EFFECT.UZ | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали
Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz
Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat
Почта: www.effect.uz@gmail.com
Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


АҚШ доллари сўмга нисбатан арзонлади

Марказий банк 25 ноябрь куни амалда бўладиган валюталар курсини белгилади.

USD 12 829,07сўм (-15,14);
EUR 13 344,80 сўм (-163,46);
RUB 124,91 сўм (-2,44).

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Яна бир бир «уддабурон» қўлга тушди

Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган У.C. ушланди.

👉 https://effect.uz/6047

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


«Шимолий оқим 2» Америкаликларнинг қўлига ўтиши мумкин

Америкалик инвестор АҚШ ғазначилигидан «Шимолий оқим 2» операторини аукциондан сотиб олиш учун рухсат сўради. Бу ҳақда «Тhe Wall Street Journal» журнал нашри хабар берди.

👉 https://effect.uz/6046

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


«Ватандош картаси»га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкинлиги белгиланди

Президент қарори билан «Ватандош» гувоҳномаси ва «Ватандош» картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

👉 https://effect.uz/6045

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

22 ноябрь ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида эртага 23 ноябрь куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

👉 https://effect.uz/6044

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Қозоғистон Украинадаги вазиятдан ҳавотирда ҳарбийлар объектларда чораларни кучайтирмоқда

Қозоғистон президенти Украина атрофида вазият кескинлашгани муносабати билан муҳим ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўриш бўйича топшириқлар берди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг маслаҳатчиси ва матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

👉 https://effect.uz/6043

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Салоҳ «Олтин тўп» учун асосий номзод

Муҳаммад Салоҳ 2025 йилги «Олтин тўп» учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Винициус Жуниор эса тўртинчи ўрини эгаллаб турибди.

👉 https://effect.uz/6042

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


БМТ Россиянинг Днепрга баллистик ракета ҳужумидан хавотирда

БМТ Москва ва Киевни кескинликни пасайтиришга чақирмоқда. Россиянинг Днепрга баллистик ракета зарбасидан сўнг Владимир Зеленский Москвани урушни авж олдириш йўлида бир йил ичида иккинчи қадам қўйганликда айблади ва Россия тинчликни истамаслигини айтди.

👉 https://effect.uz/6041

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Украинада вазият сабаб Тўқаев мамлакатни харбий шай ҳолатга келтиришга топшириқ берди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Украинада уруш кучайгани юзасидан қўлостидагиларга шошилинч топшириқ берди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, президент асосий ҳарбий ва фуқаролик объектларининг хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакат Бош вазири, Президент Администрацияси, куч тузилмаларининг раҳбарлари ва барча ҳокимларга шошилинч чоралар кўришни топширган.

Шунингдек, Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида "Президент мамлакатдаги вазиятни ўз назоратига олди. Бизнинг давлатимиз учун асосий стратегик мақсад – барқарорликни, тинчликни, қонун устуворлигини ва тартибни сақлашдир. Қозоғистон бир неча бор икки славян халқи ўртасидаги низони музокаралар орқали ҳал қилиш кераклигини таъкидлаган эди” , дея юқоридаги қарорга муносабат билдирган.


Украинанинг Курскка ҳужумида КХДРнинг юқори мартабали генерали яраланди – WSJ

Ғарб расмийлари пайшанба куни Украинанинг яқинда берган ҳаво ҳужумида Курск вилоятида Россия кучлари билан жанг қилаётган Шимолий Кореянинг юқори мартабали генерали яраланганини маълум қилди.

Тhe Wall Street Journal нашри ўз манбасига таяниб, шимолий кореялик зобит яқинда Украинанинг Курск вилоятига Storm Shadow ракеталари билан уюштирилган ҳужумида яраланган.

Ҳозирча яраланган шимолий кореялик генералнинг шахси ва аҳволи ҳақида қўшимча маълумотлар йўқ.

Нашр эса «ғарб расмийларига кўра, бу Россия-Украина уруши чоғида КХДРнинг юқори мартабали ҳарбий офицерининг яраланиши билан боғлиқ биринчи ҳолат» эканига эътибор қаратган.

Маълумот учун, бир қанча манбалар ҳозирда Курск вилоятида Шимолий Кореянинг камида 10 минг аскари жойлаштирилганини тасдиқлайди.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


“Халқаро жиноят судини Рим статутига мувофиқ тан олувчи давлатлар унинг қарорларини бажариши шарт” – Жереми Лоуренс

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси расмий вакили Жереми Лоуренс ХЖСнинг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш учун берган ордерига шундай муносабат билдирди.

"Рим статути қатнашчи-давлатлари ХЖС қарорини ҳурмат қилиши ва бажариши лозим. БМТ вакиллари Рим статутига мувофиқ, ХЖС юрисдикцияга эга бўлган барча ҳодисаларда унинг мустақиллиги ва ваколатларини ҳурмат қилади", — дея таъкидлади Лоуренс.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади

"Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

https://effect.uz/6040

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Наманганда 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди

Наманган вилоятининг Чуст туманида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, «Ч.Ш.» МЧЖ масъуллари ишлаб чиқариш цехида электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформатор қасддан узиб қўйиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 2 млрд 159 млн сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Пойтахтнинг айрим кўчалари 19 кунга ёпилади

Чилонзор туманининг Бешёғоч кўчаси бўйлаб 110 кВли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ишлар маълум ҳудудда йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилишини тақозо қилади.

Шу сабабли жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 00:00 дан 10 декабрь кунига қадар:

— Фурқат кўчасининг Бешёғоч майдонидан Сеул кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиши;

— Бешёғоч кўчасининг Фурқат, Афросиёб ва Ислом Каримов кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида икки томонлама йўналиш барча ҳаракат иштирокчилари учун чекланади.

«Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Кўрсатилган давр мобайнида ҳаракат иштирокчиларидан бошқа муқобил йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз»,

— дейилади хабарда.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Украинa ОАВлари Россия Днепр бўйлаб “RS-26 Рубеж” қитъалараро баллистик ракетаси билан зарба берганини айтмоқда

«Путин Украинадан қуролларни синаш учун полигон сифатида фойдаланаётгани кўриниб турибди», деган Украина президенти Владимир Зелинский.

Россия томоннинг иддаосига кўра, улар ўрта масофали «Орешник» тизимидан фойдаланди.

Владимир Путин мурожаат билан чиқди.

«19 ноябрда 6 та АТАCМS ракеталари ва 21 ноябрь куни «Storm Shadow» тизимлари Россия Федерациясининг Курск ва Брянск вилоятларидаги ҳарбий обектларига ҳужум уюштирди. Зарбалардан кейин душманнинг мақсадларига эришилмади. Бугунги кунда Қўшма Штатлар бутун дунёни глобал можаро томон ундамоқда. Биз ҳар доим воқеаларнинг тинч ривожланишига интилганмиз, аммо бошқа сценарийга ҳам тайёрмиз» деган Путин.


🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурорини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябр куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Бош прокурори Игор Красновни қабул қилди.

Икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Терроризм, экстремизм, кибержиноятлар, коррупция ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида, жиноий активларни қайтариш, сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамлаштириш борасида бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Мамлакатларимиз прокуратура идоралари ўртасида яқин мулоқотни йўлга қўйиш, ўзаро алоқа ва алмашинувларни кенгайтириш, қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Навоийда 8 километрли "яшил белбоғ" ташкил этилади

Мамлакат бўйлаб давом этаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Навоий вилоятида 5 миллион 600 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, жараёнлар вилоятда уюшқоқлик ва юқори савияда амалга оширилмоқда. Экология ва атроф-муҳитни "саломатлаштириш" мақсадида саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари атрофида "яшил белбоғ"лар ташкиллаштириляпти.

Бугун Навоий шаҳрида "Қизилқумцемент" АЖ ишчи-ходимлари иштирокида 8 км масофага чўзилувчи яшил майдон барпо этилишига старт берилди. Жараёнлар долзарб 20 кунлик давомида амалга оширилиши режалаштирилган.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live


Истанбул бош консулхонаси ўзбек аёллари шаънига номақбул сўз айтилган ҳолатга муносабат билдирди

Сўнгги кунларда Туркиядаги Stand Up'ларнинг бирида қизиқчи аёл томонидан ўзбек аёллари шаънига айтилган номақбул гаплар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Унда туркиялик аёл ўз чиқишида агар улама киприк қўйсам ўзбек фоҳиша аёлларига ўхшаб қоламан дея кулгига олган.

Ҳолатга Истанбул бош консулхонаси расмий баёнот берди. 

Ҳар бир давлат ўз халқи шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканидан фойдаланиб, Туркия Республикаси ваколатли идоралари билан Уммухан Ўзденнинг ушбу хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди. 

"Таъкидлаш жоиз, У.Ўзден томонидан билдирилган салбий фикрлар унинг шахсий қарашларидир, бу қардош турк халқининг миллатимизга нисбатан муносабатини англатмайди. 

Шу сабаб ушбу ҳолат икки биродар халқлар ўртасидаги олий даражадаги дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига таъсир ўтказмаслигига ишонамиз",
дейилади муносабатда.


Халқаро жиноят суди Нетаняҳу ва Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди

ХЖС Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача содир этган инсониятга қарши жиноятлари ва уруш жиноятлари учун ҳибсга олишга ордер берди.

Суд ҲАМАС юқори мартабали қўмондони, Исроил ҳарбийлари уюштирган ҳужумда жорий йил июлда ҳалок бўлгани айтилган Муҳаммад Деифни ҳам ҳибсга олишга ордер берган.

Нетаняҳу ва Галантни ҳибсга олишга доир сўров дастлаб ХЖС прокурори томонидан 2024 йил 20 май куни сўралганди. Бунга жавобан Исроил томони ушбу сўровни бекор қилишни сўраб судга шикоят қилган.

«2024 йил 21 ноябрда ХЖСнинг судгача бўлган палатаси бир овоздан Исроил Рим статути 18 ва 19-моддалари бўйича берилган шикоятини рад этиш бўйича қарор қабул қилди», дейилади ХЖС баёнотида.

Суд қарорига кўра, 2 айбланувчи ҳам қасддан Ғазонинг тинч аҳолисини яшаш учун зарур бўлган нарсалар, озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва тиббий буюмлар, ёқилғи ва электр энергиясидан маҳрум қилган.


Энергетика вазирлиги иссиқхоналарга газ бўйича чеклов йўқлигини маълум қилди. Аммо улар шина ёқмоқда

Ижтимоий тармоқларда иссиқхоналар иситиш тизимини ишлатиш учун шина, целлофан, парранда гўнги ва бошқа зарарли тутун чиқарувчи ашёлардан фойдалаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Энергетика вазирлиги ҳам мазкур ҳолатларни тан олган ҳолда иссиқхоналарга ҳавосига зарарли газлар чиқарадиган жисмларни ёқишига қарши огоҳлантириш берилганини ҳам эълон қилган эди.

Шунингдек, вазирлик иссиқхоналарга табиий газдан фойдаланишга ҳеч қандай чеклов йўқлиги бўйича ҳам расмий муносабат билдирди.

"Президентнинг 2024 йил 26 сентябрдаги 339-сон қарорига мувофиқ, иссиқхоналар табиий газ учун тўловларни амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин бўлиб, уларга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Яъни, иссиқхона эгалари белгиланган тўловни амалга ошириб, табиий газдан фойдаланишлари мумкин",

– дейилади вазирлик муносабатида.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.