Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЯНГИ ЙИЛ ТИЛАГИ
✨
Эшик қоқмоқда янги йил,
Янги йилжон, кел, киравер.
Мен дуолар қилмоқчиман,
Сен-чи Омин деб туравер.
Омин, Омин, Омин...
✨
Эл - юртимиз омон бўлсин,
Доруломон замон бўлсин.
Осмон тиниқ, эл тинч бўлсин,
Дастурхонда ош, нон бўлсин.
✨
Масжидлар кўпроқ очилсин,
Беш вақт азон янграб турсин,
"Амри маъруф"ларни тинглаб,
Сахий бойлар эҳсон қилсин.
✨
Ўғиллар кўп ойлик олсин,
Чўнтаклари пулга тўлсин.
"Ўн минг сўм бер"- деса она,
Икки юз минг сўм пул берсин.
✨
Музлатгичлар тўла бўлсин,
"Ол, е!"- деб бағрини очсин.
Қозонларда гўшт қайнасин,
Хурмачалар қайнаб, тошсин.
✨
Бензин нархи тушиб кетсин,
"Капалак"лар учиб кетсин,
"Дори" сотган аптекалар
Тезликда ёпилиб кетсин.
✨
Ёпилсин касалхоналар,
Камайсин дорихоналар,
Эгизаклар туғиляпти
Кўпайсин туғруқхоналар.
✨
Ҳаж, Умрага олайлик йўл,
Каъбага тегизайлик қўл.
Шайтонларга тошлар отиб,
Дейлик, "Яқинлашма, даф бўл!"
✨
Келинчаклар кулиб турсин,
"Хўп ойижон"- деб югурсин.
Қайноналар "Болам," дея,
Дуолар қилиб ўтирсин.
✨
Эр бошбоғин бервормасин,
Аёл четга кетвормасин.
Парваришсиз қолган эркак
Бошқа хотин олвормасин.
✨
Завод, фабрика қурилсин,
Ишсизларга иш берилсин.
"Made in Uzbekistan" га
Чет эллар навбатда турсин.
✨
GM га ҳам инсоф берсин,
Узоқ навбат тезроқ келсин.
Пул тўлаб қўйган инсонлар
Бағрига ҳам шамол тегсин.
✨
"Матиз"лар "Жентра" бўлсин
"Нексия" лар "Кобалт" бўлсин,
"Кобалт" лар бўлсин "Каптива",
"Малибу"га кўча тўлсин.
✨
Заправкалар ёпилмасин,
Дов - дарахтлар чопилмасин.
Янги кўприк, йўл қурилсин,
Пиёдалар қоқилмасин.
✨
"Дом"лар нархи арзон бўлсин,
Уй кутганлар хурсанд бўлсин.
Бош ватанли бўлсин ҳамма,
Янги уйда яйраб, унсин.
✨
Четдан қайтсин мард ўғлонлар,
Юртида урсин жавлонлар.
Жуфтининг қайноқ бағрида,
Хурсанд юрсин ёш жувонлар.
✨
Совчилар ҳам овга чиқсин,
"Қулчиликка келдик"- десин.
Қул қилмасин келинларни,
Берган ваъдасида турсин.
✨
Қизлар тегсин яхши эрга,
Чиябўригамас, шерга.
Эрин обрўсин кўтарсин,
Тенг қилмасин қаро ерга.
✨
Йигит хотинмас, қиз олсин,
Пардозсиз бир гулюз олсин.
Осмондаги Ойни қўйсин,
Майли, битта юлдуз олсин.
✨
Чол кампирлар уришмасин,
Аразлашиб юришмасин.
Энсасини кўп қотириб,
Юзларини буришмасин.
✨
Қуда - анда бўлсин иноқ,
Минг йиллаб юришсин шундоқ.
Қайни бўйни омон бўлсин,
Бири асал, бири қаймоқ.
✨
Етимхоналар ёпилсин,
Ота - оналар топилсин.
Гўдаклар ҳеч йиғламасин,
Юзлари кулгига тўлсин.
✨
Деҳқон ҳосили мўл бўлсин,
Овчининг ови зўр бўлсин .
Ҳўраги кўп "қармоқ"ларга
Соддалармас, сазан тушсин.
✨
Йўллар текис, равон бўлсин,
Уйлар олди айвон бўлсин.
Юртимизнинг ҳуснин кўриб.
Душман ҳоли ёмон бўлсин.
✨
Қора қозонлар оқарсин,
"Кукмара"ларга айлансин.
Ошхонада бекажонлар
Бош ошпаз этиб сайлансин.
✨
Сўйганимиз қўйлар бўлсин,
Қилганимиз тўйлар бўлсин,
Товуқлар кўп тухум қилсин,
Сут - қатиқлар сероб бўлсин.
✨
Кунда ейлик қозон кабоб,
Маставага Бочкага чоп.
Хоразмдан тухум барак,
Катта сомса Жиззахдан топ.
✨
Перевалнинг патиридан,
Сирдарёнинг балиғидан,
Девзира ош Андижондан,
Нуротанинг қатиғидан,
✨
Сурхоннинг тандир гўштидан,
Бухоронинг Соф ошидан,
Сўқоқнинг барра кабоби,
Тошкентнинг норин, тўшидан,
✨
Мазза қилиб еб юрайлик.
Давру давронлар сурайлик.
Ўзбекистон - жаннат макон,
Бағрида ўйнаб кулайлик.
✨
Асрасин ўт балосидан.
Золим зулми, жафосидан.
Бевақт ўлим, қуруқ тухмат.
Ва дўстнинг бевафосидан.
✨
Дўстга зор, душманга хор,
Номардга муҳтож қилмасин.
Шу тилагим сизга бўлсин.
Қабул қилинг, кам қилмасин.
ОМИН, ОМИН, ОМИН....
✨
✍МУАЛЛИФГА РАҲМАТ
💡💡💡💡✨💡💡💡💡💡💡💡💡✨💡💡💡💡
📤Яқинларингизга ҳам улашинг
ДУГОНАЛАР, БОРМИСИЗ–
АЁЛЛАРНИНГ ЭНГ СЕВИМЛИ КАНАЛИ
✨
Эшик қоқмоқда янги йил,
Янги йилжон, кел, киравер.
Мен дуолар қилмоқчиман,
Сен-чи Омин деб туравер.
Омин, Омин, Омин...
✨
Эл - юртимиз омон бўлсин,
Доруломон замон бўлсин.
Осмон тиниқ, эл тинч бўлсин,
Дастурхонда ош, нон бўлсин.
✨
Масжидлар кўпроқ очилсин,
Беш вақт азон янграб турсин,
"Амри маъруф"ларни тинглаб,
Сахий бойлар эҳсон қилсин.
✨
Ўғиллар кўп ойлик олсин,
Чўнтаклари пулга тўлсин.
"Ўн минг сўм бер"- деса она,
Икки юз минг сўм пул берсин.
✨
Музлатгичлар тўла бўлсин,
"Ол, е!"- деб бағрини очсин.
Қозонларда гўшт қайнасин,
Хурмачалар қайнаб, тошсин.
✨
Бензин нархи тушиб кетсин,
"Капалак"лар учиб кетсин,
"Дори" сотган аптекалар
Тезликда ёпилиб кетсин.
✨
Ёпилсин касалхоналар,
Камайсин дорихоналар,
Эгизаклар туғиляпти
Кўпайсин туғруқхоналар.
✨
Ҳаж, Умрага олайлик йўл,
Каъбага тегизайлик қўл.
Шайтонларга тошлар отиб,
Дейлик, "Яқинлашма, даф бўл!"
✨
Келинчаклар кулиб турсин,
"Хўп ойижон"- деб югурсин.
Қайноналар "Болам," дея,
Дуолар қилиб ўтирсин.
✨
Эр бошбоғин бервормасин,
Аёл четга кетвормасин.
Парваришсиз қолган эркак
Бошқа хотин олвормасин.
✨
Завод, фабрика қурилсин,
Ишсизларга иш берилсин.
"Made in Uzbekistan" га
Чет эллар навбатда турсин.
✨
GM га ҳам инсоф берсин,
Узоқ навбат тезроқ келсин.
Пул тўлаб қўйган инсонлар
Бағрига ҳам шамол тегсин.
✨
"Матиз"лар "Жентра" бўлсин
"Нексия" лар "Кобалт" бўлсин,
"Кобалт" лар бўлсин "Каптива",
"Малибу"га кўча тўлсин.
✨
Заправкалар ёпилмасин,
Дов - дарахтлар чопилмасин.
Янги кўприк, йўл қурилсин,
Пиёдалар қоқилмасин.
✨
"Дом"лар нархи арзон бўлсин,
Уй кутганлар хурсанд бўлсин.
Бош ватанли бўлсин ҳамма,
Янги уйда яйраб, унсин.
✨
Четдан қайтсин мард ўғлонлар,
Юртида урсин жавлонлар.
Жуфтининг қайноқ бағрида,
Хурсанд юрсин ёш жувонлар.
✨
Совчилар ҳам овга чиқсин,
"Қулчиликка келдик"- десин.
Қул қилмасин келинларни,
Берган ваъдасида турсин.
✨
Қизлар тегсин яхши эрга,
Чиябўригамас, шерга.
Эрин обрўсин кўтарсин,
Тенг қилмасин қаро ерга.
✨
Йигит хотинмас, қиз олсин,
Пардозсиз бир гулюз олсин.
Осмондаги Ойни қўйсин,
Майли, битта юлдуз олсин.
✨
Чол кампирлар уришмасин,
Аразлашиб юришмасин.
Энсасини кўп қотириб,
Юзларини буришмасин.
✨
Қуда - анда бўлсин иноқ,
Минг йиллаб юришсин шундоқ.
Қайни бўйни омон бўлсин,
Бири асал, бири қаймоқ.
✨
Етимхоналар ёпилсин,
Ота - оналар топилсин.
Гўдаклар ҳеч йиғламасин,
Юзлари кулгига тўлсин.
✨
Деҳқон ҳосили мўл бўлсин,
Овчининг ови зўр бўлсин .
Ҳўраги кўп "қармоқ"ларга
Соддалармас, сазан тушсин.
✨
Йўллар текис, равон бўлсин,
Уйлар олди айвон бўлсин.
Юртимизнинг ҳуснин кўриб.
Душман ҳоли ёмон бўлсин.
✨
Қора қозонлар оқарсин,
"Кукмара"ларга айлансин.
Ошхонада бекажонлар
Бош ошпаз этиб сайлансин.
✨
Сўйганимиз қўйлар бўлсин,
Қилганимиз тўйлар бўлсин,
Товуқлар кўп тухум қилсин,
Сут - қатиқлар сероб бўлсин.
✨
Кунда ейлик қозон кабоб,
Маставага Бочкага чоп.
Хоразмдан тухум барак,
Катта сомса Жиззахдан топ.
✨
Перевалнинг патиридан,
Сирдарёнинг балиғидан,
Девзира ош Андижондан,
Нуротанинг қатиғидан,
✨
Сурхоннинг тандир гўштидан,
Бухоронинг Соф ошидан,
Сўқоқнинг барра кабоби,
Тошкентнинг норин, тўшидан,
✨
Мазза қилиб еб юрайлик.
Давру давронлар сурайлик.
Ўзбекистон - жаннат макон,
Бағрида ўйнаб кулайлик.
✨
Асрасин ўт балосидан.
Золим зулми, жафосидан.
Бевақт ўлим, қуруқ тухмат.
Ва дўстнинг бевафосидан.
✨
Дўстга зор, душманга хор,
Номардга муҳтож қилмасин.
Шу тилагим сизга бўлсин.
Қабул қилинг, кам қилмасин.
ОМИН, ОМИН, ОМИН....
✨
✍МУАЛЛИФГА РАҲМАТ
💡💡💡💡✨💡💡💡💡💡💡💡💡✨💡💡💡💡
📤Яқинларингизга ҳам улашинг
ДУГОНАЛАР, БОРМИСИЗ–
АЁЛЛАРНИНГ ЭНГ СЕВИМЛИ КАНАЛИ