FCNAVBAHOR | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sport


“Навбаҳор” футбол клубининг расмий канали
Таклиф,мурожаат ва рекламалар учун: @ulugbek197526 📩

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sport
Statistika
Postlar filtri


⚽️⚽️ Liga mualliflik va turdosh huquqlarni buzayotgan Telegram-kanallarga chora ko‘rishni boshladi

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Навбаҳор" Медиа тақдим этади:

Жамоамиз аъзолари "Сўғдиёна"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлашди. "Лочинлар"нинг "Марказий" стадионида бўлиб ўтган бугунги машғулотидан видеолавҳа.


⚽️⚽️ Superliga. 3-tur uchrashuvlari boshlanish vaqtlari

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB


⚽️⚽️ Superliga. 2-tur uchrashuvlari boshlanish vaqtlari

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB


⚽️ U21 Chempionati. 1-tur uchrashuvlari davom ettirildi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB


Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Сергей Иванович Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.
Одатдагидек, Сергей Иванович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.
— Баҳс кескин курашлар остида ўтди, ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Айниқса “Динамо”нинг пенальтидан фойдалана олмаганлигини ҳисобга олсак, бугунги дурангни қониқарли натижа деса бўлади.
— “Динамо” бугун “Навбаҳор”дан яхшироқ кўринди. Умуман, ёшларга кўпроқ урғу қаратасизми? Масалан, 15-рақамли Жавоҳир Абдужабборов ўйинда бироз йўқолиб қолди...
— Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ёки бир ярим ой давомида жамоа шакллантириб бўлмаслигини тушунади. Мухлислар билан учрашувда айтганимдек, таркиб бутунлай янгиланди. Масалан, бугунги беллашувда ўтган йилги таркибдан фақатгина Мирсаидов ва Жиянов ўйнашди. Улар ўтган йили асосий таркиб футболчилари эмасди, бу йилдан эса етакчиларга айланишди. Бугун футболчиларнинг намойиш этган ўйинлари ақлбовар қилмас кўрсаткичдир. Учрашувга 2 соат қолганида, икки нафар футболчимизнинг майдонга тушишлари мумкин эмаслигини айтишди. Ўтган йили “Нефтчи”га қарши ўйинда ҳам шундай воқеа рўй берганди. Икки нафар етакчиларнинг ўринларига майдонга туширилган Тоиров ва Иминжоновлар бугун ажойиб ўйин намойиш этишди.
— Жарима зарбасини Наврўзбек Иминжонов ижро этиши кераклигини айтдингиз. Кўрдикки, унда ажойиб зарба бор экан. Бундан кейин ҳам стандарт вазиятлар Иминжоновга берилиши мумкинми?
— Ҳамма футболчиларнинг ўзига хос жиҳатлари бўлади. Кейинги ўйинларда Иминжоновнинг зарба нуқтаси бўлса, у тепиши мумкин. Аммо, таркибимизда стандарт вазиятларни ажойиб тарзда тепа оладиган олти нафар ўйинчи бор.
— Ўтган йили жамоанинг саксон фоизи маҳаллий футболчилар бўлишлари керак, дейилганди. Аммо, бошқа вилоятлардан ҳам ўйинчилар олиб келинди. Режа ўзгариши нима билан боғлиқ?
— Жамоамиз таркибидаги 30 нафар футболчидан 16 нафари Наманган футболи тарбияланувчилари. Бунақаси Суперлиганинг бошқа клубида бўлмаса керак, менимча.
— Биринчи бўлимда олдинги чизиқда Педро ўйнади, иккинчи бўлимда эса Убайдуллаев ва Ўринбоевлар захирадан майдонга тушишди. Легионер ўйинчини алмаштиришингизнинг сабаби нимада?
— Алмаштиришлар ўйиннинг боришига қараб амалга оширилади. “Динамо”нинг марказий чизиғи кучли эди, шу сабабли, ўзгаришларни амалга оширдик. Ҳужумга келсак, қанотлардан олдинга ўтишга уриндик. Бизда бугун позицион ҳужумлар бўлмади. Педронинг алмаштирилиши борасида тўхталадиган бўсам, у жамоамиз таркибига 5 кун олдин қўшилди. Педронинг сифатли ўйин намойиш этишини биламиз. Ўзбекистон футболини ҳис қилиши учун уни асосий таркибда майдонга туширдик. У айниқса, иккинчи қаватда жуда кучли ўйин намойиш этади.
— “Навбаҳор” олдига жорий мавсумда қандай вазифа қўйилган?
— Жамоа олдига қўйилган мақсад ўзгармаган - 1-ўринни эгаллаш. “Навбаҳор” максимал натижага эришиш учун ҳаракат қилади.
— ЎзПФЛнинг тақиқи ҳақида нима дея оласиз?
— Ушбу савол менга тааллуқли эмас. Бунга жавоб берадиган инсонлар бор. Раҳбарият буни ҳал этиш билан боғлиқ бўлган барча ишни амалга оширмоқда, бу деярли ҳамма мамлакатларда кузатиладиган ҳолат.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Сергей Лушан: “Жамоамиз таркибидаги 30 нафар футболчидан 16 нафари Наманган футболи тарбияланувчилари”


Илк ўйинда жамоамиз дуранг қайд этди!
Ўзбекистон Суперлигаси. 1-тур
“Навбаҳор” – “Динамо” – 0:0
Наманган. “Марказий” стадиони. 6822 томошабин.
Ҳакамлар: Равшан Абдивоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов,Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
VAR: Найим Қосимов.
AVAR: Шерзод Аъзамов.
Комиссар: Даврон Аҳмедов.
“Навбаҳор”: Умиджон Эргашев, 4.Шаҳзод Тоиров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Тейди, 15.Жавоҳир Абдужабборов (55.Комилжон Тожидинов, 73), 17.Русланбек Жиянов (70.Аббосжон Ғуломов, 73), 29.Педро Аугусто Кабрал Карвальо (9.Забиҳилло Ўринбоев, 58), 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 37.Алишер Одилов, 71.Наврўзбек Иминжонов.
“Динамо”: 13.Равшанбек Ягудин, 5.Майкон (25.Улуғбек Абдуллаев,64), Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов (11.Хислат Халилов,84), 9.Миржаҳон Мираҳмадов (37.Фирдавс Абдураҳмонов,89), 10.Анвар Ҳожимирзаев, 16.Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов,64), 17.Салим Мустафоев, 18.Олександр Кучеренко, 88.Марко Станоевич.
Огоҳлантиришлар: Ж.Абдужабборов (41), Гильерме Гедеш (65) – А.Ҳожимирзаев (41), У.Абдуллаев (90+2).

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида “Динамо” (Самарқанд)ни қабул қилди. Мазкур ўйин арафасида вакилларимиз таркиб борасида муаммога дуч келишди. “Лочинлар”нинг икки нафар етакчи футболчиси – Азимжон Аҳмедов ва Мирзоҳид Ғофуровларнинг айрим сабабларга кўра, майдонга туша олмасликлари маълум бўлди.
Шу боис, жамоамиз бош мураббийи Сергей Лушан таркибда ротация қилишга мажбур бўлди ҳамда Жавоҳир Абдужабборов, Наврўзбек Иминжонов ва Шаҳзод Тоировлар бошланғич таркибдан жой олишди.
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, кескин курашлар остида бошланган учрашувнинг илк дақиқалариданоқ ҳар икки жамоа аъзолари ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишди.
Беллашувнинг биринчи 45 дақиқаси вакилларимиздан бразилиялик Педро Карвальонинг акробатик усулда дарвозага йўллаган, аммо ноаниқ кетган, шунингдек, Наврўзбек Иминжоновнинг жарима зарбасидан йўллаган кучли зарбаси, “Динамо” дарвозабони Равшанбек Ягудиннинг тўпни қайтаргани, Русланбек Жияновнинг зарбасини самарқандликлар посбонининг қийинчилик билан бартараф этганлиги, шунингдек, беларуслик ҳимоячи Сергей Карповичнинг дарвозага кириб кетаётган тўпни дарвоза чизиғидан қайтарганлиги, “Динамо”дан эса бразилиялик ярим ҳимоячи Ричард Фрайдейнинг жамоамиз дарвозабони Умиджон Эргашевнинг бошидан ошириб, дарвозага йўллаган зарбаси (таъкидлаганимиздек, ўша вазиятда Карпович тўпни дарвоза чизиғидан қайтарганди), Жаҳонгир Ўрозовнинг боши билан дарвозага йўллаган ноаниқ зарбаси билан ёдда қолди.
Беллашувнинг 2-бўлими анча қизиқарли тарзда кечди. Жамоамизнинг ҳужумларидан бирида Русланбек Жияновнинг зарбасидан сўнг, самарқандликлар дарвозабони Равшанбек Ягудин тўпни қийинчилик билан қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди. Шунингдек, вакилларимизнинг ҳужумлари давомида Алишер Одиловнинг зарбасига аниқлик етишмади.
Самарқандликларнинг ҳужумлари давомида тажрибали ҳужумчи Анвархон Ҳожимирзаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмаган бўлса, сербиялик ярим ҳимоячи Марко Станоевичнинг зарбасидан сўнг, жамоамиз дарвозабони Умиджон Эргашев тўпни қийинчилик билан қайтарди.
Учрашувнинг асосий қисмига тўхталишлар учун қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган пайтда, учрашув бош ҳаками Равшан Абдивоҳидов меҳмонларнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида Салим Мустафоевнинг жарима майдончаси ичига узатмасидан сўнг, тўп Аббос Ғуломовнинг қўлига теккан деб ҳисоблади ва жамоамиз дарвозасига пенальти белгилади. Ўн бир метрли жарима зарбасини Анваржон Ҳожимирзаев амалга оширди. Лекин унинг зарбаси ноаниқ чиқиб, тўп дарвоза тўсини тепадан ўтиб кетди.
Шу тариқа, учрашувда нурсиз дуранг – 0:0 ҳисоби қайд этилди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Динамо" (0:0) учрашувининг хавфли вазиятлари ва ҳаяжонли лаҳзалари.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Навбаҳор" Медиа тақдим этади:

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Динамо" (0:0) учрашуви арафасидаги, ўйиндаги энг ҳаяжонли лаҳзалар.


⚽️⚽️ Superligada 1-tur uchrashuvlari davom ettirildi. Bugungi bellashuvlardan so'ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko'rinishda

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB


⚽️⚽️ Superligada 1-tur uchrashuvlari davom ettirildi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB


⚽️⚽️ Superliga. 1-tur

🔵 NAVBAHOR 0:0 DINAMO 🔵

Anvarjon Hojimirzayev, 90+5 (Dinamo)

♻️ Artel | 🔵 BMB | ⚫️ Apex | 🔴 Coca-Cola | 💳 Uzcard


Эътиборингиз учун раҳмат, азиз мухлислар!


Суперлига. 1-тур.
🔵"Навбаҳор" - "Динамо"🔵 - 0:0.
#Tugadi.


Учрашув якунланди. Унда нурсиз дуранг - 0:0 ҳисоби қайд этилди.


90+5-дақиқада пенальтини Анваржон Ҳожимирзаев амалга оширди. Унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.


Учрашув бош ҳаками Равшан Абдувоҳидов жамоамиз дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади.


90+2-дақиқада Улуғбек Абдуллаев огоҳлантирилди.


Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берилди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.