ИЛМИЙ КУН
Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига бордим. Навоий ва Бобур ижодига бағишланган тадбирда қатнашдим. Илмий бўлим бошлиғи Эргаш Боборажабов билан илмий ишим ва бошқа мавзуларда 3 соат, илмий раҳбарим Шерзодхон Қудратхўжа билан илмий ва ижодий ишим тўғрисида 1,5 соат гаплашибмиз.
Баъзи сабабларга кўра, тўхтатиб қўйган илмий ишимни давом эттирадиган бўлдим. Улар менга қўлдан келганча ёрдам беришини айтди.
2024 йил университетда илмий ишлар ҳимояси бўйича тарихий йил бўпти. Бир йилда 16 олим илмий ишини ҳимоя қилган ва фоиз кўрсаткичи 29 дан 41 га кўтарилибди. Эргаш Боборажабов бу кўрсаткични 50 фоиздан оширишни ният қилибди. Айтишича, журналистика соҳаси илмий ишлар ҳимоямида энг охирги ўринларда экан. Афсус, баъзилар журналистикани фан санашмайди. Лекин бу тушунчани ўзгартириш керак, назаримда. Бу соҳада ҳам минглаб илмий ишлар, китоблар, дарсликлар ёзилиши ва у чин маънода фанга айланиши шарт.
Эргаш Тошпўлатович, ниятга етинг! Журналистика илмига ғишт қўйиш бизга ҳам насиб этсин! Илмий раҳбарим ва сизнинг қўл остингизда ҳимояга чиқиш менга насиб қилсин!
Насиб этса, 2025 йил университетнинг илмий ишлар бўйича фоиз кўрсаткичи 50 дан ошади ва бу фоизлар ичида меним ҳам илмий ишим ҳимояси бўлиб ўтади.
Икки олим билан гаплашиб, маза қилдим, жуда катта кўч олдим. Бир дунё ғоялар, туртки билан қайтдим. Илоё, бундай соҳир гурунгларимиз кўп бўлсин!
Бу йил илмий ишимни ёзиб тугатиш ва ҳимоя қилиш, романимни ёзиб тамомлаш ва чоп этиш насиб қилсин!
Фейсбук, телеграмда кўринмай қолсам, хавотир олманг, мен ёзаётган бўламан!
Фозил Фарҳод
👉 https://t.me/fozilfarhod 👈