бир бор синовдан ўтади. Қисқа муддатли истиқболда бу асосий экспорт товаримиз олтин нархини яна янги чўққиларга кўтаради (кечаги янги максимум 2 940 доллар). Ҳа, ўрта истиқболда бу бизнинг ташқи савдо дефицитимиз кенгайишига олиб келади. Лекин ҳозирча вазият бизнинг фойдамизга ишламоқда.

Ўзбек сўмининг ўрта ва узоқ муддатдаги динамикаси ва барқарорлигини эса ҳар доимгидек, фундаментал омиллар белгилайди.


Долларнинг курси ошди


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентда ноқонуний диний жамоат фош этилди

Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.


Сардор Умурзаков раислигидаги кенгаш ҳузурида янги жамғарма ташкил этилади

Президент қарори билан Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади, жумладан:

⁃ мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
⁃ таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
⁃ ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.

Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

Маълумот учун, аввалроқ Президент қарори билан таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилганди. Кенгаш раиси сифатида Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзаков фаолият юритади.


⚡️🇷🇺🇺🇸Путин Трамп билан бир ярим соат телефонлашди

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков икки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти ҳақида маълум қилди.

«Яқинда Президент Владимир Путин ва АҚШ Президенти Доналд Трамп ўртасидаги телефон суҳбати якунланди. Бу жуда узоқ телефон суҳбати бўлди, у деярли бир ярим соат давом этди», деган Кремль воизи.

Икки мамлакат лидерлари бир-бирини ташриф билан келишга таклиф қилишган.


Шимол ва водий вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир—қор) кутилади.

Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати ҳафта бошларига нисбатан сезиларли юқорилайди. Кундузи ҳарорат +5...+10 даража илиқ бўларкан.


Газнинг ошишидан ҳам кўпроқ газнинг йўқлиги нархларни осмонга кўтармоқда

Марказий банк 2025 йил учун характерли бўлган ички хатарларни келтириб, апрель ойида газ тўлдириш компрессор шаҳобчалари учун табиий газ улгуржи нархининг оширилиши, ўз навбатида, транспорт харажатларини қимматлашиши орқали маҳсулотлар
таннархига таъсир этиши
мумкинлиги қайд этган.

Маълумот учун, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб, газ заправкаларига бериладиган газ тарифлари 1 кубаси учун 1 800 сўмдан 2 500 сўмгача кўтарилади. Табиийки, газ заправкаларидаги нархлар (газни совутиш, сиқиш, қуритиш, эгри ва тўғри солиқлар билан ҳисоблаганда) янада кўпроққа ошади.

Лекин бу муаммонинг бир учи холос. Гап шундаки, метанзаправкалардаги газ нархлари июлдан бери 3 950 сўм атрофида маъмурий ушлаб турилганига қарамай, транспорт билан боғлиқ нархлар потираб ошишда давом этмоқда. Чунки газнинг ўзи йўқ, жисмонан йўқ. Газлидаги авариядан кейин охирги 3 кун ичида ҳатто кўз-кўз қилинадиган витринага айланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги метанзаправкаларнинг аксари ёпилган, ёпилмаганлари бир неча соат ишламоқда холос. Ўз ўзидан такси хизмати ва юк ташишда йўл ҳақи сезиларли равишда кўтарилган. Водий вилоятларида январдан бери метан заправкаларга ёлчитиб газ берилгани йўқ, туманлардаку метан заправкалар тақа-тақ ёпиқ.

На пойтахтдаги охирги 3 кундаги оғирлашаётган вазият бўйича, на водийда 2 ойдан бери давом этаётган энерговакханалия бўйича шонли энергетиклар бирон бир муносабат беришгани йўқ.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бангладешда бўлиб ўтган Осиё Кубогида 🇺🇿Ўзбекистон терма жамоаси номини муносиб ҳимоя қилган ампутантларимиз бирорта ҳам ўйинда очко йўқотмаган ҳолда чемпионга айланишди 🔥

Индонезия гуруҳда 8:1, Непал 13:0, Бангладеш ва Ироқ 3:0дан таслим этилди ҳамда Ўзбекистон финалга чиқди.

🔥 Финалда эса яна Индонезия билан тўқнаш келган вакилларимиз бу сафар 6:0 ҳисобида зафар қучишди.

Чемпионларимиз Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси Ўзбекистонга қайтиб келишади.

Улар учадиган самолёт 01:05да Тошкентдаги халқаро аэрапортга қўнади.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Доллар нархи яна ошди


❗️Таниқли тарихчи Ихтиёр Эсонов большевикларнинг тарихий ҳужжатларига таяниб, Амир Олимхоннинг бойликлари рўйхатини тузиб чиқди:

- Амирнинг турли хил қимматбаҳо орденлари;
- йирик олмослар – 53 дона;
- жуда йирик олмослар – 39 дона (ҳар бири 138 каратлик);
- ўртача бриллиантлар – 400 та
- кичик бриллиантлар – 500 та;
- жуда кичик бриллиантлар жами – 1041 карат;
- соф олтиндан қилинган 1 та қалпоқ олмос ва инжулар билан безатилган;
- соф олтиндан – 4 та тож;
- соф олтиндан – 3 та сирға;
- соф олтиндан – 26 та узук;
- олтиндан ишланган – 26 та аёллар соати;
- соф олтиндан – 11 та балдоқ;
- соф олтиндан қилинган – 53 та портсигар;
- олтин лом – 4 пуд (1 пуд 16 кг);
- қуйма ёмби олтинлар 262 та, жами –12 пуд;
- рус тилла тангалари жами – 15 пуд;
- кумуш тангалар жами – 632 сандиқ ва 2364 қоп умумий оғирлиги — 102,7 тонна;
- қоғоз пуллар 26 сандиқда, империя пуллари жами — 2 010 111,00 рубль, Керенский пуллари – 923 450,00 рубль, Бухоро пули – 4 579 980 тилло;
- мануфактура (кийим-кечак, пойабзал матолар) жами – 180 сандиқ;
- мис тангалар ва идиш-товоқ 8 сандиқ, жами — 33 пуд.

Бундан ташқари, турли хил ўлчамлардаги инжу, қаҳрабо, лаъл, зумрад каби тақинчоқлар, узук, сирға ва балдоқлар каби ва яна бошқа бир қанча қимматбаҳо бойликлар бўлган.

Амир Олимхоннинг умумий бойлигини ўша пайтдаги йирик заргар мутахассислардан бири, Данилсон, тахминан, 103 миллион долларга баҳолаган. Ҳозирги пулга чаққанда чамаси 1,4 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади”, — дея мақоласида ёзган тарихчи Ихтиёр Эсонов.

Бойликларнинг барчаси Фрунзе томонидан вагонларга ортилиб, Москвага юборилган.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хайр, эркин бозор! Салом, монополия!

Шу йилнинг 1-майидан импорт қилинувчи электромобиллар учун утилизация йиғими кескин равишда оширилмоқда.

Шу аснода республикада экологик тоза электромобилларга ошиб бораётган талаб сунъий равишда бўғиляпти.

Kun.uz бу мавзуда экспертларга қулоқ тутаркан, экология баҳонасида экология жазоланмоқда, дейди улар.

Бундан ташқари, қарор – монополия томирига сув қуяди, истеъмолчиларнинг охирги нажоти – электромобилларни «меню»дан олиб ташлайди.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Алламжонов "гапирди"!

Катта ойим раҳматлик ҳар доим дуо қилганларида, ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ туҳматдан Аллоҳнинг ўзи асрасин дердилар. Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён. Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилгандаям икки букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди. Юзага чиқади ҳам.
Аллоҳга минг шукур. Бандасидан қочганлар Яратгандан қочолмайди. Ҳали олдинда қиладиган ишлар, яна кўп синовли кунлар бор. Илоҳим буларнинг ҳаммасидан ёруғ юз билан ўтиш насиб қилсин!

Аллоҳ ҳаммамизнинг омадимизни берсин☝️

Комил Алламжонов


Алламжонов иши юзасидан айбдорларга ҳукм ўқилди

Олий суд матбуот хизматига кўра, 12-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Аҳмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Тошхоъжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.


Микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилди

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, банк хизматларини рухсат этилган шартлар асосида кўрсатишга ваколатли бўлган микромолия банки институти жорий этилади.

Шунингдек, қонун билан микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилиш учун ҳуқуқий асос яратилмоқда.

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, қуйидаги кредит ташкилотлари ўз фаолиятини ўзгартириши мумкин:

⁃ микромолия ташкилоти – микромолия банки фаолиятига;
⁃ микромолия банки – банк фаолиятига;
⁃ банк – микромолия банки фаолиятига;
микромолия банки – микромолия ташкилоти фаолиятига.

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунига киритилган қўшимчага кўра, микромолия банки фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни Марказий банк томонидан бериш белгиланди.


❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилади:

▪️ камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратиш;

▪️“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан:

➖ ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш;

➖ 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш;

ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш.




#диққат #тарқатинг

❗️Агар сифатсиз бензин қуйиб, машинангизда муаммолар юзага келса, қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилинг:

📞 +998 71 207 49 00

❄️ Совуқда овора бўлиб, метан заправкаларга машиналарни қўйманг — бензин қуйиб ҳаракатланишингиз мумкин.

Газ магистралидаги муаммолар бартараф қилинса, биринчилардан хабар берамиз. Қачонлиги ҳозирча аниқ эмас.

Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз.


Комил Алламжонов ишида терговга аралашган полковник Дониёр Тошхўжаевга ҳарбий прокурор 9 йиллик қамоқ жазоси сўради.


Келажакда ўзимнинг маҳалламга раис бўламан деб ният қилган бирорта ёшни танийсизм

Шахсан мен ёшларда бу соҳага қизиқишни кўрмаганман. Бунинг сабабларини кўплаб ижтимоий, иқтисодий ва маданий омиллар билан боғлаш мумкин.
Қуйида уларнинг айримларини кўриб чиқамиз:


1.  Ижтимоий масъулият ва босим:
Маҳалла раислиги – бу жуда катта ижтимоий масъулият ва жамоат ишидаги фаолиятни талаб этади. Ёшлар бу вазифани ўта керакли деб билишсада, ундан келадиган қатъий талаблар ва масъулиятни олишга тайёр эмас. Кўпчилик ёшлар учун бу вазифа оғир бўлиб, улар ишлашни истамайдилар.

2. Молиявий ва ижтимоий имкониятлар етишмаслиги:
Маҳалла раисининг вазифаси кўп ҳолларда молиявий муаммолар, иш шароити ва ижтимоий таъминот билан боғлиқ бўлади. Ёшлар ушбу вазифага киришишни хоҳламасликлари мумкин, чунки бунинг учун керакли инфратузилма ва шарт-шароитлар йўқ.

3. Махсус билимларнинг етишмаслиги:
Ёшлар орасида маҳалла ишига қизиқиш ва ушбу соҳада мутахассислик касбини олиш тўғрисида умуман тушча йўқ бўлиши мумкин. Махсус тажриба ва билимга эга бўлмаган ёшлар, маҳалла раиси бўлишни қийин деб ҳисоблайдилар.

4. Карьер имкониятларининг устунлиги:
Ёшлар кўпинча тижорат соҳасига ёки бошқа касбларга кўпроқ эътибор беришади, чунки улар ушбу соҳада иқтисодий имкониятлар ва карьер ривожланиши юқори бўлади деб ҳисоблашади. Маҳалла раҳбарлиги у каби имкониятлар билан солиштирганда камроқ жозибага эга.

5. Жамиятдаги стереотиплар:
Маҳалла раислиги кўпинча ёшлар ўртасида ижтимоий мавқе ёки шон-шараф билан боғлиқ бўлсада, бу вазифа ҳозирги замон талабларига тўғри келмаслиги мумкин.

6. Қатъийлик ва ижтимоий назорат:
Маҳалла раисининг фаолияти кўпинча маҳаллий ҳокимият ва жамият томонидан қатъий назорат қилинади, бу эса ёшларнинг эркинлигига таъсир қилиши ва уларнинг бу вазифага қизиқишини камайтириши мумкин.
_

Бу с
абаблар ёшларнинг маҳалла раиси бўлишга бўлган қизиқишларини пастлатишга таъсир кўрсатади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.