❗️🇯🇴🇵🇸 Иордания ХАМАСга ултиматум қўйди: Аҳлам ат-Тамимийни депортация қилинг ёки АҚШга топширинг
Араб матбуотининг хабар беришича, Иордания ҳукумати ҲАМАСни озод қилинган асира Аҳлам ат-Тамимийни бугуноқ Иорданиядан депортация қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган. Иордания расмийлари Доҳадаги ҲАМАС ҳаракатига, Тамимий ўзига янги бошпана топиши кераклигини, акс ҳолда қироллик уни АҚШга топширишини айтди.
2017-йилнинг март ойида Иордания кассация суди, мамлакатнинг энг юқори суди, босиб олинган Фаластин ҳудудларида амалиёт чоғида америкалик фуқароларни ўлдирганликда айбланаётган Аҳлам ат-Тамимийни экстрадиция қилиш ҳақидаги АҚШ сўровини рад этиш ҳақидаги Амман апелляция суди қарорини тасдиқлади.
Аҳлам ат-Тамимий фаластинлик журналист ва ХАМАСнинг ҳарбий қаноти бўлмиш Иззад-Дин ал-Қассам бригадаларига қўшилган биринчи аёл ҳисобланади. У 2001-йил 9-августда Қуддусдаги Сбарро пицериясига ҳужум уюштиргани учун Исроил ҳукумати томонидан 16 умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Ҳужум оқибатида 15 киши, жумладан, икки Америка фуқароси ҳалок бўлди, 120 дан ортиқ киши жароҳатланди. Аёл 2011 йилда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод этилган эди.
🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг
🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter