Шахсийдан хабар ёзиб, дард-у ҳасратини айтадиган, маслаҳатлар сўрайдиган аёллар роса кўп.
Баъзида хабарлар кўпайиб кетиб, пастга тушиб кетиб қолади, кўрмай ҳам қоламан(майли, гап бу ҳақда эмас).
Эътиборимни тортгани шуки, бир муддат аввал қайнона-келин муносабатлари унчалик яхши эмаслигидан шикоят қиладиганлар ҳам учраб турарди.
Ҳозир унақаси йўқ. Асосий қисми эридан шикоят қилади. Баъзиларининг ҳасратидан хабардор бўлгач, таскин-тасалли беришдан бошқаси қўлимдан келмай қолади. Чиндан сабрига, матонатига қойил қоламан. Бироқ бунақалари жуда кам.
Кўп қисмининг дардини эшитиб, бунинг ечими осон-ку, дегиларим келиб кетади. Аммо уларнинг психологик ҳолати бу гапимга қулоқ соладиган, тўғри хулоса чиқарадиган аҳволда эмаслигини англайману, тилимни тишлайман.
Очиғи, уларнинг шикоятини дард деб ҳам бўлмайди. Гоҳида психолог эмаслигимни айтиб, мутахассис қабулига боришни тавсия қиламан. Улар эса, психолог эмаслигингизни биламан, лекин сиздан жўяли ечим топишимга ишонаман, деган жавобларни беришади.
Айримларига ўзимнинг фаҳмим даражасида маслаҳат берган пайтларим ҳам бўлган. Қабул қилгач, бир муддат ўтиб, раҳмат айтганлари ҳам бўлган.
Айримларининг гап уқмаслиги шундоқ сезилиб туради. Бунақа ҳолатдаги аёл-қизларга нима дейишини билмай қоларкан одам.
Хуллас, нима демоқчиман. Аёл-қизларимиз ҳали ҳам кўп-кўп илмга муҳтож. Хусусан, оддий шахслараро муносабатларга киришиш илмини ҳам билмайдиганлари кўп. Оила илмини-ку, инчунин.
Жиддий муаммоси бор оила вакилаларини-ку, тушунса бўлади. Аммо бўлар-бўлмас кичик ташвишларни катталаштириб, ўзига муаммо ясаб олаётганларга ҳайрон қолмай илож йўқ.
Шунақа пайтларда алоҳида вақт ажратиб, аёл-қизлар учун оила илмидан, шахслараро муносабатларга киришиш илмидан курслар ташкил қилгим келиб кетади. Сабр, шукр, қаноат аталмиш муҳим тушунчаларнинг моҳиятини англатишни истаб қоламан.
Бошимиздаги биз улкан муаммо деб қабул қилаётганимиз масалаларнинг қанчалар кичик эканини уларга исботлаб бергим келиб қолади гоҳо.
Бу постдан кейин, эҳтимол, кимлардир мени "женская солидарность"ни билмасликда айблар. Аммо менинг тушунчамдаги "женская солидарность" айни мана шу.
Мен ҳеч қайси бир аёл арзимас ташвишларни деб сиқилишини, эрига қовоқ уюшини, фарзандларини жеркиши, уришини хоҳламайман.
Жамиятдаги ҳар бир аёл баъзи ташвишлаш олдида вазмин, гоҳида мулоҳазакор, гоҳо эса, қаноат ва матонат соҳибаси ўлароқ гавдаланиши тарафдориман.
Ахир бу аёлларнинг ҳар бири бир олам, ҳар бири фарзанди учун меҳр-муҳаббат, одоб-ахлоқ, илм-маърифат манбаи. Улар олдидаги масалаларни жиддий-ножиддий, муҳим-номуҳимга ажратишни, эътиборга арзимайдиганларини эътиборсиз қолдириб ўтиб кетишни билиши керак. Билиши шарт. Бу ҳам бир илм экан-да...
👉 @gavhar_nasrulloh 👈