Синф хоналарини таъмирлаш учун қаердан маблағ олиш аниқ айтилмайди
Сарлавҳани диққат билан ўқиган бўлсангиз, у ерда айнан
"синф хоналар" назарда тутилмоқда, мактаб томи, фасади, майдон, коридор ёки ҳожатхона эмас.
Яъни, маҳаллий ҳокимликлар мактаб ремонти учун пул ажратилди деб ҳисобот берганида ана шу том, фасад, майдон, коридор, ҳожатхона назарда тутилади, синф хоналар эмас.
Синф хоналарни эса бир йилда бир маротаба таъмирламасликнинг имкони йўқ. Чунки, хонани яхши ҳолатда сақлаб туриш учун вақти-вақти билан таъмирлаш талаб этилади.
Агар синф хона таъмирланмаса, ўша мактаб маъмуриятига босим ўтказилади, янги ўқув йилига тайёр эмас дея. Аммо синф хоналарини таъмирлаш учун
қаердан маблағ олиш аниқ айтилмайди. Шу сабабли, ўқитувчи-педагоглар олдида 3 та йўл қолади:
1.Синф хонани таъмирлаш учун ўз чўнтагидан пул сарфлаш;
2.Ота-оналардан пул йиғиш;
3.Синф хонани умуман таъмирламаслик.
Энг қизиғи шундаки, учала йўлни танлаган тақдирида ҳам агар буни юқори ташкилотдагилар
"билиб қолса", барибир ўша педагог жазоланади.
Ана сизга мантиқ.
Бу борада вазирликларга юзлансангиз,
"ремонт учун пул йиғиш ноқонуний" дейишдан нарига ўтишолмайди. Осонгина бунинг учун маҳаллий ҳокимликлар масъул деб қутилишади.
Мактаб таъмири учун пул йиғиш ноқонуний эканлигини ҳозир боғча боласи ҳам айтиб бераверади. Бизга синф хоналарни таъмирлаш учун қаердан маблағ олиш кераклигини айтинглар илтимос!
Балки шунда 33 миллион сўмлик жарималар бўлмас? Нима дедингиз?
👉
https://t.me/xalqtaliminfo