ЖАМОАТ ФОНДИ «EZGU AMAL» ТАШКИЛОТЧИЛАРИНИНГ РАСМИЙ БАЙНОТИ !
Жамоат фонди фаолияти ва унинг раҳбариятидаги ўзгаришлар тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатилаётгани муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз:
1. Янги Васийлик кенгашининг шакллантирилиши:
Фонд муассислари – Кондратова М., Сардарян Н., Ходжахонова М. – 2025 йил 21 январь куни Устав ва ҳуқуқий хулоса асосида Васийлик кенгаши таркибини янгиладилар.
2. Раҳбариятнинг ўзгариши:
Ходжаева Х. ўз хоҳишига кўра Бошқарув раиси лавозимидан озод этилгандан сўнг, янги Васийлик кенгаши томонидан 2025 йил 22 январь куни Салиева Г. вақтинчалик ижро этувчи раҳбар (ВРИО) сифатида Бошқарув раиси этиб тайинланди. Ушбу қарор ҳақида 2025 йил 23 январь куни Адлия вазирлигига хабар берилди.
2025 йил 27 январь куни собиқ Бошқарув раиси (Ходжаева Х.) номига фонд ишларини янги раҳбариятга топшириш талабини ўз ичига олган расмий сўров юборилди. Аммо Ходжаева Х. қонуний талабларни эътиборсиз қолдирди. Шу сабабли янги муҳр буюртма қилишга тўғри келди. Янги муҳр Васийлик кенгаши баённомаси асосида тайёрланган бўлиб, бу мутлақо қонуний қарор ҳисобланади.
3. Қоидабузарликларни аниқлаш
Давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида аввалроқ Кадырбеков Х. Фонднинг Бошқарув раиси сифатида рўйхатдан ўтказилгани маълум бўлди. Бунинг учун асос сифатида собиқ Васийлик кенгаши аъзолари – Бабушкина К., Зияев Я., Исломова Л., Лебедев И., Махмудов М. ва Хошимов З. томонидан имзоланган баённома кўрсатилган.
4. Бошқарувни ноқонуний эгаллашга уринишлар:
Юқорида курсатилган шахслар Фонднинг ҳужжатлари, муҳрлари ва штампларини ноқонуний равишда ўзларида сақлаб турибди ҳамда бир неча бор давлат органларида қайта рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилиб, яроқсиз ҳужжатлар ва ҳақиқий эмас муҳрдан фойдаланган.
5. Банк ҳисобварағларидаги операцияларни тўхтатиб туриш:
Юқоридаги шахслар банк маълумотларини ўзгартиришга уринишидан сўнг, хизмат кўрсатувчи банк вақтинча Фонд ҳисобварағларини блоклади ва Адлия вазирлигидан вазият бўйича тушунтириш сўради.
⚠️ Мазкур ҳолатда Васийлик кенгаши ва Фонд муассислари томонидан тайинланган янги раҳбарият фақат қонун доирасида ҳаракат қилмоқда ҳамда ташкилот обрўсини ҳимоя қилишни давом эттирмоқда. Тўҳмат ва ёлғон маълумотлар фақатгина бошқарувни ноқонуний эгаллаш воситаси ҳисобланади.
Янгиликларни кузатиб боринг – тез орада муҳим маълумотлар эълон қилинади.
Фонд асосчилари:
Мунира Ходжахонова
Марина Кондратова
Нонна Сардарян