FATVO.UZ | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


​​ТУЯ ГЎШТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#таҳорат

❓1499-CАВОЛ: Туя гўшти еган одам таҳоратини янгилаш керак деган ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай мазмунда ҳадис бор. Имом Ибн Можа Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туя гўшти ейилгандан сўнг таҳорат олишга буюрганлари нақл қилинган. Шу ҳадисдаги таҳорат олиш ҳақидаги сўзни муҳаддис ва фақиҳ уламолар оғиз ва бурунни ювиб олиш деб шарҳлаганлар. Чунки бошқа ҳадиси шарифларда туя гўшти туфайли таҳорат синмаслиги айтилган. Қолаверса, ҳадисларда келган “вузуъ” сўзи ҳар доим ҳам намозга олинадиган таҳоратни англатмайди. Масалан, таомдан олдин қўл ювиш ҳақидаги ҳадисда ҳам мана шу “вузуъ” сўзи қўлланилган. Лекин бирорта уламо овқатланишдан олдин таҳорат олишни айтмаган (“Маорифус сунан” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 УМР САРҲИСОБИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar


#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 30 Декабрь Душанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


​​ТАҲОРАТДА СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА
#таҳорат #таяммум

❓1498-CАВОЛ: Баъзида самолёт ёки поездда сув билан таҳорат қилишнинг имкони бўлмай қолади. Шундай ҳолатда нам салфетка билан таҳорат аъзоларни намлаш орқали таҳорат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар самолёт ва поездда сув билан таҳорат олишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилинади. Нам салфетка ёки нам сочиқ билан баданни артиш таҳорат ўрнига ўтмайди. Чунки таҳорат олишга буюрилган ояти каримада аъзоларни ювишга буюрилган. Ювиш – сувни аъзонинг устидан оқизишдир (“Дурарул ҳуккам” китоби). Бунда ювилган аъзодан энг камида 2-3 томчи сув томчилаши керак. Нам салфеткада эса бундай нарса топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar


#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 29 Декабрь Якшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


​​ТЎРТ РАКАТЛИ НАМОЗ ЯРМИДА САЛОМ БЕРИБ ҚЎЙИШ
#намоз

❓1497-CАВОЛ: Тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан кейин адашиб салом бериб юборса, қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар салом бериб, гапирган ёки ўрнидан туриб кетган бўлса, намозни қайтадан ўқийди. Агар салом бераётиб ёки салом бериб бўлгач, ҳеч нарса демаган бўлса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозини давом эттиради ва намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Бадоеиус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 ДИНИМИЗ ТАЪМАГИРЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar


#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 28 Декабрь Шанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


ДИНИМИЗДА МАЪРАКАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВОЖИБМИ?
#маърака

❓1496-CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим 65 ёшда. 5 декабрь 2024 й оламдан ўтдилар. Қариндошларимиз 20, 40 маърака қилинглар дейишяпти. Шу маъракаларни ўтказиш тартиби, қонун-қоидалари, нечта одам таклиф қилиш кераклиги ҳақида билмоқчиман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда марҳумларнинг руҳига савобини бағишлаш мақсадида маросим қилиш бор. Бу маросимни “Вазима” эҳсони дейилади. “Вазима” эҳсонини муайян кунда қилиш шарт эмас. Шундан келиб чиқиб, вафот этган кишининг вояга етган фарзанларидан кимдир ўз мулкидан, бирор кунга қайдламасдан, риёкорлик ва дабдаба қилмасдан, савоб умидида эҳсон қилиши жоиз. Зеро, вафот этган кишига савоби етиб бориши умид қилинади. Чунки Аҳли сунна вал-жамоага кўра, солиҳ амалларнинг савобини вафот этган кишиларга бағишлаш жоиз.
Аммо, мазҳабимизга оид фатво китобларда "уч", “етти”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” каби муайян кунларга қайдлаб маъракаларни ўтказиш макруҳ амал экани таъкидланади (“Фатҳул Қодир”, “Баззозийя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 МЎЪМИННИНГ БУРЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar


#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 27 Декабрь Жума (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


​​НАРХ ОШГАНИ САБАБЛИ ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ ТАЛАБ ҚИЛИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром

❓1495-CАВОЛ: Мен квартира олиш учун 2021 йилда 1 кв метрни 2.8 млн сўмдан келишиб, шартнома қилиб, жами 8600 АҚШ доллар қурувчига берганман. Лекин квартираларнинг нархи ошгани учун 2023 йил июнь ойида квартирани 1 кв метри 4-5 млн сўм бўлгани сабабли қўшимча тўлов қилишим кераклигини айтди. Мен рози бўлмадим. Уйни олмаслигим эвазига қурувчи 3 ой муҳлатда мендан олган пулини 10 000 АҚШ доллари қилиб қайтаришига келишдим. Қурувчи белгиланган вақтда пулни қайтармай, 2024 йил январь ойида келиб, 2024 йил 20 майгача муддат беришимни ҳамда вақтни чўзгани учун 10 000 АҚШ доллари ўрнига 12 000 АҚШ доллари беришини айтди. Берган 8500 АҚШ доллари эвазига 12 000 АҚШ доллари олишим жоизми ёки ножоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум бир нархга қурувчи ва харидор ўртасида шартнома тузилгандан кейин вақт ўтиши билан нархнинг ошишини важ қилиб қурувчи харидордан ортиқча пул талаб қилиши дуруст эмас. Шунингдек ушбу шартномани иккинчи томон розилигисиз бузиши ҳам жоиз эмас. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни битимларга вафо қилишни буюрган.
Мабодо икки томон розилиги билан шартнома бекор бўладиган бўлса, қурувчи олган пулининг ҳаммасини харидорга қайтариши лозим бўлади. Бу пулни қайтариб олишда харидор берган пулидан кўпроқ миқдорни талаб қилиши ёки қурувчининг ўзи кўпроғини таклиф қилиши тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 ЭҲТИКОР - АҚЛАН ҚАБИҲ, ШАРЪАН ҲАРОМ, ҚОНУНАН ЖИНОЯТ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar


#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 26 Декабрь Пайшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


​​УМРАДА ТАВОФ ВА САЪЙНИ ҚИЛГАЧ СОЧ ОЛДИРИШНИ КЕЙИНГА ҚОЛДИРИШ
#Ҳаж_умра

❓1494-CАВОЛ: Умрада тавоф ва саъйдан кейин соч олдирмай нафл тавоф қилиб, нафл намозлар ўқиб, кейин соч олдирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бўлади. Умрада тавоф ва саъйни кетма-кет қилиш суннат амал ҳисобланади. Аммо саъйдан кейиноқ соч олдириш керак деган талаб йўқ. Эҳромда ман қилинган ишлардан сақланган ҳолда нафл тавоф ва нафл намозларни адо этиши мумкин. Соч олдиришни кечиктириш туфайли бирор жарима лозим бўлиб қолмайди. Чунки умрада соч олдириш бирор вақтга чекланган эмас. Лекин умрада соч олдириш ва қисқартириш маконга – ҳарам ҳудудига боғлиқдир. Чунки умра ҳарам ҳудудида адо этилади” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 ЖАННАТ ҚУШЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar


#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 25 Декабрь Чоршанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


​​ДАЛЛОЛЛИК ҲАҚИДА
#савдо #ҳалол_ҳаром

❓1493-CАВОЛ: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.