Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ҳамюртларимиз учун муҳим ҳушхабар.
Ҳурматли ҳамюртлар ҳабарларингиз бор 2024-йилнинг 30-декабрида Россия Федерацияси Президентининг имзолаган “Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида” ги 1126-сон Фармони эълон қилинди. Мазкур Фармонга мувофиқ Россия ҳудудида ноқонуний ҳолатда бўлиб келаётган ҳамюртларимиз ўзларининг ҳуқуқий мақомларини тўғрилаб олишлари учун 2025-йилнинг 30-апрелига қадар вақтинчалик имкониятлар яратилди.
Шу билан бирга 2025-йилнинг 30-апрелига қадар ҳуқуқий мақомини тўғрилаб олмаган хорижий давлатларнинг фуқаролари мажбурий тарзда чиқариб юборилади.
Мазкур Фармонга мувофиқ ҳамюртларимизга қулайлик ва имкониятлар яратиш, ўзларининг ҳуқуқий мақомларини тўғрилаб олишлари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган фуқароларимизга дипломатик ваколатхоналаримизда фуқароларнинг ноқонуний ҳолатда бўлиб келишларига қарамасдан уларга 2025-йилнинг 30-апрелига қадар хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштириб берилиши йўлга қўйилди (аввал қонуний асосда бўлиб келган фуқароларгагина хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийштириб берилган эди).
Унга кўра, Россия ҳудудида фуқаро ўзига тегишли бўлган фуқаролик паспортини ёқотган, яроқсиз ҳолга келган, амал қилиш муддати тугаган ва бошқа ҳолатларда ҳам дипломатик ваколатхоналарда хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилиб берилади.
Мурожаат учун: +73432723166, +73432723133, +79362517621, WhatsApp +79326162707