⚡️Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқди
Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар эълон қилди.
"БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши инсон ҳуқуқларини бузувчиларни назоратдан қочишларига имкон бериш орқали ҳимоя қилади ва бунинг ўрнига Яқин Шарқдаги ягона демократия - Исроилни ёмонотлиқ қилади", — дея қарорга изоҳ берди Исроил ТИВ раҳбари.
@DunyoTv - обуна бўлинг 👈

Саар, шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашини "антисемитизмни тарғиб қилишда" айблади. Унинг сўзларига кўра, Кенгаш Исроилни қораловчи 100 дан ортиқ резолюция қабул қилган.
"Бу БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан қабул қилинган барча резолюцияларнинг бешдан бир қисми бўлиб, Эрон, Куба, Шимолий Корея ва Венесуэлага қарши қабул қилинган резолюциялардан кўп", — дея қўшимча қилди Исроил Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Доналд Трамп АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқиши ҳақидаги фармонни имзолаган эди.
@DunyoTv - обуна бўлинг 👈