Депутатлар Дўстлик туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлашди
Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда Кенгаш депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, партия фаоллари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Депутатлар дастлаб кун тартибига киритилган масалалар, регламент ҳамда сессия котибини тасдиқлаб олишди.
Шундан кейин уар туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Данияровнинг “Дўстлик туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳисоботини эшитишди.
Депутатлар кун тартибидаги “Дўстлик тумани бўйича 2025 йилда юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларига ҳамда юридик шахслар учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларнинг 1 кв.метр учун белгиланадиган минимал миқдорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги иккинчи масалани кўриб чиқишди.
Масала юзасидан туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Мирзоҳид Нормурадов ҳисобот берди.
“Халқ депутатлари Дўстлик туман кенгаши ҳузурида “Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссия таркиби ва Низоми”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги учинчи масала юзасидан туман ҳокими, Кенгаш раиси Шавкат Дарвишев ахборот берди.
Депутатларнинг атрофлича муҳокамасидан ўтган ҳар бир масала юзасидан Кенгаш қарорлари қабул қилинди.
Дўстлик туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.📍Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:🌍
Web sayt | ✅
Do'stlik hayoti| ✅
Tuman hokimligi | 💬
Facebook| 📹
Youtube