#Расмий
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти
Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида 2019/2020-ўқув йилининг баҳорги семестри жорий йилнинг 1 июль кунига қадар тўлиқ якунланиши ҳақида навбатдаги нотўғри хабарлар тарқатилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига киритиладиган ўзгаришлар ҳақида вазирлик ўз расмий саҳифалари ва ОАВ орқали расмий маълумот эълон қилади.
Шу сабаб талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналаридан ҳамда кенг жамоатчиликдан олий ва ўрта махсус таълим тизимига оид маълумотлар билан вазирликнинг расмий сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танишиб боришни тавсия қиламиз.
Талабалар ва ўқувчилардан эса диққат-эътиборларини карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда саломатликларини сақлаш ва масофадан таълим олиш бўйича вазирлик томонидан яратилган ресурслардан унумли фойдаланиб, ўз устида ишлашга қаратишларини сўраймиз.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ