ЯНГИҚИШЛОҚ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Фориш туманидаги Янгиқишлоқ жомеъ масжиди намоз вақтлари

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Содиқ мўмин (ҳар ишида) фақат Роббиси розилигини истайди, шунга интилади. Мунофиқ эса, ёлғон иймонини рўкач қилади ва аслида, Аллоҳдан бошқанинг розилигини қидиради.
Шунинг учун бор ташвишинг Аллоҳ розилиги бўлсин. Албатта, Аллоҳ сендан рози бўлар экан, дунё ва охиратда ютуққа эришасан, улкан фойдани қўлга киритасан.

Дўстларингизга ҳам улашинг

ФОРИШ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КАНАЛИ
👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛА
РГА УЛАШИНГ


#Бисмиллаҳ

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

Ҳаётингиз давомида Сизга-
🌹• Каъба Зиёрати,
🌹• Қуръон Тиловати,
🌹• Дуо Ижобати,
🌹• Иймон Ҳаловати,
🌹• Тил Саловати,
🌹• Ақл шижоати,
🌹• Охират Фароғати,
🌹• Сабр Қаноати,
🌹• Бахт Саодати,
🌹• Тан Саломатлиги -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

    ☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ 🌹

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

#ЯНГИҚИШЛОҚ_ЖОМЕЪ_МАСЖИДИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
@Forishnamoz @Forishnamoz
https:/
/t.me/+3ZUakKlyaRdlMTJi


🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда кеч киргиздик...

أمْسَينَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذِهِ اللَّيلَةِ، فَتْحَهَا وَنَصْرَهَا وَنُورَهَا وَبَرَكَتَهَا وَهُدَاهَا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهَا، وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا

«Амсайнаа ва амсал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазиҳил лайлати фатҳаҳаа ва насроҳаа ва нуроҳаа ва барокатаҳаа ва ҳудаҳаа ва аъузу бика мин шарри ма фийҳаа ва шарри маа баъдаҳаа»

Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда кеч киргиздик. Эй Раббим, бу кечанинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу кечанинг ва бу кечадан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”

#ХАЙРЛИ_ОҚШОМ
Тунингиз осуда ўтсин !

👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛА
РГА УЛАШИНГ


Ёшингиз улғайгани сари кўплаб одамларнинг аҳволи, турмушларига гувоҳ бўласиз ва уларни қай даражада ўзгариб туришини кўрасиз.
Шунда қуйидаги оят дунё ва унинг тадбири ҳақида нечоғлик тўғри таъриф эканини қалбан ҳис этасиз:
"(Токи ибрат бўлсин деб) ва Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиш учун бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз"
(Оли Имрон сураси, 140 оят).

– Камбағал бор эди, бойиб кетди.
– Бадавлат киши камбағал бўлиб қолди.
– Бемор шифо топди.
– Соғлом касал бўлди.
– Балоланган офият топди.
– Офиятдаги балога учради.

– Машаққат чўзилиб кетса, ноумид бўлманг!
– Неъмат вақтида Аллоҳга шукр қилишни унутманг.


👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳнинг неъматлари ҳақида

🎙 Рустам домла Нишонов
09.09.2022 Жума маърузасидан

👉 @FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хитойнинг Чунсин шаҳрида одамлар кутубхонанинг очилишини кутиб, навбатда туришибди.

Афсуски, бизда 2 та сабабга кўра, бунақасини учратмайсиз.

Биринчидан, бизда китобга эмас, машинага ёки ошга навбатда туришади. Иккинчидан, бизда бунақа бир қатор бўлиб навбатга туришмайди. Ҳамма эшикни олдида, ким биринчи кириш учун талашаётган бўларди.

♻️ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇
@FORISHNAMOZ


#ибрат

БУРГУТ ВА ТОВУҚ

Бургут қоялар бағрига тўртта тухум қўйди. Қаттиқ зилзила бўлиб, улардан биттаси индан думалаб, товуқ катагигача борди. Курк товуқ ўзиникилар қатори бургут тухумини ҳам бағрига олди.

Вақти келиб тухум ёрилди, ундан бургутча чиқди. Товуқларнинг тарбиясини олиб катта бўлди ва табиийки, ўзини товуқ деб билди. Бир куни бургутча осмонда учиб ўтаётган бургутларни кўрди. Улар каби самода парвоз қилишни хоҳлади. Бироқ уринишлари зое кетиб, кулгига қолди. Ҳамкатаклари унга: “Сен товуқсан! Бургутлардек учолмайсан!” дейишди. Кичик бургутнинг умидлари пучга чиқди ва ер титкилашда давом этди...

P.S.: Сизни буюк ишлардан тўсиб қоладиган "товуқ"ларнинг сўзларига таслим бўлманг. Доимо юксалиш пайида бўлинг!

♻️ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇
@FORISHNAMOZ


💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!💐
#Xайрли_тонг...🌅

🌹🤲🏻•Аллоҳ юзимизни ёруғ;
🌹🤲🏻•Қалбимизни кенг;
Қадримизни баланд;
Сўзимизни олий;
🌹🤲🏻•Ҳаётда муваффақиятли;
Охиратда саодатли;
🌹🤲🏻•Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Қарзларимизга нажот;
🌹🤲🏻•Ризқимизга кенглик, Кунимизга барака;
Бандаларига суюмли қилиб;
🌹🤲🏻•Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
Дунёда муборак;
🌹🤲🏻•Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амийн!

🌸 Кунимиз ҳайрли, фойдали ўтсин!
ЯНГИ тонгга еткизган Роббимизга Ҳамду санолар 📿

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

#ЯНГИҚИШЛОҚ_ЖОМЕЪ_МАСЖИДИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
@Forishnamoz @Forishnamoz
https:/
/t.me/+3ZUakKlyaRdlMTJi


ФОРИШ ВАҚТИ БИЛАН
     НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

⏰ Бомдод:      05:35 да
⏰ Пешин:        13:00 да
⏰ Аср:              17:05 да
⏰ Шом:            19:05 да
⏰ Ҳуфтон:        20:35 да

"Аҳлингизни намоз
(ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз) ҳам унга  (намозга) бардошли бўлинг"
Тоҳа сураси 132-оят

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир»
Нисо сураси 103-оят

Бошқаларга ҳам улашинг👉

#ЯНГИҚИШЛОҚ_ЖОМЕЪ_МАСЖИДИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
@Forishnamoz @Forishnamoz
https:/
/t.me/+3ZUakKlyaRdlMTJi


КАНАЛ НЕ РАБОТАЕТ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ХАЙРЛИ_ОҚШОМ

Абдуллоҳ ибн Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рукни яманий ва ҳажарнинг орасида
«Роббана! Аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар»
(«Роббимиз! Бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин»), деяётганларини эшитдим».
Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра:
“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”
.
(таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса:
“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин
нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”)
Саҳиҳул Бухорий,

ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ ♻️
👇👇👇👇👇👇
@FORISHNAMOZ


#ибрат

Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...

• Уни хоҳлаганига юборади...

— Агар молга юборса уни кўпайтиради;
— Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
— Агар умрга юборса уни обод этади;
— Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
— Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.

• Аллоҳим! Ҳар нарсамизни баракот билан ризқлантир!

    👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛА
РГА  УЛАШИНГ


Таҳорат ҳукмларида ҳам мўъжизалар бор...

Исломда беҳикмат ҳеч бир амалга тарғиб этилмайди. Ҳар бир нарса ўта мукаммал низом ва тенгсиз тафаккур билан ишлаб чиқилиб, Одам қавмига тақдим этилган.
Дақиқа нуқталаригача ўрганган саринг жуда катта сир асрорни англайсан, Ҳақнинг синоатини очаверасан...
Қуйидаги воқеани бугун сизларга илиндим:

«...бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча- мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муаммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўёлмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди. Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю-ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди...У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди. Амалиёт бажарилди... Касаллик сабаби аниқланди... Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун,текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган. Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:

"Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч.

Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.

Бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан.

Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди..."
- дебди.

Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.

Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари бор.

#ЯНГИҚИШЛОҚ_ЖОМЕЪ_МАСЖИДИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ УСТИГА БОСИНГ!
@Forishnamoz @Forishnamoz
https:/
/t.me/+3ZUakKlyaRdlMTJi


Қайсидир мусулмоннинг хато иши туфайли барча мусулмонларни ёмон кўриб қолманг. Масалан, "Ўзи намоз ўқийди-ю, қарз олиб, бермай юрибди, хамма намозхонлар шу!" деманг. Ёки "Ўзи хижобда (ниқобда), лекин фалон ишни қилди" деб барча муслималарни (ниқоблиларни) ёмон кўрманг.

Ислом мукаммал дин, хатокор бизмиз. Битта бизнинг хатомиз сабаб барча мусулмонларни ёмонга чиқарманг.

Албатта, ўз навбатида, мусулмонлар хам хатодан сақланиши лозим, бу дегани хато қилишга рухсат дегани эмас.

Иккинчи тарафга яна бир гап:
Сиз шахсга бўлган нафратингизни Ислом билан адаштирманг. Исломни, унинг амрларини, амалларини ёмон кўриш билан ўз иймонингизга зарар етказасиз...

    👉
@FORISHNAMOZ 👈
🕊ЯҚИНЛА
РГА  УЛАШИНГ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шошмаслик Аллоҳдан, шошилиш шайтондан

👉
@forishnamoz 👈
🕊ЯХШИЛИ
КЛАР УЛАШИНГ


#КУН_ОЯТИ

"Ким тўғри йўлга келса ўзи учун келади, ким йўлдан адашса, у ҳам ўз зиёнига адашган бўлади. Ҳеч бир гуноҳкор бошқасининг гуноҳини ўз бўйнига олмайди. Биз элчи юбормай туриб азобламаймиз."

Исро сураси 15-оят

🕊ЯХШИЛИКЛАР УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇
@FORISHNAMOZ



16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

766

obunachilar
Kanal statistikasi