АСАЛНИНГ ЗАКОТИ
#закот
❓279-CАВОЛ: Асаларичилик билан шуғулланамиз. Агар 653 кг асал олсак, 1/10 (ўндан бири)ни беришимиз керак. Биз фойдани 1/10 ни берамизми ёки 653 кг дан 65.3 кг берамизми? Тоғли туманларга олиб борамиз, анча харажат кетади. Агар 65.3 кг ни ажратсак бизга деярли фойда қолмайди, яна билмадим?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асалнинг ушри соф фойдадан эмас, йиғилган жами асалнинг ўндан бири берилади. Ушрни ҳисоблаётганда харажатлар чиқариб ташланмайди. Асалнинг миқдори қанчага етса, ундан ушр берилиши масаласида Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан қилинган ривоятга кўра қанча асал олинса ҳам уни ўндан бири берилади. Икки шогирдлари: Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар раҳматуллоҳи алайҳимо наздида эса асалнинг миқдори беш васақ (653 кг)га етса, кейин ўндан бирини беради, агар беш васаққа етмаса, бермайди.
Ушр бериладиган ҳосилдан харажатлар чиқариб ташланмаслигининг сабаби бу мавзудаги оят ва ҳадис мутлақ (ҳеч қандай қайдларсиз) келган. Қуръони каримда шундай дейилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنفِقُوا مِن طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُم مِّنَ الْأَرْضِ ۖ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Ўз қўл меҳнатингиз ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсаларнинг яхшиларидан эҳсон қилингиз!...” (Бақара сураси 267-оят).
Ояти каримада эҳсон қилишга умумий буйруқ бор, харажатлар чиқарилиши ёки чиқарилмаслиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ أَخَذَ مِنْ الْعَسَلِ الْعُشْرَ (رواه الامام ابن ماجه)
яъни: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам асалдан ушр (ўндан бири)ни олдилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Бу ҳадиси шарифда ҳам харажатлар ҳақида тафсилот келтирилмаган.
Деярли барча ҳанафий фиқҳ манбаларда ушр бермоқчи бўлган киши харажатларни чиқариб ташламаслиги ва кўпми, камми йиғиб олган асалидан ушр берилиши айтилган:
ولا تحسب مئونته، والخرج عليه. وفي العسل العشر قل أو كثر إذا أخذ من أرض العشر
яъни: “(Ушр бериладиган маҳсулотларнинг) сарф-харажатлари ҳисобланмайди. Асал кўпми, камми ушрий ердан олинса, унинг ўндан бири берилади” (“Ал-Мухтор лил-фатво” китоби).
Баъзи ҳолларда асаларичилар сиз айтган қийинчиликларга дуч келишса, имкон қадар Аллоҳ таолога тақво қиладилар ва Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг (раҳматуллоҳи алайҳимо) сўзларига амал қилиб, асалнинг миқдори беш васақ (≈653 кг)га етса, кейин харажатларни чиқармасдан ўндан бирини берадилар.
Лекин ҳолат мўътадил бўлганда, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларига амал қилиб, йиғилган асал камми, кўпми харажатларни чиқармасдан ўндан бирини бериш энг эҳтиётли йўл эканини эслатамиз. Аллоҳ янада билувчидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://fatvo.uz
▫️ Каналга уланиш