PULMONOLOG MASHXURBEK 🩺🩻


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


🩺Пулмонология сохасида 10 йил иш стажига эга, Oлий тоифали шифокор👨‍⚕️
Абдуллаев Машхурбек Бахтиёрович
😮‍💨Қуруқ ва нам йўталлар
😷Ўткир ва сурункали бронхит
🤒Бронхиал астма касаллиги
🫁Пневмония касаллиги
@pulmonolog_mashxurbek
Tel: +998937094466

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ҳаво йўлларини тозалаш учун содда машқлар:
- Чукур нафас олиш: Бурун орқали секин нафас олинг, 4 сония тутинг, кейин оғиз орқали секин нафас чикаринг.
Бу ўпкаларнинг тўлиқ ишлашига ёрдам беради.
- Ҳавони тозалаш: Ўпкалардаги ифлосланган ҳавони чиқариш учун бурун орқали тез нафас олинг, кейин оғиз орқали тез нафас чикаринг.

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


😮‍💨 Нима учун қишда йўтал кучаяди?
Кўпчилик қиш фаслида йўтал ва нафас йўллари муаммоларидан шикоят қилади. Бунинг бир неча сабаблари бор:

1️⃣ Совуқ ҳаво ва қуруқлик – Совуқ ҳаво нафас йўлларини шамоллаб, йўтал рефлексини кучайтиради. Шунингдек, хона ичкарисида қуруқлик ҳам йўтални кучайтириши мумкин.

2️⃣ Вируслар фаоллашади – Грипп ва бошқа вируслар қишда кўпроқ тарқалади. Улар нафас йўлларини шикастлаб, йўталга олиб келади.

3️⃣ Аллергенлар ва тозалик воситалари – Қишда одамлар  кўпроқ хона ичида бўлгани учун, чанг, инфекциялар ва турли тозалик воситалари нафас йўлларини шамоллаб, йўтални чақириши мумкин.

Нима қилиш керак?
Хавони намлаб туриш
Иммунитетни мустаҳкамлаш
Совуқ ҳавода оғизни ҳимоя қилиш
Вирусларга қарши профилактика қилиш.

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


Нафас олиш тезлиги – сизнинг саломатлигингиз кўрсаткичи!

Нима учун нафас олиш тезлиги муҳим?
Одам нормал ҳолатда бир дақиқада 12-20 марта нафас олади. Агар бу сон ошса ёки камайса, организмда қандайдир муаммо борлигидан дарак беради.

Қизиқ факт:
Соғлом инсон ухлаётганда нафас олиш тезлиги 8-12 мартагача тушиши мумкин. Бу организмнинг ором олаётганини ва энергия тежаш режимига ўтаётганини билдиради.
Агар беморда нафас олиш тезлиги 22-дан юқори ёки 10-дан паст бўлса, бу жиддий касалликлар белгиси бўлиши мумкин! Шунинг учун бундай ҳолатларга диққат билан қараш керак.

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


Ҳаво ифлосланиши ўпкага қандай таъсир қилади?

Ифлосланган ҳаво нафақат ўпкага, балки бутун организмга жиддий таъсир қилади. Ҳаво ифлосланиши туфайли:

Нафас йўлларининг яллиғланиши – чанг ва зарарли газлар бронхларни қўзғатиб, нафас олишни қийинлаштиради.

Ҳаво йўлларининг торайиши – бу нафас қисилиш, астма хуружлари ва ҳатто ўпкада тўқимавий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.

Иммунитет пасайиши – ўпканинг ҳимоя механизми сусайиб, инфекцияларга мойиллик ошади.

Сурункали касалликларни кучайтириши – Бронхит, астма ва ХОБЛ (Хроник Обструктив Бронх-Ўпка Касаллиги) каби хасталиклар оғирлашиши мумкин.

Нима қилиш керак?
Ифлосланган жойларда ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш
Ҳавони тозалаш учун уйда махсус филтрлар қўллаш
Дастлабки белгилар пайдо бўлса, пулмонологга мурожаат қилиш

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


Сиофор (Метформин) озиш учун мосми?

Сиофор (метформин) – бу диабетга қарши дори бўлиб, у инсулинга сезгирликни ошириш ва қон шакарини назорат қилиш учун қўлланилади. У озишга ёрдам бериши мумкин, лекин бу асосий вазифаси эмас.
Сиофор билан озиш мумкинми?
Ҳа, мумкин, лекин фақат қон шакари бузилиши ёки инсулинга қаршилик бўлса.
✔ Бу дори иштаҳани камайтириб, углеводлар сўрилишини камайтиради.
Кимлар ичса бўлади?
✅ 2-тур диабети борлар
✅ Инсулинга қаршилик (инсулинорезистентлик)
✅ Поликистоз тухумдон синдроми (ПКОС)
Кимларга мумкин эмас?
❌ Диабети йўқ ва соғлом одамлар
❌ Жигар ва буйрак касалликлари борлар
❌ Қон босими жуда паст бўлганлар
Хавфлари қандай?
⚠ Ич кетиши, қорин оғриғи
⚠ Б12 витамини камайиши
⚠ Кучсизлик ва бош айланиш
Хулоса
✅ Агар сизда инсулинга қаршилик бўлса, врач тавсияси билан ичиш мумкин.
❌ Лекин соғлом одамларга фақат озиш учун ичиш тавсия этилмайди. Озишнинг энг тўғри йўли – соғлом овқатланиш ва фаол ҳаракат!

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


Salom doktir man ozimoqchiman shunga siyafor ichsam boladimi


Суюқ нафас олиш технологияси!

Япония ва АҚШ олимлари сувда тўлиқ эрийдиган кислород ишлаб чиқишди. Бу модда лабораторияда кемирувчиларда синовдан ўтказилди ва улар сув ичида нафас олишга муваффақ бўлишди!

Бу нимани англатади?
🔹 Бўғилиш хатарларига қарши янги технологиялар ишлаб чиқилиши мумкин.
🔹 Ўпка шикастланган беморлар сунъий вентиляциясиз ҳам кислород олиши мумкин бўлади.
🔹 Деҳқончилик, сувости тадқиқотлари ва ҳатто космик тиббиётда янги йўналишлар очилади.

Сизнингча, бу технология келажакда қандай самара бериши мумкин?

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


Келажпкда сунъий интеллект врачларнинг ўрнини босиши мумкинми?

1️⃣ Ҳаётимизга қандай таъсир қилади?
🔹 Тезкор ва аниқ ташхис қўйиш – сунъий интеллект КТ, МРТ, рентген ва бошқа тасвирларни инсондан яхшироқ таҳлил қилиши мумкин.
🔹 Электрон маслаҳатчи сифатида – беморларга шахсийлаштирилган тавсиялар бера олади.
🔹 Автоматлаштирилган жарроҳлик – роботлашган тизимлар жарроҳларга ёрдам беришда анча самарали бўлиши мумкин.

2️⃣ Врачлар умуман керак бўлмай қоладими?
❌ Йўқ! Сунъий интеллект жуда кучли ёрдамчи бўлиши мумкин, лекин врачнинг ўрнини тўлиқ босолмайди:
✅ Эмпатия ва инсоний мулоқот – беморни тушуниш, руҳий қўллаб-қувватлаш ва индивидуал ёндашув AI’га хос эмас.
✅ Ноодатий ва мураккаб ҳолатлар – ҳар бир касаллик ҳар хил, ҳамма нарсани алгоритмлаштириб бўлмайди.
✅ Қарорлар қабул қилиш – AI таҳлил қилади, лекин якуний қарор инсон қўлида бўлади.

Хулоса

Келажакда врачлар сунъий интеллект билан биргаликда ишлашади, лекин тўлиқ ўрнини босиши эҳтимоли жуда паст. Врачлар дуч келадиган энг катта вазифа – технологиялардан фойдаланиб, ўз малакасини янада ошириш!

@dr_mashxurbek


"Интеллектуал ингаляция" – дори-дармонни аниқ жойга етказувчи нанотехнология!

Олимлар шундай спрей ишлаб чиқишмоқдаки, у нафас олинганда дори кераксиз жойларга эмас, балки аниқ зарарланган ўпка тўқимасига етиб боришини таъминлайди. Бу усул нафақат самарали, балки ножўя таъсирларни ҳам камайтиради.

Бу қандай ишлайди?
✅ Сунъий интеллектга асосланган сенсорлар ўпкадаги зарарланган ҳужайраларни аниқлайди.
✅ Дори айнан шу ҳужайраларга бориб таъсир қилади.
✅ Янги усул астма, ХОБЛ ва ҳатто ўпка саратони давосини яхшилаши мумкин!

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


Йўтални тўхтатишда нима ёрдам беради?

Йўтал организмни ҳимоя қилиш механизми бўлиб, уни бутунлай тўхтатиш эмас, балки сабабини аниқлаш ва тўғри даволаш муҳим. Лекин, йўтални енгиллаштириш учун қуйидагилар ёрдам беради:

✅ Ичимликлар – Илиқ сув, ширинчой, зираворли сут (асал ёки зираворлар қўшилган).
✅ Нам ҳаво – Хонадаги ҳавони намлаб, йўтални енгиллаштириш мумкин.
✅ Ингаляция – Буғли ингаляция (масалан, минерал сув ёки шўр сув билан).
✅ Тўғри дори воситалари – Экспекторантлар ёки муколитиклар.

‼️ Агар йўтал 2-3 ҳафтадан кўпроқ давом этса, албатта шифокорга мурожаат қилинг!

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


Тонгим бекор кетса, кун бўйи ишларга улгура олмайман.
Тонг ютиласа, кунни ютиш осонлашади.
Умр билан ҳам шундай.
Ёшликда улгуриб қолмаганлар, кейин ҳам қила олмайдилар.
Буни ўқиб кимдур бекорчиликни ташлар.
Кимдур эса афсус қилиши мумкин.
Афсус қиладиганлар учун эслатма:
ЎзР қонунчилигида 31 га кирмаганлар ёш ҳисобланадилар...

@dr_mashxurbek


Нима учун ўпка яллиғланиши (пневмония) баъзида, даволанишга қарамай узоқ давом этиши мумкин?

Нотўғри антибиотик танлови – Баъзи ҳолатларда антибиотиклар инфекцияга қарши самарали таъсир қилмайди ёки бактериялар уларга чидамли бўлиши мумкин.

Иммунитет пастлиги – Қон касалликлари, қандли диабет, ВИЧ ёки бошқа иммун тизимини сусайтирувчи ҳолатлар даволанишни узайтириши мумкин.

Қўшимча касалликлар – Бронхоэктаз, ўпка сили ёки димланиш каби касалликлар пневмонияни даволашни мураккаблаштиради.

Нотўла даволаниш – Дори-дармонларни вақтида ва тўлиқ қабул қилмаслик, врач тавсияларига амал қилмаслик инфекциянинг чўзилиб кетишига сабаб бўлади.

Муаммоли патогенлар – Баъзи вируслар, замбуруғлар ёки нодир бактериялар оддий антибиотикларга жавоб бермаслиги мумкин.
Шу сабабли, агар пневмония узоқ давом этаётган бўлса, чуқурроқ текширувлар ва даволаш тактикасини ўзгартириш керак бўлади.

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


🫁 "Кечаси йўтал кучайиши сабаблари"

Кўп беморлар кечқурун ёки тун бўйи йўталдан қийналишади. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилар:

1. Гравитация таъсири – ётганда шиллиқ йиғилиб, нафас йўлларини тирритиб, йўтални кучайтиради.

2. Ҳаво намлиги пастлиги – қуруқ ҳаво томоқ шиллиқ пардасини хиралаштириб, йўталга сабаб бўлади.
3. Ошқозон шиллиқ қаватига кислота чиқиши (ГЭРБ) – кўп ҳолларда рефлюкс кечаси кучаяди ва йўтал чақириши мумкин.

4. Аллергенлар – ётоқдаги тўз, гулчанг ёки ҳайвон юни аллергик йўтални кучайтиради.

5. Астма ёки ХОБЛ – бу касалликларда кечаси йўтал кучайиши кузатилади.

✅ Кечаси йўтални камайтириш учун ёстиқни юқорироқ қилиш, хона ҳавосини намлаш ва аллергенлардан сақланиш тавсия этилади.

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


Қисқа видео кўраверади, узунларига сабр етмай қолади.

Узун видеога етмаган сабр, матнга ҳам етмайди.

Матн ўқимаган, китоб ўқимайди.

Узун видео ва китобларсиз илм олинмайди.

Илм олмаса, ҳаётида муаммолар тўхтамайди.

Муаммолардан қочиш учун яна қисқа видеолар кўради…

@dr_mashxurbek


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
9 Феврал Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Оғзига келмакни демак — нодоннинг иши,
Олдиға келмакни емак — ҳайвоннинг иши.
                    *      *      *
Кўп демак бирла бўлмагил нодон,
Кўп емак бирла бўлмагил ҳайвон.

@dr_mashxurbek


🫁 Нафас қисилиши ҳақида 3 та муҳим факт

1️⃣ Нафас қисилиши – фақат ўпка муаммоси эмас!
Юрак етишмовчилиги, камқонлик, қандли диабет, ҳатто стресс ҳам нафас қисилишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, юрак касалликларида нафас қисилиши асосан юришда ва енгил фаолиятда пайдо бўлади.

2️⃣ Ҳаддан ташқари ортиқча вазн нафас олишни қийинлаштиради!
Озгина ҳаракатда ҳам нафас қисилишига дуч келсангиз, семизлик (ожирение) ҳам сабаблардан бири бўлиши мумкин. Чунки ортиқча ёғ тўқималари ўпка ва диафрагма ҳаракатларини чеклайди.

3️⃣ Нафас қисилиши тунда пайдо бўлса, бу хавфли белгилардан бири!
Агар тунда, ҳеч қандай сабабсиз, нафас қисилиши ва ҳаво етишмаслиги ҳисси кузатилса, бу юрак етишмовчилиги ёки астма белгиси бўлиши мумкин. Шошилинч врачга мурожаат қилиш зарур!

Сиз ёки яқинларингиз нафас қисилиши муаммосига дуч келганмисиз? Қандай ҳолатда буни сезгансиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Пулмонолог Машхурбек
+998937094466
@dr_mashxurbek


Озгина ҳаракатда ҳам ҳансираш (диспноэ) бир нечта сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин.

1. Юрак касалликлари – Юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги ёки клапан нуқсонлари нафас қисқалигини келтириб чиқаради.

2. Ўпка касалликлари – Хроник обструктив ўпка касаллиги (ХОЎК), астма, фиброз ёки пневмония ўпка ҳажмини камайтиради.

3. Қон камайиши (анемия) – Танада темир етишмовчилиги кислород ташиш қобилиятини пасайтиради, бу эса тез чарчаш ва ҳансирашга олиб келади.

4. Ортиқча вазн – Семизлик юрак ва ўпкага ортиқча юклама беради, бу эса ҳатто енгил ҳаракатда ҳам ҳансирашга сабаб бўлиши мумкин.

5. Стресс ва паника ҳужумлари – Нерв тизими стресс ҳолатида бўлса, тез нафас олиш ва ҳансираш юзага келиши мумкин.

6. Физик форманинг пастлиги – Камҳаракатликдан кейин оғирроқ ҳаракатларда ўпка ва юрак тезроқ ишлашга мажбур бўлади.

7. Қон томир касалликлари – Ўпка эмболияси ёки қон айланиши бузилишлари тез чарчаш ва ҳансирашга сабаб бўлади.

Агар озгина ҳаракатда ҳам тез-тез ҳансираш пайдо бўлса, сабабини аниқлаш учун пулмонолог ёки кардиологга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Пулмонолог Машхурбек
+998737094466
@dr_mashxurbek


Menda ozgina harakat bo'lsa ham hansirash bo'lyapti.Orqa kuragimda chap tomonda og'riq sezyapman.Holsizlanyapman.


🫁☝ Қизиқ факт

1. Ўпка ҳаёт давомида 400 миллион литр ҳаво филтрлайди!
Инсон ҳаёти давомида ўртача 400 миллион литр ҳаво ни қабул қилиб, чиқаради. Бу тахминан 75 та олимпия бассейни ҳажмига тенг!

2. Ўпкада 300 миллионга яқин ҳаво пуфакчалари бор!
Ўпкадаги альвеолалар – бу майда ҳаво пуфакчалари бўлиб, уларнинг сони 300 миллионгача етади. Агар уларни бир-бирига ёйиб чиқсак, улар теннис майдонидан катта майдон ҳосил қилади!

3. Ўпка нафақат нафас олади, балки кўз ёшини ҳам бошқаради!
Кўп одамлар стресс ёки қувонч пайтида йиғлашади. Лекин сиз билармидингизки, йиғлаш жараёнида ўпка ҳам фаол иштирок этади? Чуқур нафас олиш ва ҳавони қаттиқ чиқариш натижасида кўз ёш безлари фаоллашади ва кўз ёш ажралади.

Пулмонолог Машхурбек
+998937094466
@dr_mashxurbek


🎉 Яна бир супер натижа

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.