ELMADAD


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


«Қадамлар лойиҳаси» ва «Комплекс лойиҳалар» орқали ҳаётингизни тубдан ўзгартиришингиз мумкин. Сиздан бунга фақат хоҳиш ирода бўлса кифоя!
Бизнес лойиҳа:
иш: 0(371) 2814194
www.elmadad.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шу десангиз бизнесда ҳар хил ҳолатлар бўладида. Баъзан ишлар тўхтаб қолади. Баъзан умуман юришмай қолади. Шу пайтда соямизга салом бериб юрганларни овози чиқиб қолади. Назарга илмай қолади. Керак бўлса ўз ҳаққини талаб қилгандек диний маърузалардан ташлаб қўядими... 🙂

Аслида шундай ҳолатга тушиб турган яхши, ўзимизни ҳар сафар тиклаганда биринчи бўлиб ўша нонкўрларга эшикни кўрсатиб қўямиз. Биз баъзан тубликка жўнғиб каламушлардан халос бўламиз. Бизни команда мана шундай ишлайди.


@elmadad


Агарда инсон йиллар давомида қайсидир масалада деярли бир хил муносабатни онгига қабул қилган бўлса, у ҳолда уни ўзгартириш имконсиз.

Мисол учун куйган нонни йиллар давомида еган бўлса Сиз қандай ширин нон пишириб берманг барибир у куйган деб қабул қилади. Буни инкор қиладими ёки йўқ афсуски бу илмий томонлама тасдиқланган ҳақиқат!

Токи яна куйган нонни емагунча Сиз пиширган нонни мазасини тушуна олмайди. Агарда умуман нон емай қўйса, у учун то умрини охиригача нон дегани бу куйган нарса бўлиб қолаверади.

Шундай экан, хулоса ўзингиздан ўртоқлар! 🙂


@elmadad


Қаерда қолувдик дўстлар?! 🙂

Хусусий троллар фабрикасининг давлат хавфсизлигига зарарлари ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эдим, тўғрими?!

Хусусий деганни маъноси шундаки маълум шахс манфаатларига хизмат қилувчи маънони билдиради. Фарқи йўқ! Хоҳ у ҳоким бўлсин ёки қайсидир амалдор унинг троллар армияси фақат ўшани шахснинг хос қўриқчилари саналади.

Буни нимаси ёмон деган савол туғилади. Тўғри, мисол учун Андижон вилоятини манфаатларига хизмат қилса уни ёмон томони йўқ бўлиши мумкин. Аммо ўша вилоят ҳокимини ҳимоя қилувчи троллар армияси бўлса у ҳолда вазият бошқача бўлади. Қайтараман, мисол учун Андижон дедим бошқа вилоят мисолида ҳам шундай.

Энди ўйлаб кўрингчи, Ҳоким ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб давлат бюджети ҳисобидан ўзини ижтимоий тармоқда ҳимоя қилса адолатданми?! Кимдир уни танқид қилса, битта имо-ишора етарли бўлади. Ўша танқидий мақола ёки пост остида бутун бир троллар армияси саф тортиб, ҳокимимизга гап йўқ! У киши бор экан биз яшаб юрибмиз! Яшасин ҳоким бува!- деган гаплар коментарияларда ёғила бошлайди. Қарабсизки, танқидий мақола четда қолиб ҳамма ўша муттаҳам ҳокимларни сева бошлайди. Шундайми?!

Бир муддат ўтиб, фалон вилоят ёки туман ҳокими ўринбосари уйидан шунча миллион доллар чиқди деган хабар тарқалади. Буёғи қанчага тушди энди?!

Масала ҳокимлар ҳақида кетар экан, шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим керакки айрим ҳокимиятлар троллар армияси сифатида бюджет ташкилотлари ходимлари борку, ҳамшира, ўқитувчи, маданият ходими ва бошқа давлат ишида ишлайдиган мутахассислардан текинга фойдаланишади. Телеграм каналлари орқали фейсбукда фалон постга ҳужумга!- деса бўлгани. У гапни ёзмаган тақдирда ҳам манзил ҳаволани қўйса ҳамма тушуниб олади.

Агарда давлат бу ишларни назорат қилмас экан. Хоҳлаган куч ўша троллар армиясидан ғаразли ниятда фойдаланиши мумкин бўлади.

Ҳокимимизни ишдан олар экан, ҳамма намойишга!- деса ишонинг минглаб ўша ходимлар чиқа бошлайди. Мана хавф хатар қаерда?!

Бўлди, буни яна давом эттирамиз...


Мардон Аслонов


@elmadad




Агарда жамиятда кланлар ҳозиргидек кучайиб борадиган бўлса, яқин бир икки йилда давлат хавфсизлиги инқирозга дуч келади.

Олдин троллар фабрикаси деган тушунча бўлар эди, унда ўнлаб ёки юзлаб мутахассислар бир бинода юқори интернет тезлигига уланган компютерда маълум сиёсий вазифаларни бажарарди. Деярли ҳар бир давлатнинг яширин шундай ижтимоий тармоқ армияси мавжуд.

Афсуски троллар армияси бизда маълум амалдаги шахслар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Уларни ўзбек кланлари деса бўлади. Ахборот воситаларини интернетда бошқариш уларни қўлига ўтиб қолган. Чунки уларда пул жудаям кўп.

Улар кимлар бўлиши мумкин деган савол пайдо бўлади?!

Биринчидан, Президент атрофидаги қудратли шахслар ва улар билан ҳамкорликда ишлаётган балки собиқ ҳокимлар, криминал одамлар.

Иккинчидан, Ахборот коммуникация соҳасида ишлаб, давлат маблағларини талон тарож қилмасада аммо ўз лавозимидан фойдаланиб ўзига садоқатли блогерлар армиясини барпо этган амалдаги ёки собиқ раҳбарлар. Яъни медиа соҳани хусусийлаштириб олган кучлар. Улар давлатга тегишли ОАВга ўзининг содиқ итларини қўйган бўлади.

Учинчиси, узоқ йиллардан бери вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётган шахслар. Қандай ишламасин бир жойда кўп йил ишлаган ҳар қандай ҳоким хавфсизлик учун потенциал хавфга эга. Улардан айримачилик, мустақил бўлиш ва ҳар қандай намойишлар кутса бўлади.

Тўртинчиси. Ҳақиқий ватанпарварлик руҳида тарбия топган давлатга садоқат билан ишлаётган махфий ходимлар. Улар жудаям заиф чунки уларни юқорида санаб ўтган кланлар маблағ томонлама қийнаб қўйган бўлади. Гапимни исботи шуки, уларни тармоғда кузатиб бўлмайди ҳам. Номига ишлашга мажбур. Ҳар томонлама ваколати қисқаргандан кейин нима ҳам қилиш мумкин.

Бешинчиси, Чет эл оммавий ахборот воситалари ва уларга хизмат қилаётган айрим орамиздаги сотқин мутахассислар. Уларнинг асосийлари АҚШ, Россия, Туркия ва қўшни давлатлар

Мана шу кунларда ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтаман. Чунки бу орқали ахборот кучларимиз медиа фронтда қай даражада эканлигини белгилаб беради.

Ислоҳотлар қилинмаса давлат чегаралари ичкаридан ишғол қилинади.


Мардон Аслонов


@elmadad




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ортингда қолган умрни таҳлил қиласан, Сен ҳақ деб билган ҳақиқатлар аслида ёлғон бўлганлигини тушуниб қоласан.

Хотиралардан дарс олдим деб яна қилган ишларингни такрорлайсан. Чунки Сен шундай яралгансан. Сени ўзгартириб бўлмасликни тушуниб етасан. Чунки самимийликка ёлғонлар ёки ёлғонга самимийлик аралашиб кетмагай!

Бу куйни ўзингиз сирдош деб билган инсонга жўнатинг! Токи уни қалб торларини чертиб Сизни тўғри йўлга бошласин!

@elmadad


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳаёт синовлардан иборат. Кимгадир ёшлигида кимгадир ёши ўтаётганда синовлар қўшалоқ келади. Уни бошдан ўтказишга мажбур бўлади. Оқибати ё тирик, ёки кучли ёки касал ёки жонга қасд қилиб жаҳаннамга йўл олиш орқали тугайди. Алам қиладигани шуки, бу ҳаётий ҳақиқатни англагунча айримлар ўзи билмаган ҳолда кўпларни қўлдан бой беради.

Иншааллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!- деган шиордан узоқлашиб қолманг!


@elmadad


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шуҳрат топсанг, кишилар ҳасади ёмон,
Ёлғиз қолсанг сендан қилишар гумон.
Хизр бўлсанг ҳамки ҳеч кимни билма,
Сени ҳам билмасин майли бирон жон.



@elmadad


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яхшиликни қадри йўқ бўлгани каби ёмонликни қабул қилиш аксарият инсонлар учун азиз неъматдек туюлади.



@elmadad


Одам ўз ўрнини топа олмаса ҳаётдан тўяди. Буни сабаблари жудаям кўп аслида. Сизларга бир иллат ҳақида айтиб ўтмоқчиман.

Мабодо омадингиз келиб раҳбар бўлиб қолсангиз ёки катта даромад эгасига айлансангиз ўзингизни қўлга олишни унутманг!

Теппадаги танишига ишониб қаергадир директор бўлишади, бир зумда жамоани орасида ёмон ном чиқариб керакли кадрларни ҳайдаб юборади. Вақт ўтиши билан уни тайинлаб кетганлар келадида ўз қўл остидаги ходимни уни ўрнига раҳбар қилишади. Бир соатда ҳаммаси ўша одам учун остин устун бўлади. Собиқ раҳбарга айланиб қолади. Оддий ходим бўлади. Энди жамоа уни қандай қабул қилади деб ўйлайсиз?!

Арқонни олиб ўзини осадиган ҳолатга тушади. Қўрқманг! Улар шу ишни ҳам қилмайди. Кимнидир оёғини ялаб юқорига кўтарилган пасткашда шараф бўладими?! Барибир ўша жамоадан чиқиб келишга мажбур бўлади...

Шундай раҳбарларни кўрганмисиз?!



@elmadad


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Замонавий қурол деганда бу ҳозирги кунда худкуш дронлар бўлиб қолди.

Қўлига қурол кўтаришни билмайдиган компютер оператори яширин хонада ўтириб фронтдаги техникаларни яксон қилса-я?! 🤔


@elmadad


Яшашни қийинлаштириб, ўлжаларни олиб қўйсангиз йиртқичлар ҳам бир бирини гўштини ейишни бошлаб юборади.

Қулдорлик жамиятида шундай қоида бўлганки 10та қулга 8тасини қорни тўядиган овқат берилган. Улар ўртасида меҳр оқибат, шавқат ва бирлашиб кетмаслик учун қасддан оғир аҳволга солиб қўйишган. Мақсад тирик қолиш учун бир бирини ҳаққини еб қўйишга мажбур бўлиш бўлган.

Шундай экан, ҳар нарсада оддий одамларимизни ҳам айблаш керак эмас! Ҳамма гап...

Мардон Аслонов


@elmadad


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳеч нарса қилмаслик бу таслим бўлишдир! Аммо ҳар қилган ишингда натижа ўхшамаса бу тажриба ортишидир! Аллоҳдан сўраб ҳаракат қилсанг бас!

Тўхтама!

«Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», яъни «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакил»

@elmadad


МИССИОНЕР ПРЕЗИДЕНТЛАР

АҚШ президенти Трамп бўлди дегани хоҳлаган нарсани қилади деган маънони англатмайди. Ҳар қайси АҚШ Президенти маълум вазифани бажаришга хизмат қилади. Трамп даврида уни қайси дунё лидерлари билан учрашув ўтказиши бундан кейин жудаям шов-шувли тарзда ёритилади. Аслини олганда бирор бир жиддий ўзгариш кузатилмасада аммо унинг пиар компанияси шунақа ишлашга ўтади. Украина ва Россия ўртасидаги уруш халқаро молия кучларини Хитой назоратига ўтишига сабаб бўлди. Айниқса замонавий технологиялар, электромобиллар бобида у пешқадам бўла бошлади. Трамп олдида Илон Маск бекорга юрган бўлса адашасиз. Имкон қадар иқтисодий урушни янги даври бошланади. Европани жиловини сақлаб қолиш ҳам мақсад қилинган. Чунки охирги пайтларда Евроиттифоқ ҳудудида антиисроил кайфияти ошиб бораётган эди. Шунингдек, Трамп Украинага ёрдам бериш учун Евроиттифоқни ялинтиради. Ҳар доим айтганимдек охир оқибат барибир АҚШ ғалаба қозонади.

Энди Сизларга асосий савол!

Трамп Путин билан қандай муносабат бўлади?!

@elmadad


Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда бир ғалати хабарлар тарқалмоқда. Аёл психологларимиз қайси эркак хотинига эътибор, пул ва меҳр берса бой бўлади деган гапларни гапиришмоқда. Қизиқ томони шундаки, агарда бой бўлишни хоҳласангиз хотингизга пул беринг, хафа қилманг деган бир хил мазмундаги "маслаҳат"лар кўпайиб кетмоқда.

Эркаклар! Бунақа гапларга чув тушиб қолманг! Бу ўйлаб топилган бўлмағур гаплар! Манга бўлса хотинингизга борингизни беринг! Аммо бу гап ҳеч қандай маънога эга эмас! Психологлар лох аёллардан ўзига ўлжа топиш мақсадида шунақа гаплар тарқатади. Бунақа психологга ишонган хотин охирида псих бўлади.

Пулингиз кўпайишини хоҳласангиз аввало ота-онангизга бирор нарса бериб дуоларини олинг! Шунингдек, Аллоҳга қасамки, эҳсон ва садақа бойлик сари қадамдир! Шу ишларни қилинг!

Мардон Аслонов


@elmadad


Баъзилар ойликка яраша ишлашни маъқул кўради. Албатта бу ҳам уларни қарори. Ҳурмат қилиш керак бунақа тутуриқсизларни қарорини. Бунақа одамлар ўзини тарозига солиб солиб охири нафақага қандай етиб борганини сезмай қолади. На ўсади нада иш доирасида ривожланади. Фалон жойни битирганман, фалон тилларни биламан деб ўзини ўзига ишониб то қирқ ёшгача иш танлаб умрини ўтказиб юборади.

Энди муваффақият ҳақида гапириб ўтсам. Ўсадиган ходим ишга жойлашиш вақтида қанча ойлик берасан демайди. Бошида камига ҳам рози бўлиб кўпроқ ишлашни, ўзини кўрсатишни хоҳлайди. Ҳар ерда албатта ишига яраша ойлик берилади аммо ишни то ўргангунча ўзини юқорига қўйиш ахмоқни иши. Ўзингга ишонсанг! Камтар бўл! Натижа кўрсата бошла ва бошинг силашларини кўрасан! Манманлик қилиб умрингни беҳуда ўтказма!



@elmadad


Миллий хавфсизлик хизмати ваколати қисқаргандан сўнг ўзини ғаразли ниятларини амалга оширишни мақсад қилган тўдалар, ҳокимлик тузилмаси ва ижро органларига байрам бўлди.

Мана охир оқибат натижани кўриб турибмиз. Қанчадан қанча талон тарож қилишлар юқори даражада эканлигини охириги порахўрлик ишларида гувоҳ бўлиб турибмиз.

Қирқ кунлик тадбир доирасида мафия олами қўлга олинди. Тўғрими?! Бир йил олдин кўчани зўрлари ҳозир қамоқда.

Яна қирқ кунлик тадбир керак эмасми?! Бу сафар кўчани эмас айнан ҳокимият тизимини мукаммал тарзда тафтиш қилиш керак. Миллионлаб доллар ўринбосарлар пора олиб қанчасини каттасига беришини аниқлаш лозим.

Бюджет дефицитига барҳам бериш учун айнан шу соҳага алоқадор амалдорларни даромади, мол мулки ва кирдикорлари шаффоф тарзда тергов қилиши керак.

Давлат раҳбарларини эмас миллий манфаатларни ва бюджет маблағларини ҳимоя қиладиган кучга эҳтиёж туғилмоқда.

Қўпол қилиб айтганда халқ учун кимлардандир воз кечиш фурсати етиб келди. Бу ҳар қайси давлатда қачондир бўлган. Албатта бизда ҳам амалга ошади. Фақат шуни тезлаштириб юбориш керак. Акс ҳолда ташқи қарз кундан кунга ошиб бораверади. Ўша ўғри кланлар қудрати ошиб бораверади. Бу эса давлат тўнтаришига ҳам олиб келиши мумкин эканлигини ёддан чиқармаслик керак.



@elmadad




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳар қандай ҳолатда яхши бўлишга интилмоқ даркор. Ишлар беш бўлишининг асоси онг остимизда бўлган ишончдир. Агарда шубҳа ва гумон бўлса у ҳолда бир зум тўхтанг! Ким эдим? Ким бўлдим? Олдингидан яхши бўлганингизни англаб етасиз. Ҳеч бўлмаса пулга топиб олмайдиган тажрибалар ортирдингиз. Шундай эмасми?! Ичингиздаги ёмон бўри ғажиб ташламаслиги учун оқ бўрига эътибор беринг!


@elmadad

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.