#Ramazon_2025
ЭҲСОНЛАР ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛЯПТИ
Муҳтарам Президентимизнинг «
Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғояси асосида Рамазоннинг ўнинчи куни (10 март) ҳам хайр-саховат тадбирлари амалга оширилди.
* * *
Тошкент тумани «Мирхалил ота» жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла ҳомийларни жалб қилган ҳолда боқувчисини йўқотган 250 нафар болага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
* * *
Янгийўл тумани «Гулбаҳор» жоме масжиди имом-хатиби Қамариддин домла бошчилигида ҳомийлар ёрдамида 250 килолик қорамол сўйилиб, 150 та кам таминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор ҳамда етим парваришланаётган хонадонларга 2 кг.дан гўшт, 5 кг.дан писта ёғ, 1 қоп ун эҳсон қилинди. Бунинг учун 60 миллион сўм сарфланди.
Шунингдек, тумандаги «Имоми Аъзам» масжиди имоми ҳам ҳомийлар кўмагида 20 та оилага гўшт эҳсон қилди.
«Усмон Зиннурайн» масжиди имоми Аброрхон домла Маматов ҳам ҳудуддаги «Олмазор» маҳалласида яшовчи етим парваришланаётган хонадонга болали қўй ва 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилди.
* * *
Оққўрғон тумани «Намозбой бобо» масжиди имоми Одилжон Анваров ҳам кам таъминланган 10 та оилага 4 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.
* * *
Бекобод шаҳар «Нўмон ибн Собит» жоме масжиди имом-хатиби Элёр домла Бабажанов кам таъминланган оилаларга ҳомийларни жалб қилган ҳолда жами 7 000 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилди.
* * *
Оҳангарон шаҳар «Хонобод» жоме масжиди жамоаси ҳомийларни жалб қилиб эҳтиёжманд оилаларга 10 000 000 (ўн миллион) сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини Рамазон ҳадиялари сифатида тарқатди.
Хайру саховат тадбирлари вилоятнинг ҳар бир масжидида давом этади.
Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин!
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизматиДўстларингизга ҳам улашинг:https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA