EskiObod_Uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Ҳадис

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لا يَتَمَنَّيَنَّ أَحَدُكُمْ الْمَوْتَ مِنْ ضُرٍّ أَصَابَهُ فَإِنْ كَانَ لا بُدَّ فَاعِلا فَلْيَقُلْ: اللَّهُمَّ أَحْيِنِي مَا كَانَتْ الْحَيَاةُ خَيْرًا لِي وَتَوَفَّنِي إِذَا كَانَتْ الْوَفَاةُ خَيْرًا لِي. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Сизлардан бирон киши бошига тушган ёмон ҳолат (касаллик, муаммо, фақирлик) сабабидан ўзига зинҳор ўлим тиламасин! Агар (шундай) қилиш лозим бўлса, бас, “Ё Аллоҳ, агар яшаш мен учун хайрли бўлса, мени яшат! Агар ўлим мен учун хайрли бўлса, мени вафот эттир!” десин”
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Аҳмад ривояти).


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi


❄️ Қор ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🌨 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

💨 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi


#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: ЭКСТРЕМИСТИК ТАШКИЛОТЛАР ҚАНДАЙ МАҚСАДЛАРНИ КЎЗЛАЙДИ?

Экстремистик руҳдаги террорчи ташкилотларнинг мақсадлари, гўёки халифалик давлатини тузиш бўлиб, бу тўрт босқичда амалга оширилади;
Диний илми саёз бўлган кишиларга мутаассибликка асосланган ўз қарашларини сингдириш;

Шакллантирилган мутаассиб фикрловчи жамоат ёрдамида ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш;

“Имонли” ва “имонсиз”, “мусулмон” ва “кофир”, “ислом диёри” ва “куфр диёри” каби тушунчаларни кенг ёйиш орқали динлараро ва миллатлараро муносабатларни кескинлаштириш;

“Жиҳод”, “шаҳидлик” ғояларини нотўғри талқин этиб, тўпланган “жамоат” ёрдамида мавжуд ҳукуматни ағдариш ва халифалик давлатини тузиш.
Экстремистик ташкилотларнинг аксарияти ўз номини муқаддас Ислом дини билан боғлашга урунади.

Ислом сўзининг луғавий маъноларидан бири “тинчлик”дир, у ҳеч қачон бузғунчиликка, қотилликка ундамаган ва ундамайди ҳам.

Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН НАФРАТ ЭМАС, РАҲМАТ ОЙИДИР!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
#Muborak_oy_shukuhi

🌙 Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи

...Моҳи Рамазонда адо этиладиган солиҳ амаллар эвазига мўмин-мусулмонлар кўпдан-кўп ажр-савобларга эга бўлади. Чунки табаррук ойда Аллоҳ таолонинг раҳмату мағфирати ҳар қачонгидан-да кўпроқ ёғилади.

Рамазон — хайру саховат ойидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийроғи эдилар. Айниқса, Рамазон ойида янада сахий бўлиб кетар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда шиддат билан эсаётган шамолдан-да учқурроқ эдилар” (Муттафақун алайҳ).

Шундай экан, қўли очиқ инсонларимиз ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват улашиши, беморлар ҳолидан хабар олиб, кўнгилларини кўтариши энг савобли амал эканини эслатиб ўтиш ўринли...


📰Батафсил

#Yangi_uzbekistan #ramazon #gazeta

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook




РЎЗАНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

“Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Эй фаришталарим, бандамга қаранглар! Шаҳватини, лаззатини, таомини ва шаробини Менинг ризоим учун тарк этажак”.
(Ибн Сунний ривояти).

Аллоҳ таолонинг: “Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни, охират неъматларини) бирон жон билмас” (Сажда сураси, 17-оят) сўзи тўғрисида бу инсонларнинг амаллари рўза эди, дейилади.

Чунки Аллоҳ таоло: “Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур” (Зумар сураси, 10-оят), дейди.

Демак, рўзадорга мукофоти кенг ва улгуржисига бериладики, у ҳаёл ва чамалаш қонуниятларига бўйсунмайди. Аслида шундай бўлиши ҳам керак эди. Чунки рўза Унинг учундир. Унга нисбат бериш билан шарафлангандир, гарчи барча ибодатлар Унинг учун бўлса ҳам. Бу - Байтнинг ва ҳамма ернинг шарафи Ўзига нисбат берилиши билан шарафлангани кабидир.

Бу даражадаги шараф икки маъно сабабидир.
Биринчиси - албатта рўза тийилиш ва тарк қилишдир. У ўзига хос сирдир, унда кўринадиган амал йўқдир. Барча тоат-амаллар халқнинг гувоҳлиги ва кўз ўнгида бўлади. Рўзани эса фақат Аллоҳ азза ва жаллагина кўради. Чунки у фақат сабр билан бўладиган ботиндаги амалдир.

Иккинчиси - Аллоҳ азза ва жалланинг душманига қарши куч ишлатишдир. Чунки шайтон лаъанаҳуллоҳнинг васила-воситаси шаҳватлардир. Шаҳватлар эса ейиш ва ичиш билан қувватланади.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта шайтон одам боласининг қон йўлларида юради. Унинг йўлларини очлик билан торайтиринг”, деганлар.
(“Унинг йўлларини очлик билан торайтиринг”дан олдинги жумла Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишага розияллоҳу анҳога: “Жаннат эшигини қоқишда давом эт”, деганлар.
У зот: “Нима билан?” дея сўраганларида:
“Очлик билан”, дея жавоб қилганлар”
(“Аворифул-Маъориф” китобида келтирилган).

📚“Рўза сирлари” китобидан.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi


#МАҚОЛА #РАМАЗОН

РАМАЗОН – САХОВАТ ОЙИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Аброрҳўжа Рашидов,
Чортоқ тумани “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | FacebookYoutube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
РАМАЗОН – БИРДАМЛИК, САҲОВАТ ВА БАҒРИКЕНГЛИК ОЙИ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

@ZAYNIDDIN_DOMLA

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 МУСУЛМОНЛИК ҲАҚЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi




#Мақола #Ихтилоф
#Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: Инсон азиз ва мукаррамдир

Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло қуръони каримда шундай марҳамат қилади. "Дарҳақиқат, (Биз) Одам болаларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга от улов ва кемаларга миндириб қўйдик ҳамда уларга ҳалол пок нарсалардан ризқ-рўз бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик" ( Исро сураси, 70оят ). Аллоҳ таоло ушбу ояти карима орқали миллати, дини ва ирқидан қатъий назар одамзод фарзандининг, жумладан, инсониятнинг мўътабар эканига ишора қилмоқда. Шунинг учун ҳам инсон азиз, инсон улуғдир. Аллоҳ улуғлаган инсонни таҳқирлашга, ўлдиришга, уни қийнашга, хўрлашга ва азоб уқубатларга гирифтор қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Инсон яна шу билан улуғки, Аллоҳ таоло унга ҳеч қайси жонзотга бермаган иккита улуғ неъматни ато этган. Бири ақл, иккинчиси руҳ.

Аллоҳ инсондан бошқа барча маҳлуқотларга чекланган бир ақлни берган бўлса, инсониятга берилган ақлнинг чегараси йўқ. Бирорта маҳлуқотда руҳ йўқ. Бу руҳни ҳалқ тилида қалб деймиз. Инсон- ақлу заковат соҳиби, инсон қалб соҳиби.
Мана шу Аллоҳ берган иккита улуғ неъмат инсонни ер юзида азиз ва мукаррам қилди.


Ғайратжон Асабоев,
Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР
#рўза

❓172 -CАВОЛ:
Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi


ҚАЛБ НИМА ДЕГАНИ?

"Қалб" луғатда бир нарсани ағдаришни англатади. У бир хил турмай, у ёқ-бу ёққа ағдарилиб тургани учун ҳам "қалб" деб аталган.
Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади.
Зоҳирийси кўкракнинг чап томонида жойлашган конус шаклидаги гўшт парчасидир. Ботинийси эса нуроний, латиф, билувчи, инсонни инсон қилувчи нарсадир.
Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирида – жисмида жон вазифасини ўтайди. Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди.
Бу ерда ботиний қалб кўзда тутилади. Жисм соғлом бўлиши, баъзан бемор бўлиши ва вақти келиб ўлиши табиий бўлганидек, қалб ҳам соғлом бўлиши, бемор бўлиши ва ўлиши табиийдир. Шунинг учун ҳам қалбга алоҳида эътиборли бўлиш зарур. Албатта, қалб табобати бадан табобатидан кўра анча аҳамиятлироқ эканини таъкидлашга ҳожат ҳам қолмаган бўлса керак.
Қалб табобати илми Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида юзага келган, ривожланган ва ўз самарасини бериб келмоқда.
Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади:
Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди" (57-оят).
Яъни Қуръон қалбингиздаги руҳий, маънавий дардларингизнинг барчасига шифо бўлиб келди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалб табибларининг имоми бўлганлар ва бу ишда ҳаммага намуна кўрсатганлар. Ул зотнинг ҳадисларида бу масалалар ажойиб услуб ила баён қилинган.
Мусулмон уламолар оят ва ҳадислардан қалб табобати борасида самарали даво йўлларини топганлар. Тасаввуф уламолари бу ишда барчага устоз бўлганлар. Улар ихлос билан қалб табобати борасида нодир китоблар таълиф қилганлар.

📚 "Руҳий тарбия" китобидан.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

РЎЗАНИНГ МАҚБУЛ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Назиржон ҚЎЧҚАРОВ,
Наманган тумани “Умарбой хожи”
жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


ЁЛҒОН ГУНОҲИ КАБИРАДИР

Гуноҳи кабира катта гуноҳ деган маънони англатади.
Гуноҳи кабира—уни қилган одамга Қуръон ёки ҳадисда дўзахга кириш тайин қилинган гуноҳлар, шариатда ҳаддни жорий этишни тақозо қиладиган гуноҳлар, Аллоҳ таоло ман қилган ҳар бир иш. Аллоҳга ширк келтириш, одам ўлдириш, ота-онага оқ бўлиш, зино, ўғрилик, ароқхўрлик, ёлғон гапириш кабилар гуноҳи кабиралардир.

Абдураҳмон ибн абу Бакрадан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта:
“Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталарини айтайми?” дедилар.
“Ҳа, эй Аллоҳнинг расули!” дейишди.
“Аллоҳга ширк келитириш. Ота-онага оқ бўлиш”, дедилар. Сўнг ёнбошлаб ётган эдилар, ўтириб олдилар ва: “Огоҳ бўлинглар, ва ёлғон гап!” дедилар.
Бу гапни қайта-қайта такрорлайвердилар, ҳатто “Сукут қилсайдилар”, дедим”.
Бухорий ривоят қилган.

Демак, киши Аллоҳга ширк келтиришдан қанчалик қўрқса, ота-онага оқ бўлишдан ҳам шунчалик қўрқиши ва ёлғон гап, тўқима бўҳтонлардан ҳам шунчалик даражада эҳтиёт бўлиши лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам бу ҳадисда гуноҳлар ҳақида хабар бермоқдалар.
Ана шу учта катта гуноҳнинг бири ёлғон гап экан.

📚“Ёлғон” китобидан.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi




ИМОМ МОТУРУДИЙ АДАШМАГАНЛАР

Имом Кафавий Имом Мотуридийнинг таржимаи ҳоли ҳақида шундай дейди: “Мутакаллимларнинг имоми, мусулмонларнинг ақидаларини ҳар хил бидъат ва хурофотлардан тозаловчиси бўлган бу кишига Аллоҳ таоло тўғри йўлга ҳидоят қилиб қўйиш билан мадад берган эди. Шунинг учун ҳам у тўғри динни ҳимоя қилишга бел боғлаб улкан асарлар битди. Ботил ақидалар соҳибларининг сўзларига раддиялар берди”.
Имом Маҳмуд Зоҳид Кавсарий айтадилар: “Имом Ашъарий ва Имом Мотуридийлар машриқу ва мағрибда Аҳли суннат ва жамоат имомларидир. Уларнинг кўп сонли китоблари бор”.
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ турли ботил ақидавий фирқалар кўпайганда у киши саҳобалар, тобеъинлар ва замондошлари: таба тобеъинларнинг соғлом ақидаларини жамлаб, шарҳладилар ва Аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилдилар.
Баъзи жоҳил тоифалар даъво қилгани каби У зот янги дин ёки янги ақида олиб келмаганлар. Балки, турли фирқалар томонидан Аҳли сунна вал жамоа ақидасини бузиб талқин қилиш бошланганда, Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Пайғамбаримиз ва саҳобаи киромлар тутган йўл қайси экани шарҳлаб билдирилган. Бу ишда Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қолдирган илмлари ва ижтиҳодларидан кўп фойдаланганлар. Сабаби, Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ устозларининг устози орқали Имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадга етиб борадилар. Яъни, икки устоз воситасида Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад силсиласига боғланади.
Демак, Ислом уммати эътироф қилган ва бир овоздан қабул қилган мужтаҳид олимларга Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ қанчалик яқин бўлганликлари ва ўша даврдаги соф ислом билим булоқларидан сув ичганликлари маълум бўлмоқда.
Ўзгаларни адашган дейишдан айниқса мужтаҳид, ислом уммати эътироф этган имомларни хатокор деб айтишдан сақланиш, балки ҳар бир киши ўзини адашиб кетмаслигини Аллоҳ таолодан сўраши зарур. Имом Байҳақий ўзининг “Шуъаб ал-имон” номли асарида Али Шаторийдан қуйидагиларни баён қилади: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочимни Ҳуд сураси оқартирди деб айтганингизни эшитдим”, деди.
Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа шундай”, деб жавоб бердилар.
“Ё, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сурадаги пайғамбарлар қиссаси-ми ёки уларнинг умматларининг ҳоли-ми сизнинг сочингизни оқартирди”.
“Йўқ, пайғамбарлар ҳам уларнинг умматлари ҳақидаги оятлар ҳам сочимни оқартиргани йўқ. Балки сурадаги “Бас, (эй, Муҳаммад!) буюрилганингиздек тўғри бўлинг!” ояти сочимни оқартирди”, дедилар.
Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ўзидан тўғри йўлда мустақим қилишини сўраб кўп дуо қилар эдилар. Хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йа, муқаллибал қулуби саббит қалбий аъла дийник (Ё, Қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимни ўзингнинг динингда собит қил)” деб дуо қилар эдилар.
Минг йиллардан бери мусулмонлар маҳкам тутган мана шундай йўналишларда барчамиз собит туриб, фарзандларимиз ва ёш авлодга ушбу тушунчаларни сингдиришимиз айни муддаодир. Ёшларимиз ўз эътиқоди ва мазҳабини яхши билса, ҳар хил оқим аъзолари уларни чалғита олмайди ва тўғри йўлда бардавом бўладилар, иншаллоҳ.

Янгиқўрғон тумани "Бобоихандон" жоме масжиди имом хатиби Қосимхон Инамов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


ЖАННАТ КИМЛАРГА ВОЖИБ БЎЛАДИ?

Абу Саид розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Ким Рабби сифатида Аллоҳни, дини дея Исломни, Расули дея ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни танладим (ва улардан мамнун бўлдим)”, деса, жаннат унга вожиб бўлади" (Абу Довуд ривояти). Уқба ибн Амир розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Зиммамизга туяларни ўтлатиш вазифаси юклатилган эди. Буни навбати билан бажарар эдик. Бир куни туяларни ўтлатиш навбати менга келди. Пешиндан кейин туяларни ўтлатишга мен олиб кетишим керак эди. Туяларни ўтлатиб қайтаётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолдим. Ул зот одамларга қараб хитоб қилаётган эдилар. Муборак сўзларидан шуларни эшитиб қолдим:
- Чиройли таҳорат олиб, кейин икки ракат намоз ўқиган ва намозга бутун руҳи ва ўзлиги билан юзланган ҳеч кимса йўқки, ўзига жаннат вожиб бўлмасин! (Бу сўзларни эшитганда ўзимни тута олмай:) "Қанчалар ажойиб сўзлар!" дедим. (Бу гапимни эшитган) ёнимда турган бир одам:
- Сал аввалроқ келганингда эди, бундан ҳам гўзал сўзларни эшитар эдинг! - деди. Ким экан дея ўгирилиб қарасам, у ҳазрат Умар ибн Хаттоб экан. У сўзида давом этиб: - Сени кўрдим, яқиндагина келдинг. Сен келмасингдан олдин ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сиздан ким таҳоратини олиб, буни чиройли тарзда адо этса, сўнг: “Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу". (Маъноси: "Шаҳодат келтираманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва яна шаҳодат келтираманки, Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва Расулидир”)”, деса ўзига жаннатнинг саккизта эшиги баравар очилади. У қайси биридан киришни истаса, шу эшикдан жаннатга киради", дея марҳамат қилдилар, - деди.

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi


​​🍀Гўзал ҳаётни истаганларга 10 тавсия

📿 1. Саҳар вақтларида истиғфор айтишни одат қилмоқ. 
"(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси 17-оят).

💬2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ.
"...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси 191-оят).

🤝3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ.
"Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси 2-оят).

🤲4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ.
"Эй имон келтирганлар; Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).

🤲 5. Хушуъ билан намоз ўқимоқ.
"Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).

📖 б. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ.
"Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида(чуқурроқ)фикр юритмайдиларми? (Нисо сураси, 82-оят).

🤲7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: "Бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

🌙8. Садақани яширинча бермоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

☪️9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади", деганлар.

🕌10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ.
"Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят).
 
📚«Ўкинма» китобидан


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.