❗️1-синф ўқувчилари учун «Информатика ва ахборот технологиялари» фани икки гуруҳга бўлиб ўқитилмайди
Янги ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилмоқда.
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 15 май кунги «Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида»ги 125-сонли буйруғида назарда тутилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомнинг 4-боб, 29-бандида ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган тақдирда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этиладиган фанлар рўйхати келтирилган.
Ушбу бандда эса «Информатика ва ахборот технологиялари» фани фақат 5-11 синфларда ўтилган тақдирдагина бўлиб ўқитиш мумкинлиги кўрсатилган. Яъни, ушбу низом кучга кирган вақтда 1-синф ўқувчилари учун «Информатика ва ахборот технологиялари» фани жорий этилмаганди.
❕Шу сабабли, мазкур ўқув йилидан бошлаб 1-синф ўқувчилари учун «Информатика ва ахборот технологиялари» фани жорий этилса, синф икки гуруҳга бўлиб ўқитилмайди.
Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозимки, кейинчалик «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 1-синфларга Информатика фанини бўлиб ўқитишга рухсат бериш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy