Мамлакатимизда аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш каби йўналишларда Республика ишчи гуруҳи томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айни кунларда вилоятимизнинг маҳаллаларида ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг таркибига Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси бошчилигида Олий суд, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Мудофаа, Адлия, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бошқа қатор идоралардан масъул раҳбар ва ходимлар жалб этилган.
Аҳоли муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида Фарғона, Қувасой шаҳарлари. Фарғона ва Қува туманидан келган фуқаролар учун қабул ташкил этилиб, унда турли масалалардаги мурожаатлар тингланди.
Fergana.uz|
Facebook|
Instagram|
Youtube|
X