ДУРБИН 🔭


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Хориж ва Ўзбекистон: хабарлар, холисона таҳлиллар

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Таҳлил

🇵🇸🇺🇸🇮🇱 Фаластинликларни маҳв этиш режаси - Британия "القدس العربي" газетасидан

Президент Д.Трампнинг Ғазо секторини АҚШ мулкига айлантириш ва у ерга асли фаластинлик бўлмаганларни жойлаштириш режаси халқаро ҳуқуқ меъёрларига мутлақо зиддир. Бу режа нафақат минтақавий мувозанатни бузади, балки Исроил-Фаластин низосини янада чуқурлаштириб, Яқин Шарқда янги кескинлик манбасини яратади. Д.Трампнинг бу ғоялари унинг тарих ва географиядан умуман бехабарлиги ҳамда америкача ташқи сиёсатдаги бирёқлама ёндашувни кўрсатади.

Исроилнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниқоби остида АҚШнинг айрим раҳбар-лоббистлари фаластинликларнинг давлатчиликка бўлган ҳуқуқларини четга суришга ҳаракат қилмоқда. Бу жараёнда Исроилнинг экстремистик сиёсий доиралари ва уларни қўллаб-қувватловчи ташқи кучлар фаластинликларни сиёсий инқироз ва маъмурий бўлинишга маҳкум қилмоқчи.

Ҳозирги вазиятда Фаластиннинг ягона сиёсати ва маъмурий тизимини шакллантириш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Ғазо, Ғарбий қирғоқ ва Қуддусда ягона Фаластин маъмуриятини тузиш минтақадаги адолатни тиклаш ва фаластинликларнинг мустақиллигини таъминлаш учун зарурдир.

"ДУРБИН 🔭"


🇨🇦Канада миграция чекловлари

Алимардон Бўтаев ва унинг оиласи 2023 йилда Ўзбекистондан Канадага кўчиб ўтганидан сўнг, Юкон ҳудудида янги ҳаёт бошлашга ҳаракат қилди. У мультимедиа коммуникациялари бўйича ўқишни тамомлаб, маҳаллий меҳнат бозорида тажриба орттирди. Бироқ федерал ҳукуматнинг иммиграцияга қаратилган чекловлари унинг Юконда ишлаш ва яшаш учун расмий рухсат олиш имкониятини қийинлаштирди.

Федерал ҳукумат иммиграция сиёсатини ўзгартириб, 2025 йилда Юконда доимий яшашга рухсат олиш имкониятларини 50% га камайтирди. Бу маҳаллий иш берувчилар ва муҳожирлар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бўтаев каби меҳнат бозорига кириб келган муҳожирлар иш топиш ва расмий ҳужжатларга эга бўлишда мураккабликларга дуч келмоқда.

Юкон ҳукумати маҳаллий меҳнат бозоридаги талабни қондириш учун иммиграция дастурини давом эттиришга ҳаракат қилмоқда. Бюрократик жараёнларни қайта кўриб чиқиш ва маҳаллий иқтисодиёт эҳтиёжларига мослаштириш режалаштирилган. Шу билан бирга, федерал ҳукумат мамлакатнинг инфратузилмасига ортиқча юк туширмаслик учун муҳожирлар сонини камайтиришни маъқул кўрмоқда.

А.Бўтаев ва унинг оиласи Юконни ўзларининг доимий уйига айлантиришни истаса-да, иммиграция сиёсатининг ўзгарувчанлиги ва номаълумлиги улар учун катта тўсиқ бўлиб қолмоқда. Ҳозирги шароитда Юкон ҳукумати ва федерал ҳукумат ўртасидаги музокаралар муҳожирларнинг келажагини белгилаб беради.

P.s. Ватандошимиз Юконни танлагани унинг имкониятларини оширади. Сабаби кўпроқ Канада федерал ҳукуматига бўйсунадиган бу алоҳида ҳудудда аҳоли кам ва ишчи кучи етишмаслиги туфайли мигрантларни жалб қилишга эҳтиёж кўпроқ.

"
ДУРБИН 🔭" Бўтаевлар оиласига омад тилайди🤲


🥇 Ўзбекистон Марказий банкининг олтин захиралари январь ойида 8 тоннага ўсиб, 391 тоннани ташкил этди.

Жаҳон бозоридаги беқарорликлар фонида бу сўмнинг қадрини сақлашда ишончли ҳимоя бўлади.

"ДУРБИН 🔭"


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎶" Ёлғон" қўшиғи, Жандан Эрчетин, 1999 йил, Туркия

"ДУРБИН 🔭"


🇵🇸😭 “Al Jazeera” хабар қилишича, Ғазода дори-дармон ва бошқа ресурслар етишмаслиги туфайли ҳалок бўлганлар сони Исроил аскарлари томонидан ўлдирилганлар сонига тенг.

Исроил тайёр дала касалхоналарининг Ғазога киришига тўсқинлик қилишда давом этмоқда.

Ғазода аҳоли оғир ҳаёт шароитида яшаш учун курашмоқда.

"ДУРБИН 🔭"


🇹🇷 Меҳрниям чек-чегараси бўлиши керак, шу жумладан итларга ҳам меҳрибонлик ҳаддини билиш керак

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги қаровсиз ҳайвонларнинг шифохоналарга киришини тақиқлаб, барча аҳоли пунктларига тегишли кўрсатмалар юборди. Вазирлик нега бирдан сергак бўлиб қолгани сабаби очиқланмаган – бирортани тишлаб олмагандир, деган яхши гумонда бўламиз.

"ДУРБИН 🔭


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌐🇩🇪 Илон Маск Европа давлатлари ҳукуматлари жиғига тегиб, ички ишларига аралашиб турли баёнотлар бергани ортидан Европа Иттифоқи Х тармоғини (собиқ Твиттер) тақиқлашга тайёрланмоқда.

Бунга эътироз билдириб, кўплаб Германия фуқаролари кўчаларга чиқди.

Бу тармоқни блоклаган бошқа давлатлар эса уни қайтадан очишга шошилмаяпти. Жумладан, Россия алоқа назорати ташкилоти Х тармоғини очишга асос йўқлиги юзасидан баёнот берди.

"ДУРБИН 🔭


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ИжтимоийБеғаразРеклама

🇺🇿 Араб туристларини Ўзбекистонга таклиф этувчи ролик

"ДУРБИН 🔭"


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ШарқСанъати

🎵“Сен мен учун кимсан?”, Нонси Ажрам, 2003 йил, Ливан

Сен мен учун кимсан?
Сен мен учун ким?
Айтчи, сен мен учун кимсан?
Сенинг муҳаббатинг нима?

Нега? Нега?
Сен мен учун кимсан?
Мен сендан қўрқаман,
Cендан қўрқаман
.

"ДУРБИН 🔭"


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇵🇸 Исроилнинг шафқатсиз рейдлари Ғарбий Соҳилда 26 минг нафар фаластинликни кўчиб кетишга мажбур қилди

Икки ҳафтадан кўпроқ давом этган ҳалокатли қамал ва ишғол остидаги Ғарбий Соҳил шимолидаги, жумладан Женин қочқинлар лагеридаги рейдлардан сўнг минглаб фаластинликлар ўз уйларини ташлаб кетган ва ўнлаб уйлар вайрон бўлган.

Исроил ва АҚШ энди Ғазога кўз тикиб, аннексия қилишни режалаган. Бу режани бу икки давлатдаги сиёсатчилар, Европа Иттифоқи, Франция, Хитой, Буюк Британия, араб ва бошқа давлатлар, ҳатто “Толибон” ҳукумати ҳам қоралаб чиқди.

"ДУРБИН 🔭"


🇺🇸 АҚШда Д.Трампдан норозиликлар

Айова штати парламенти биносида Д.Трампга норозилик билдирган одамлар қўлига полиция кишан солди.

Мигрантлар эса Лос-Анжелес кўчаларида депортация сиёсатига қарши норозилик намойиши ўтказди.

"ДУРБИН 🔭"


🇺🇿 Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳажми 2016 йилдаги $24 млрд 2022 йилда $50 млрдга етди

2022 йилги экспортдан тушум:

🥇Олтин – $5,5 млд
👕Тўқимачилик – $3,1 млрд
🍒 Мева ва сабзавотлар – $2,2 млрд

"ДУРБИН 🔭"




Розыгрыш 3 подписок Telegram Premium сроком на 3 oy
Условия участия:
  • В розыгрыше участвуют все подписчики
  • Необходимо быть подписчиком 1 канала
  • Конец розыгрыша: 06.02.2025 07:30


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ШарқСанъати

🎵Зийнат Сали, “Менгаям айт, токи билайин”, 2019 йил

Зийнат Сали - Кипр ва Туркияда машҳур бўлган британиялик қўшиқчи. 1975 йилда Кипрда туғилган. Болалигида Лондонда яшаган. 1999 йилда Тстамбулда Турк мусиқаси факультетини тамомлаган.

Йилларни бир кунга қандай жойладинг,
Айтгин менга, айтгин менга – билайин мен ҳам
.

Соғинч дардини қандай aритдинг,
Айтгин менга, айтгин менга – билайин мен ҳам.


Юрагинг бироз оғримадими?
Кўзларинг пинҳона намланмадими?


Менга ҳам айтгин, менга ҳам айт
Айт, токи мен ҳам билиб олайин.


"ДУРБИН 🔭"


📱 iPhone энди хавфсиз эмас

Apple қурилмаларида шахсий маълумотларни оммавий равишда ўғирлайдиган хавфли SparkCat вируси пайдо бўлди. Энди суратлар, пароллар, паспорт маълумотлари ва банк карталари таҳдид остида.

Троян тўғридан-тўғри App Store дастурларига жойланган. Илгари бундай троянлар фақат Androidда мавжуд эди.

"ДУРБИН 🔭


🇨🇳🇺🇸Савдо уруши давом этади.

Хитой АҚШ кўмири ва суюлтирилган табиий газ маҳсулотларига 15% бож тарифни жорий этди, шунингдек, хом нефть учун 10% бож белгилади.


🇨🇦🇺🇸 Савдо урушида Канададан АҚШга жавоб зарбаси

Д.Трамп 25% лик бож тарифини жорий этганига жавобан Канаданинг Онтарио провинцияси АҚШ компанияларига давлат шартномаларида иштирок этишни тақиқлаб, Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдош алоқа хизматларини етказиб бериш бўйича шартномасини бекор қилди.

Бу АҚШ компаниялари учун ўнлаб миллиард долларлик битимлардан маҳрум бўлиш дегани.

Сўнгги хабарларга кўра, АҚШ ва Канада раҳбарияти музокарасидан сўнг бож тарифларини 30 кунга тўхтатишга келишилган.

"ДУРБИН 🔭


🇸🇦🇵🇸🇮🇱Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни яхшилаш учун шарт қўйди

Исроилнинг 12-телеканалига кўра, Саудия Арабистони подшоҳлиги Д.Трампга Тель-Авив икки давлат (Фаластин ва Исроил) барпо этиш келишувига рози бўлмагунча яхшилаш чораларини ўрмаслигини маълум қилган.

Шундай саъй-ҳаракатлар изчил давом тўлиқ мустақил Фаластин давлати ташкил топса, жафокаш аҳоли рўшнолик кўрар эди

"ДУРБИН 🔭


🎉2025 йил 9 февраль куни улуғ мутафаккир, назм султони ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд кунига бағишлаб Навоий шаҳрида конференция ташкил этилмоқда.

"ДУРБИН 🔭"

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.