Postlar filtri


⚖️ Ҳуқуқшуноснинг олтин қоидаси:

“Қонунни пухта бил, ҳақиқатни ҳимоя қил, адолатга хизмат қил”

@generalissimo_marshal


7488105.pdf
1.4Mb
Энди давлат - ўзбек тилини билмаганлар мактабни битира олмайди!

Ҳилола Умарованинг буйруғига асосан Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Яшасин, она тилим!

@generalissimo_marshal


7488160.pdf
2.6Mb
22.04.2025 йилда кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ЎРҚ-1060-сон қонун қабул қилинди.

Гаров, кредит ва банкка оид кўплаб янгиликлар бўлди. Батафсил кейинги постларда.

@generalissimo_marshal


7488164.pdf
3.6Mb
21.04.2025 йилда Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро бозорларда хусусийлаштириш тўғрисида ПҚ-145-сон Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 41 та йирик корхона тўлиқ ёки қисман сотилади.

@generalissimo_marshal


7488166.pdf
27.3Mb
2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тасдиқланди.

Унга кўра, минглаб давлат кўчмас мулк обьектлари оммавий савдога чиқарилиб, хусусийлаштирилади.

Қани, бойлар, сотиб оламиз, ким билади, кейин олигарх бўлиб кетасизми?

Ахир, ҳозирги Россия олигархлари ҳам бундан 30 йил олдинги хусусийлаштириш натижасида бойиб шу даражага келди.

@generalissimo_marshal


📢Кўпчилик сотиб олишни орзу қилиб юрган жуда кўплаб давлат мулклари 2025 йилда сотувга чиқарилади, рўйхат катта.

Қани, бойлар, соққани ишлатамиз.

Маълумот учун, хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди.

@generalissimo_marshal


Ўта йирик корхоналар ва стратегик ташкилотларни хусусийлаштириш тўлқини бошланди.

Хусусийлаштириш шаффоф, адолатли ва қонуний ўтказилишига Арипов раислигидаги Давлат комиссияси ва Қўчқоров бошчилигидаги ишчи гуруҳ жавоб беради.

Қаттиқ назорат қилинмаса, кейинроқ қонун бузилишлар аниқланиб, жавобгарлик масаласи кўтарилиши мумкин.

@generalissimo_marshal


Навоий КМК, Навоий уран, Ўзбекистон Ҳаво йўллари, Олмалиқ КМК, Миллий электр тармоқлари, Ўзтелеком, Ҳудудий электр тармоқлари, Ўзтрансгаз, Ҳудудгаз таъминот АЖ ва бошқа йирик корхоналарнинг 10-20 фоиз давлат улуши фонд бозорида сотилади.

@generalissimo_marshal


Ва ниҳоят, монопол ва йирик корхоналар сотилади, улар ичида Uzautomotors, Mobiuz, Uzbekinvest, GTL, Uzagrosugʻurta, иссиқлик электр станциялари, ТТЗ, Ўзметкомбинат, Технопарк, Ўзагролизинг ва ҳоказолар бор.

@generalissimo_marshal


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Андижон вилояти ҳокими шижоатли ёшларга мурожаат билан чиқиб, “замҳоким”ликка таклиф қилди:

"Бугун мен андижонликларга, шижоатли ёшларга, андижонлик бўлиб чет давлатларда ўқиб, ишлаб юрган фуқароларга мурожаат қилмоқчиман. Вилоятдаги барча шаҳар ва туман ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлик лавозимига танлов эълон қиламан.

Ўқимишли, тил биладиган, дипломатиядан оз бўлсада хабари бор, инвестор жалб қилиш, инвестиция олиб киришда малакаси бўлган андижонлик йигит-қизларни ишга қабул қиламан. Марҳамат, мурожаат қилинглар ҳамкорлик қилишга тайёрман! "


Мурожаат учун телефон: 74-223-28-27

@generalissimo_marshal


Суд ходимининг мурожаатида келтирилган Олий суд раиси биринчи ўринбосарининг жаримани камайтириш қарорига кассация шикояти бериш ҳақида “топшириқ берилди" каби иддаолар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатда тўғри келмайди, - дея билдирди Олий суд матбуот котиби А. Абидов.

Менинг шахсий фикримга келсак, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига сўзсиз бўйсуниш керак. Ким бўлишидан қатъий назар, деди Абидов.

Ана, бемалол экан, шикоят берманглар, ҳурматли суд ходимлари, прокурордан протест киритишни илтимос қилишади кейин😁.

@generalissimus_marshal


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Асоссиз, мантиқсиз даъволар қачон тугайди?

Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кўриб чиқилаётган янги қонун лойиҳаси бўйича Агросаноатни ривожлантириш агентлиги судларга берилган ариза, шикоят ва даъво юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилиши мумкин.

Бож деган нарсадаги мантиқни ўзи шу. Бождан озод қилинган ташкилотлар судларга осон мурожаат қила бошлайди. Суд юкламаси ошади, асоссиз аризаларам кўпайиб кетади.

Судларни бир дона ташкилотни ҳар асоссиз, мантиқсиз аризасини кўриб чиқишдан бошқа иши йўқми?

ХДП ва Адолат фракциялари бу қонунга қарши чиқишипти. Яхшигина баҳс-мунозаралар бўлипти. Парламент ўзи шундай жой. Ҳар қандай қонун лойиҳаси мана шундай мунозаралардан ўтсагина қонун мукаммал бўлади. Ялпи мажлис видеосини кўринглар, қизиқ бўлган.

@generalissimus_marshal


Суд ходимлари (ёрдамчилари, девонхона, архив мудирлари ва ҳоказо) нинг ноласи ёхуд И.Муслимовнинг топшириғидан улар норози‼️

Ходимлар
(судьялар эмас) ойлик камлиги, байрам пуллари, чораклик пуллари, моддий ёрдам йўқлиги ҳамда ярим ставкада ишлаши сабаб пулдан қийналиши ҳаммага аён.

Шу сабаб, улар ҳам радарлардан келган жарималарни бошқа фуқаролар каби МЖТКнинг 315-моддаси тартибида судга мурожаат қилиб камайтиришган.

Энди эса Олий суд раиси биринчи ўринбосари бундан норози бўлиб, суд ходимларининг ўзларига кассация шикояти бердириб жаримани тўлиқ тўлашни талаб қилмоқда экан.

Олий суд раҳбариятидан одилона ечим кутиб қоламиз.

@generalissimo_marshal


📸Энди профилактика инспекторлари ҳам бодикамера билан юради—2025 йил охиригача барчаси тўлиқ таъминланади.

Бундан ташқари, ҲМҚОларга бериладиган аризаларга QR код қўйилади ва шу орқали аризанинг ҳаракати, у бўйича қабул қилинган қарорлар онлайн кузатиб борилади.

@generalissimo_marshal


3 йилдан бери тасдиқланмай келаётган ва амалда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонун ишламаслигига сабаб бўлган Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри 2025 йил июнь ойида тасдиқланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, марказий аппаратдаги раҳбарлик лавозимларига қуйи бўғинда ишлаган ходимларни олиш тартиби жорий этилади.

Охирги пайтларда пастни кўрмаган ва юқори лавозимга осмондан тушиб қолиб ҳар хил бўлмағур топшириқлар берадиган "пиджак"лар кўпайиб кетганди ўзи.

@generalissimo_marshal


💸Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тўғрисидаги Қонун 2025 йил майгача ишлаб чиқилиши белгиланди.

Бундан ташқари, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш учун жавобгарлик кенгайтирилади.

@generalissimo_marshal


Hisob palatasi jamoatchilik oldida OAV vakillari ishtirokida hisobot beradimi⁉️

2025-yil 21-aprel kuni Oliy Majlis Qonunchilik palatasiga O‘zbekiston Respublikasi Hisob palatasining hisoboti taqdim qilindi.

O‘zbekiston Respublikasining yangi tahrirdagi Konstitutsiyasiga muvofiq, Hisob palatasining hisobotini ko‘rib chiqish Oliy Majlis Qonunchilik palatasining mutlaq vakolatlaridan biri etib belgilangan.

Qonunchilik palatasi har yili, hisobot yilidan keyingi yilning 15-mayidan kechiktirmay o‘z majlisida Hisob palatasining hisobotini ko‘rib chiqadi.

O‘zbekiston Respublikasining Hisob palatasi to‘g‘risidagi Qonunning 9-moddasiga ko'ra, Hisob palatasi har chorakda kamida bir marta o‘z faoliyati to‘g‘risida jamoatchilik oldida ommaviy axborot vositalarining vakillari ishtirokida hisobot berib boradi.

Hisob palatasining faoliyati to‘g‘risidagi yillik hisobot O‘zbekiston Respublikasi Prezidentiga, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga taqdim etiladi va ommaviy axborot vositalarida e’lon qilinishi shart.

Lekin, bu hisobotning e'lon qilinganini ko'rmadik.

Bizga qiziq joyi—byudjet pullarini yirik talon-taroj qilish holatlari aniqlanmoqdami, chora ko'rilmoqdami, ular qaysi tashkilotlar, oldini olish uchun nimalar qilinmoqda???

Javob kutib qolamiz, hurmatli rais v.v.b. Mehriddin Razzoqovich!

@generalissimo_marshal


Хатирчи тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори 10 йилдан сўнг оқланди‼️

У 2015 йилда Жиноят кодексининг навбатчи моддаси —207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жавобгарликка тортилган эди.

@generalissimo_marshal


Олий суд: 3 ойда 108 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди❗️

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2025 йил биринчи чорагида
кўрилган ишларнинг аксариятини фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни ташкил этган.

Апелляция тартибида 2 минг 706 нафар шахсга нисбатан 2 минг 64 жиноят иши кўриб чиқилди. 92 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 825 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Кассация тартибида 1 минг 523 нафар шахсга нисбатан 1 минг 330 жиноят иши кўриб чиқилди. 115 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 475 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Тафтиш тартибида 1 минг 598 нафар шахсга нисбатан 1 минг 360 жиноят иши кўриб чиқилди. 46 нафар шахсга нисбатан қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 268 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 286 нафар шахсга нисбатан 240 жиноят иши кўриб чиқилди. 58 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

@generalissimo_marshal


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Mashina o‘g‘irlashda gumonlangan sudya IIB binosida qiynoqqa solingani aytildi. IIV inkor etdi!

Ijtimoiy tarmoqlarda Toshkent shahridagi kafelarning biridan mast holda chiqqan Mirobod tuman sudi sudyasi R. R. mashina o‘g‘irlaganlikda gumonlanayotgani haqida xabar berilgandi.

Batafsil — https://daryo.uz/g7PCQX4z

@generalissimo_marshal

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.