Болаларга диний билим бериш таъқиқландими?
Савол: Яқинда эшитиб қолдим, болаларини диний билим олиш учун ўқишга берганлиги учун ота-оналар ота-оналар қамалиши мумкин экан. Шу тўғрими?
Жавоб: Йўқ, бу ерда шуни фарқига бориш керакки, болаларини диний таълим олишга жалб этиш учун эмас, балки қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш учун жавобгарлик белгиланди.
«Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш деганда болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топшириш тушунилади.
Фарзандларини қонунда белгиланган тартибда диний таълим бериш ҳуқуқига эга бўлган таълим муассасаларига ўқишга бериш учун ҳеч қандай жавобгарлик мавжуд эмас.
Қонун 23-моддаси 3-қисмига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳуқуқига эга.
МЖтК 47-моддаси 3-қисмига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
@generalissimo_marshal