Фарғона шаҳридаги Экошаҳар - “Янги Ўзбекистон” массивида Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ташкил этилган тадбирда дастлаб юрт ҳимоячиларининг ҳарбий оркестр садолари остида тантанали юриши бўлиб ўтди. Янги массивдаги амфитеатр майдонида кечган тадбирнинг асосий қисмида ҳарбий хизматчилар томонидан фахрий қоровул ва қўл жанги чиқишлари намойиш қилинди. Қурол-аслаҳалар кўргазмасида ёшлар Ўзбекистон армиясининг куч-қудрати, замонавий салоҳияти ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇
Web sayt|Telegram|YouTube|Facebook