Оқ уйда Д.Трамп ва В.Зеленский ўртасида кескин учрашув бўлиб ўтди. Муаммо Д.Трамп маъмурияти таклиф қилган тинчлик келишуви ва иқтисодий битимлар шартлари борасидаги қарама-қаршиликлар сабабли юзага келди. Хусусан, Зеленский Украина учун аниқ хавфсизлик кафолатларининг йўқлигини танқид қилди, Д.Трамп ва вице-президент Жей Ди Вэнс эса уни АҚШ ёрдами учун миннатдорлик йўқлигида айблади.
Музокараларнинг асосий мавзуси “минерал битими” деб номланган келишув бўлди. У АҚШ ва Украина томонидан биргаликда бошқариладиган тикланиш фондини яратишни назарда тутади. Аммо бу келишув Киевда ташвиш уйғотмоқда, чунки унга кўра, Украина табиий ресурсларидан тушадиган даромаднинг 50%и берилмоқчи. Бу эса украин элиталарининг норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Шу билан бирга, АҚШнинг бу фондга қўшаётган ҳиссаси ноаниқ бўлиб қолмоқда ва ҳужжат асосан ниятлар декларациясига ўхшаб, мулкчилик ва бошқарув бўйича муҳим масалаларни очиқ қолдирмоқда.
Шунга қарамай, бу келишув ҳар икки томон учун стратегик аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Украина учун бу келажакда яхшироқ шартларни талаб қилиш имконияти бўлса, АҚШ учун Европа, Россия ва Киевга таъсир ўтказиш воситаси ҳисобланади. Шу билан бирга, хавфсизлик кафолатларининг ноаниқлиги вазиятни беқарор қолдириб, томонларга манёвр қилиш имкониятини беради. Натижада, бу масала бўйича музокаралар давом эттирилиши аниқ бўлиб қолмоқда.
"ДУРБИН 🔭"