🇮🇶🇮🇷 Эрон-Ироқ уруши бошланганига 44 йил тўлди
1979 йилда Эронда Оятуллоҳ Ҳумайний раҳбарлигида ислом инқилоби содир бўлди. Ироқ президенти Саддам Ҳусайн аҳолининг аксарияти Эрондаги каби шиалар бўлган ўз мамлакатига ушбу инқилобнинг ёйилишидан қўрқиб, қўшни давлатга қарши урушга тайёргарлик кўра бошлади. Ироқ АҚШ, СССР ва аксарият араб давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган бўлса, Эрон халқаро изоляцияда қолди.
1980 йил 22 сентябрда Ироқ уруш эълон қилмасдан Эронга бостириб кирди. Бироқ Ироқ раҳбарияти бир қатор чегара ҳудудларини аннекция қилиб, Эроннинг инқилобдан кейинги ҳукуматини заифлаштириш ва ағдаришга эришишга умид қилди. Ироқ қўшинлари ҳеч қандай муҳим муваффақиятларга эриша олмадилар, 1982 йил июнига келиб эса улар эгаллаб олган барча ҳудудлардан қувиб чиқарилди.
Муваффақиятли қарши ҳужумдан руҳланган Эрон етакчилари Бағдоднинг сулҳ таклифини рад этди ва "ислом инқилоби" ғояларини тарқатиш ҳамда Саддам Ҳусайн режимини ағдариш учун Ироққа бостириб киришга қарор қилди. Эрон қўшинлари мамлакатга чуқур кириб бора олмади. 1982-1988 йилларда уруш асосан позицион характерга эга бўлиб, фронт чизиғидаги ўзгаришлар аҳамиятсиз эди.
1988 йилда Ироқ қатор ҳарбий операциялар орқали эронликлар томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилди ва Эрон ҳудудига қарши ҳужумни муваффақиятли бошлади. Ҳарбий фалокат таҳдиди остида, Ҳумайний 1988 йил август ойида Ироқ таклиф қилган сулҳга рози бўлди ва шу билан можарога барҳам берилди.
Манба: burchakostida
👉🌎🌎👉 https://t.me/geoolam_1999