Eldor Sidikov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


"Бугун китоб ўқиган одам кечаги одам эмас."
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
https://t.me/boost/eldor_sidikov

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#mutolaa
07.04.2025


Китоб номи: "Бой ота камбағал ота"
Муаллифи: Роберт Т. Киосаки & Шарон Л. Лечтер
Ўқилган саҳифа: 12 бет

Иқтибос: Менинг тавсиям - юқорида айтилганидек - бухгалтер ҳисоби, инвестиция, бозор ва қонунларни ўрганиш бойликка олиб келади.

Пул тарқатиш - кўп бой оилалар сири ҳисобланади. Рокфеллер фонди, Форд фонди ташкилотлари шунинг учун мавжудки, улар қанча бойлик олиб кўпайтиришса, шунчалик кўп таг-туги билан тарқатадилар.

@eldor_sidikov - "Ўқиш — келажакка сармоя."


#mutolaa
02.04.2025


Китоб номи: "Бой ота камбағал ота"
Муаллифи: Роберт Т. Киосаки & Шарон Л. Лечтер
Ўқилган саҳифа: 60 бет

Иқтибос: Кўп одамлар пул муаммосига зўр бериб, энг асосий бойлигимиз бўлган билим олишдан узоқлашмоқда.

Молиявий билимсиз пул - тезда йўқ бўладиган пул.

Агар бой бўлишни хоҳласангиз, молиявий билимингизни оширинг.!

Қўрқув яхшиликка олиб келмайди, қайси соҳада бўлмасин, спортдами, ўзаро муносабатдами, ишдами, пул муомаласидами барибир, баъзан эса таваккал қилишни ўрганиш зарур.

@eldor_sidikov - "Заковатни чархлашнинг йўли — китоб ўқиш."


#mutolaa
01.04.2025


Китоб номи: "Бой ота камбағал ота"
Муаллифи: Роберт Т. Киосаки & Шарон Л. Лечтер
Ўқилган саҳифа: 50 бет

Иқтибос: Камбағал ва ўрта аҳоли пулга ишлайдилар.
Бойлар пулни ўзларига ишлашга мажбур қиладилар.

@eldor_sidikov - "Китоб — муваффақият сирининг калити."


#mutolaa

Бу китоб ҳақида илк бор 2018 йилда яқин дўстим Дилшоддан эшитган эдим.

Ўша пайтда асосан диний китобларни ўқиганим учун бундай китобларга унча эътибор бермаганман.

Сўнгги пайтларда тадбиркорлар суҳбатларини тинглаб, молиявий саводхонликни ошириш учун бундай китобларни мутолаа қилиш кераклигини тушуниб етдим. Бугундан ўқишни бошладим.

Тадбиркорларнинг фикрига кўра, бу китоб “Мактабда ўргатилмайдиган билимларни берувчи асар” экан.

Сиз бу китобни ўқиганмисиз? Фикрингиз қандай?

@eldor_sidikov - "Билим йўлидаги энг яхши йўлдош — китоб."


#mutolaa
31.03.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 34 бет (китоб тугади)

Иқтибос: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг набираси, Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг жиянлари Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу намоз ўқиса, хушудан қотган таёққа ўхшаб қолар эди. Сажда қилганида чумчуқлар уни девор ҳисоблаб, устига қўнар эди. Каъбаи муаззаманинг ҳатим тарафида намоз ўқиётганида, тош тушиб, кийимининг бир томонини узиб кетганида ҳам сезмаган.

@eldor_sidikov - "Китоб — тафаккурнинг калити."


#mutolaa
30.03.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 27 бет

Иқтибос: Иймон - амин бўлмоқ, намоз эса шу иймонимизни исботлаб берувчи энг дастлабки ибодатдир. Яъни бундай иймон келтирганига далолат қилувчи амали бўлган намозни маҳкам тута олмадими, энди унинг иймон ҳақида оғиз очмоғи қалбни яралайди. Зеро, эгасини намозга олиб боролмаган иймон соғлом иймон эмасдир.

@eldor_sidikov - "Китоб — билимлар дарвозаси."


#mutolaa
29.03.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 27 бет

Иқтибос: Яқин замонамиз алломаси шайх Муҳаммад Ғаззолийдан бир йигит сўради: «Эй шайх, намоз ўқимаганнинг ҳукми нима?» У киши шундай жавоб бердилар: «Ҳукми - уни ўзинг билан масжидга олиб боришингдир. Яхшиликка чақирувчи бўл, амалларга ҳакам эмас!»

@eldor_sidikov - "Ҳар бир китоб янги муваффақият эшигини очади."


#mutolaa
28.03.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 29 бет

Иқтибос: Банданинг Аллоҳга бандалигида саодат бор, салтанат бор, садоқат бор. Уйда гўдак ҳукмронлик қилади. Хоҳласа, оила аъзоларини ярим тунда оёққа тарғизади. Ҳамма оч қолса ҳам, уйдаги сўнгги луқма унга едирилади. Уй ҳам боланинг эркин ҳаракат қилишига мослаб жиҳозланади. Хўш, боланинг уйдаги бу ҳукмронлигига нима сабаб бўлади? Куч-қувватми? Йўқ, йўқ! Гўдак ўзининг ожизлигини яхши тушунгани учун онасининг меҳрини, отасининг ҳимоясини талаб қилади. Биз ҳам ожизлигимизни тушуниб етсак ва Роббимизга муҳтожликни ютуқ деб билсак, Аллоҳнинг олдида эгилиш шараф эканини ва бу шараф дуонинг ижобати нақд они эканини англаб етамиз.

@eldor_sidikov - "Китоб ўқиш — ақлнинг озуқаси."


#mutolaa
27.03.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 20 бет

Иқтибос: ...Аллоҳ ҳар куни беш маҳал чақиради. Жавоб бермасак ҳам, биздан умидини узмайди, чорлайверади. «Бугун келмади, балки эртага келар», дейди. Аслида У бизга эмас, биз Унга муҳтожмиз-ку. Бизни Ўзисиз ташлаб қўйишни хоҳламайди. Бизнинг бошқа эшикларга бош эгиб боришимизни истамайди. Бизга бўлган муҳаббати ва раҳм-шафқати сабаб биздан воз кечмайди.

@eldor_sidikov - "Китоб ўқимаган кун — йўқотилган кун."


#mutolaa
26.03.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 19 бет

Иқтибос:
• Намозда бардавом киши: «Ёлғон билан намоз бирга жам бўлмайди», деб ёлғонни тарк этади.
• Ёлғонда давомли бўлган киши эса намоздан воз кечади.

Сен нега биринчи эҳтимолни эмас, иккинчи эҳтимолни танладинг? Нафсингга янада енгилроқ, янада ёқимлироқ туюлгани учунми? Бизнинг асл вазифамиз - гуноҳлар туфайли намозни тарк этиш эмас, намоз туфайли гуноҳларни тарк этишдир.

@eldor_sidikov - "Китоб — инсонни юксалтирувчи нур."


#mutolaa
25.03.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 15 бет

Иқтибос: Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари: «Таёқ билан гиламни калтаклаётган кишининг мақсади уни уриб, озорлаш эмас, балки ундаги чанг-гардни аритишдир. Аллоҳ ҳам ташвиш бериб, сени дунёнинг чанг-у ғуборидан покламоқни ирода қилган. Нима учун ғам чекмоқдасан?» - дейдилар.

@eldor_sidikov - "Китоб ўқиш — доимий ривожланиш йўли."


#mutolaa
23.02.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 8 бет

Иқтибос: Улуғ зотлардан бирига мусибат хабари етди. У киши кулдилар, хушнуд бўлдилар. Сабабини сўрашди. Дедилар: «Анча йиллар аввал бир фақирни фақирлиги учун айблаб, «Эй фақир!» дегандим. Ўша кундан буён Аллоҳга тавба қиламан. Умид қиламанки, бу мусибат ўша гуноҳимга каффорат бўлади. Зеро, бу дунё ўткинчи, у дунё абадийдир. Мен Роббим ҳузурида бу гуноҳимдан сўралишдан ҳаё қиламан».

@eldor_sidikov - "Ўқиш — келажакка сармоя."


#mutolaa
22.02.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 20 бет

Иқтибос: Аллоҳнинг бандасига бўлган муҳаббатидан кўнгил орзиқади. Муҳаббат маҳбубни кўп зикр қилиш билан мукаммал бўлади. Аллоҳ миқдорини ошкор қилмай салавот айтишга буюрмоқда Ҳабибига... Аллоҳ чексиз айтишга амр қилган салавотга бефарқ бўлмайлик, чунки умр олдимиздан оқиб кетяпти. Уни зое қилмасдан, сермаъно ва сермазмун ўтказишнинг бирдан-бир тўғри йўли намоз ичидаги ва ташқарисидаги зикрларда бардавом бўлиш, маъноларини англаб тилга кўчириш, соҳиби бўлганимиз қалбни пок Зот ва унинг Ҳабиби ёдидан хориж қилмаслигимиздир.

@eldor_sidikov - "Заковатни чархлашнинг йўли — китоб ўқиш."


#mutolaa
21.02.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 14 бет

Иқтибос: Масалан, Аллоҳ ер юзида ризқ тақсимлаш ишини бир кунгагина бизга топширса, ўша куннинг ўзидаёқ қанчадан-қанча ёқтирмаган кишиларимиз бўлса, барчаларини оч-наҳор қолдирамиз. Аммо Аллоҳнинг зоти Жалолини қарангки, Ўзига ширк келтирган кишига ҳам ризқ беради, ерига керакли миқдорда ёмғирини юборади. Роҳман исмининг маъноси мана шу бўлади.

@eldor_sidikov - "Китоб — муваффақият сирининг калити."


#mutolaa
16.02.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 26 бет

Хулоса:

1. Ер юзидаги барча гўзалликларни Аллоҳ яратган. Шу гўзалликларни кўриб, фақатгина Аллоҳга ҳамд айтишимиз лозим.


2. Ер юзидаги барча неъматларни Аллоҳ инсоннинг эҳтиёжлари учун яратган. Аллоҳнинг берган бу неъматлари учун инсон доимо шукр айтиши лозим.

@eldor_sidikov - "Билим йўлидаги энг яхши йўлдош — китоб."


#mutolaa
02.02.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 23 бет

Хулоса:

1. Инсоннинг доимо ғам-ташвиш ва муаммоларда юришига асосий сабаб — бенамозлик. Бу безовталиклар ва муаммоларнинг ечими эса намоздир.

2. Инсон жисми доимий озиқланишга муҳтож бўлгани каби, маънавий руҳиятининг озуқаси учун ҳам намозда бардавом бўлиши зарур.

@eldor_sidikov - "Китоб — тафаккурнинг калити."


Результаты конкурса:

Победители:
1. Turkiye
2. Davlatbek
3. Yangilik

Проверить результаты


​​#taqriz

Игорь Ризов – “Музокара олиб бориш сирлари”

Мен ўқиб тугатган навбатдаги китоб – Игорь Ризовнинг “Музокара олиб бориш сирлари”. Бу китоб "JAVON UZ" лойиҳасининг буюртмасига биноан "HILOL-NASHR" нашриёти томонидан 2020-йилда нашр қилинган.

Мен бу китобни, аввало, ишим тақазоси билан музокаралар олиб бориш кераклиги учун ўқишни лозим деб билдим. Шунингдек, шахсий ривожланишни истаган ҳар қандай инсонга ҳам бу китобни ўқишни тавсия қиламан.

Китобнинг асосий мавзуси – ҳаётдаги музокаралар ва кучли инсонлар билан қандай келишиш кераклиги ҳақида. Муаллиф музокарадаги қарши тарафни “монстр” деб атайди ва у билан келишишнинг бир неча усуллари ҳақида ёзган. Бу усулларни ўрганиш орқали музокара олиб боришнинг нозик нуқталарини тушуниб етамиз.

Муаллифнинг ёзиш услуби менга жуда маъқул бўлди, чунки у музокара олиб бориш усулларини тарихдаги сиёсатчилар мисолида тушунтириб берган. Китобнинг таржимаси ҳам равон ва тушунарли.

Қизиқарли жиҳати шундаки, муаллиф Ден Браун асарлари ҳақида ҳам фикр билдирган. Шу сабабли, мен ҳам унинг китобларини ўқишни ният қилиб қўйдим.

Хулоса қилиб айтганда, бу китоб шахсий ривожланишга аҳамият берган ҳар бир киши учун фойдали. Агар сиз ҳам музокаралар борасида тажриба оширишни хоҳласангиз, ушбу китобни мутолаа қилишни тавсия қиламан!

@eldor_sidikov - "Китоб — билимлар дарвозаси."


#kitob

Сунъий интеллектнинг дастлабки версиялари билан ҳозирги версиялари ўртасидаги мукаммалликдаги фарқ унга юкланган маълумот ҳажми билан боғлиқ.

Инсон интеллекти ҳам шундай. Китоб ўқиган ва ўқимаган инсонлар онги, сўзи ва хулосасидаги фарқ ҳам бир биридан шундай фарқ қилади.

Шундай экан, китоб ўқишга қаттиқ эътибор беришимиз керак.

Саид Комил Муҳаммад Карим

@eldor_sidikov - "Китоб — тафаккурнинг калити."


#mutolaa
31.01.2025


Китоб номи: "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз"
Муаллифи: Меҳмет Йилдиз
Ўқилган саҳифа: 32 бет

Хулоса:

1. Намозга буюрувчи инсон, аввало, ўзи уни бардавом адо этиши лозим. Чунки намозга ўзини мустаҳкам боғлаган киши бошқаларга ҳам таъсирли насиҳат қила олади. Акс ҳолда, унинг сўзлари самарасиз бўлиши мумкин. Кўп оилаларда шундай ҳолатни кузатамиз: она фарзандларини намозга буюради, лекин ўзи бардавом эмас. Бу ҳолда бола онасининг насиҳатидан етарлича таъсирланмайди.

2. Биз "намоз ўқимаяпмиз" деб ўйласак, хато ўйлаётган бўламиз. Аслида Аллоҳ бизни ўз ҳузурига чақирмагани учун намозда бардавом бўла олмаётганимиз аён бўлади. Демак, Аллоҳнинг ҳузурида бўлиш учун аввало иймонимизни мустаҳкам қилишимиз зарур. Чунки чин дилдан иймон келтирган банда намозга ихлос билан ёндашади ва уни ҳаётининг ажралмас қисмига айлантиради.

@eldor_sidikov - "Ҳар бир китоб янги муваффақият эшигини очади."

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.