doctorYakubjonov #channel


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Барча ижтимоий тармоқлар [youtube, instagram, telegram, facebook] орқали кузатиш:
@doctorYakubjonov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Иш жойим ўзгарди. Эртадан бошлаб қабул юқоридаги манзилда бўлади.




АҚШда биринчи муваффақиятли кесарча кесиш операцияси 1794-йилда амалга оширилган. Операцияни доктор Жесси Беннетт мустақил туға олмайдиган ўзининг хотини Элизабет Беннеттда ўтказган, операция муваффақиятли ўтган. У ўз хотинини ҳам, боласини ҳам асраб қолган. Бу ҳолат, ўша вақтда тиббиёт учун муҳим ютуқ бўлган.

👉 @doctorYakubjonov_channel

933 0 11 15 38

Спермаграмма таҳлили билан биргаликда сперма морфологияси, деган текширувга ҳам кўз тушиб қолади? Хўш, ўзи морфология нима? Уруғланишда қанчалик аҳамияти бор? Ушбу таҳлил қандай баҳоланади? Ҳомила ривожланишида унинг аҳамияти қанча?

Видеода шу каби саволларга жавоб топасиз.

https://youtu.be/JUgNW20mjGc

👉 @doctorYakubjonov_channel


Гастрошизис - қорин олд деворини туғма дефекти бўлиб, ушбу дефект орқали кўпинча ичак чиқиб қолади. Яъни шу соҳада қорин олд девори бўлмайди.
Сабаблари онанинг жуда ёшлиги, инфекциялар, чекиш, наркомания каби ташқи ва ички таъсирлар. Қорин олд девори ривожланаётган вақтда қандайдир таъсир бўлса, шу жой беркилмай қолади.
Одатда бундай ҳомила имкон қадар каттароқ муддатда, лекин муддатидан аввал, ҳомила ҳолатига қараб туғдирилади. Ва кўпинча туғруқ кесар орқали бўлади. Замонавий тиббий ёрдам берилса 90% ҳолатда болани соғлом ҳолатга келтириш мумкин. Бунда бошқа нуқсонлар йўқлиги, ҳомиланинг қай даражада етилганлиги аҳамиятли.

👉 @doctorYakubjonov_channel


Гастрошизис - қорин олд деворини битмай қолиши. Бу нуқсон оқибатида ичаклар, ошқозон ёки жигар каби қорин бўшлиғи аъзолари ташқарига чиқиб қолади.

👉 @doctorYakubjonov_channel


Тўрт эгиз ҳомила.

👉 @doctorYakubjonov_channel

1.6k 0 16 43 81

Ўртоқлар, бу одамни ерга уриш ёки устидан кулиш эмас, лекин наҳотки 24 ни иккига ёки учга бўла олмайдиган одамлар ота ва она бўлаётган бўлса?!...

Дюфастонни икки маҳал ич деган эди, ораси қанча бўлиши керак, уч маҳалга буюрган эди, ораси қанча бўлиши керак, сиз ораси бир ҳилда бўлиши керак, деган экансиз, деган саволларга қараб айтяпман буни.

👉 @doctorYakubjonov_channel


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бўлажак доктор.

👉 @doctorYakubjonov_channel


"Қуёнлаб" туғилган болани пластик операциясидан кейинги ҳолат. Одатда қуёнлаб нуқсон ҳаёт учун ҳавфли саналмайди ва пластик операциядан кейин муаммосиз бўлади.

👉 @doctorYakubjonov_channel

2k 0 3 14 23

Йигирма кунлик чақалоқчани олиб келишди. Бош мияни УЗИ қилдиргани. Инжиқ экан.

Бола онани қўлида. Она болани тинмай силкитяпти. Дадани қўлида ўйинчоқ. Шақир-шуқир қилиб, болани чалғитиш илинжида. Ағда буви... Оғзи билан «брррррр брррор» деб овоз чиқариб, уям болани тинчлантирмоқчи...

Ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган бола уч кишини ишли қилиб қўйибди...

👉 @doctorYakubjonov_channel

2.2k 0 7 127 65

2025 йил бошланди-ю, интернетда Хитойда янги метапневмовирус чиқибди, деган хабарлар тўлиб кетди. Хабарларда ушбу вирус Россия ва Қозоғистон худудида ҳам аниқланаётганлиги айтилган. Хўш, аслида бу янги вирусми? У одамларга қандай юқади? Даволаш мумкинми? Олдини олиш учун нима қилиш керак?
Видеода шу каби саволларга жавоб топасиз.

https://youtu.be/DmkRPfsEXa0?si=9jj6Mvd3V6gGTIrC

👉 @doctorYakubjonov_channel


Эринмасам эртага батафсилроқ маълумот бераман.


Бу аввалдан маълум вирус. Одамлар йиғиладиган жойлардан узоқроқ юравериш керак.


Ушбу вирус билан касалланиш ҳолати Қозоғистон ва Россияда ҳам қайд этилган.

👉 @doctorYakubjonov_channel


Хитойда инсон метапневмовируси (HMPV) эпидемияси кузатилмоқда — Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси

Қайд этилишича, 23-29 декабр кунлари бутун мамлакат бўйлаб шифохоналардаги беморлардан олинган нафас олиш йўллари намуналари таҳлили натижаларига кўра шундай хулосага келинган. Қайд этилишича, Хитойда ўткир респиратор инфекциялар, жумладан грипп, одам метапневмовируси ва риновирус фаол тарқалмоқда.

14 ёшгача бўлган болалар орасида метапневмовирус билан касалланиш кўпаймоқда. Маълумотларга кўра, Хитойнинг шимолий ҳудудларида касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада юқори.

Шифокорларнинг таъкидлашича, метапневмовирус инфекцияси, юқори ва пастки нафас йўлларининг шикастланиши билан бирга кечади. Одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан ўткир респираторли инфекция шаклида пайдо бўлади. Метапневмовирус болаларда ва иммунитети заифлашган инсонларда бронхитни келтириб чиқаради.

Маълумот учун, метапневмовирус (hMPV) янги турдаги вирус эмас, бироқ Хитойнинг шимолида 14 ёшгача бўлган болалар орасида касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли эътибор қозонди.

Метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, ҳаво-томчи ёки ифлосланган юзалар билан алоқа орқали тарқалади. Ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари Хитойдан бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилган.

Манбаа @burchakostida

👉 @doctorYakubjonov_channel


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вена томири клапанлари шундай ишлайди.

👉 @doctorYakubjonov_channel


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ана ҳаёт... Мазза...

👉 @doctorYakubjonov_channel


Каналда резус номутаносиблик бўйича қатор видеолар бор. Бугунги видеода айнан шу мавзуга алоқадор айрим саволларга жавоб бериб ўтишни лозим топдим. Видеода она ва ҳомила қони қачон ўзаро аралашиши, резус номутаносиб қайси ҳолатда юзага келиши, антирезус глобулин қачон олиниши, ҳомиладорликка қадар ёки кичик муддатларда олиш зарурми ёки йўқми, шу каби саволларга жавоб берилган.

https://youtu.be/Q9TmYJSNZ3I

👉 @doctorYakubjonov_channel


Болада бирор ёмон одат бўлса "ўзи буни отаси чатақ эдида", "энасини билмейсизларми кимлигини", дейишдан аввал тўхтанг!

Доим ҳам ёмон одатларга генетика сабаб бўлавермайди. Генлардан ташқари одатларнинг пайдо бўлишига характер, тарбия, атроф-муҳит, қизиқишлар, ижтимоий ҳаёт таъсир қилади.

Тўғри, бунда генетикани таъсирини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Кўпгина одатлар пайдо бўлишида ташқи омиллар ва генларнинг ўрни деярли бир ҳил. Айрим ҳолатларда эса ташқи таъсир эҳтимоли 60%гача ошади.

👉 @doctorYakubjonov_channel

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.