RSVP – бу француз тилидаги “Répondez S’il Vous Plaît” иборасининг қисқартмаси бўлиб, “Илтимос, жавоб беринг” деган маънони англатади. Бу одатда тўй, байрам ёки бошқа тадбирларга таклифнома ёзишда қўлланилади. Таклиф қилинган кишидан иштирок этиш ёки этмаслик ҳақида жавоб бериш талаб қилинади.
Масалан:
Ҳурматли жаноб Миргиязов!
Сизни қуйидаги тадбиримизга таклиф қилишдан мамнунмиз:
📍 “Зайтун” ресторани
🕡 2024 йил 21 декабрь, соат 18:30
Илтимос, иштирокингизни 2024 йил 19 декабргача шу чат орқали тасдиқланг.
Сиз билан тадбирда кўришишдан хурсанд бўламиз!
Ҳурмат билан,
Феруз Шарипов