Йиғламоқ учун кўздан ёшми оқмоқ керак?
Лаблар куларкан, инсон йиғлай олмасми?
Севмоқ учун гўзалгами бормоқ керак?
Кўримсиз танда гўзал бир руҳ қалбни боғлай олмасми?
Соғинч соғинганингдан узоқ бўлмоқми?
Соғинганинг ёнингда экан, ҳижрон ҳис қилинмасми?
Ўғрилик пул ва мол ўғирламоқми?
Бахт ўғирламоқ-чи? Ўғрилик ҳисобланмасми?
Сўлмоғи учун гулни бандиданми узмоқ керак?
Ғунча бир куртак экан, бандида ҳеч сўлмасми?
Ўлдирмоқ учун қурол ва ханжар шартми?
Сочлар дор, кўзлар қурол, табассум ўқ бўлолмасми?
Виктор Гюго
@edmondclub