Isroil Tillaboyev blogi dan repost
... Алишер Саъдуллаев Бош вазир йиғилишига кириб кетиш вақтида ҳам натижа ҳақида мунтазам қизиқиб, сўраб турди ва астрономия бўйича академик тавсиялари бўйича ахборот берганимдан кейин шахмат академиясига йўл олдик.
Энди бизни яна бир ўз ишининг усталари, Ўзбекистонга кўзга кўринган шахмат мутахассислари Бахтиёр Джумаев, Равшань ака Шукуров, Баҳодир ака Холмирзаевлар кутиб олдилар, улар энди Солиҳ билан ўртоқларча шахмат бўйича беллашдилар, уни кўпроқ гапиртириб, турли шахмат усулларини синаб кўрдилар.
Суҳбат сўнгида Солиҳни шахмат бўйича ҳам фавқулодда ўта истедодли ёш эканини хулоса бердилар!
Ваниҳоят биз кундузи билан ҳар қадамимизда ғойибона ҳамроҳ бўлиб кузатиб турган, маълумотлар олиб турган, йиғилишлардан ортиб ҳам нима бўляпти, у мутахассис нима деди, бу мутахассис нима деди, дея тинмасдан сўраб турган Алишер Саъдуллаев қабулига, Ёшлар ишлари агентлигига турли соҳа мутахассислари хулосаларини олиб келдик ва учрашдик.
Алишер Саъдуллаев ва Солиҳ эски қадрдон, дўстлардек кўришиб, қучоқлашиб, инглиз тилида узоқ суҳбатлашдилар, қизиқишларини гапириб берди, биргаликда шахмат ўйнадилар.
Биз билан бирга кундузи билан юрган психолог мутахассисимизни ва Солиҳнинг дадасини тингладик. Ва умумий хулоса ясадик.
Алишер Зафарович гаплашиб берган академик ва мутахассисларнинг илм ва шахмат бўйича хулосалари бу йигитча ҳақида тўғри қарор қилишга ёрдам берган эди, бизда энди қўлимизда олимларнинг фан ва психологик хулосалари бор эди.
Барча учрашув аъзолари ўзаро маслаҳатлашган ҳолда Солиҳни ушбу феноменал талантини ривожлантириш бўйича тизимли ёндашадиган бўлдик:
Солиҳни Тошкентдаги мактаблардан бирига гаплашиб жойлаштирадиган, унинг энг қизиққан йўналиши-шахмат бўйича индивидуал тренер ажратиб, кучайтирилган режимда шахматни ўргатиш, математика институти мутахассислари ёрдамида индивидуал устоз бириктирган ҳолда ҳафтасига кам-камдан математика билан шуғуллантириб бориш, вазифалар бериб бориш, ойда 2-3 марта астрономия институтига телескопларда галлактикаларни кузатишга бориб туришга шароит яратиб берадиган доимий ўзи назорат қиладиган бўлди Алишер Саъдулаев!
Мақсад, Солиҳнинг шахмат бўйича ноёб иқтидори орқали тарихда қоладиган афсонавий жаҳон чемпионларидан қилиш, шу билан бирга математика ва физикани чуқур ўргатиб бориб дунёга машҳур, Нобел мукофоти совриндорларидан бири сифатида чиқариш.
Ушбу ёш даҳо ўнлаб йил ўтиб келажакда Нобелга эришса бугунги кунни хаётидаги тарихий кун сифатида эслаб юриши аниқ!
Хуллас, биргина талантли ёшни талантини йўқолиб кетишига йўл қўймасдан, уни тўғри ривожлантириш бўйича мендек узоқ йиллик педагогга намуна бўлган, биргина ёш учун бир ходимини бутун кун бўйи сафарбар қилиб қўйган ҳолда, керак бўлса академикларни ҳам тинч қўймаган Алишер Саъдуллаевнинг бугунги амалиёти гувоҳи ва ишторокчиларидан бири сифатида бугун бир нарсага амин бўлдимки, ватан ёшларининг барчаси ишончли қўлларда - Ёшлар ишлари агентлиги шу юрт ёшлари келажаги учун барча нарсага тайёр!
@domlajon
t.me/domlajon