Дилга мактублар!..


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Сизнинг борлигингиз нақадар яхши
Дунёда, борлиги каби Худонинг!..
Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар...

Фикр ва мулоҳазалар учун:
@tiiamea

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


***
Қайта туғилгиси келар одамнинг,
Баъзан шу келади хаёл-ҳушингга.
Тартибни бузмоқчи бўласан гоҳи,
Учиб ҳам кўрасан гоҳи тушингда.

Кейин сўроқларни ҳайдайсан қувиб,
Шу тахлит осмонга узатасан қўл.
Бир йўл кўринади "борса-қайтмас"дай,
Энг сўнгги чорадай кўринар бу йўл.

Аммо ҳаммасидан кечган лаҳзада,
Бир хаёл эргашар қўлингдан тутиб.
Ана шу хаёл деб кетмаслик мумкин,
Ўлмай туриш мумкин кимнидир кутиб.

Борлиги қанчалар гўзалдир унинг,
Ва буни ҳис қилиш нақадар лаззат.
Кечасан, кетасан, етасан, аммо –
Биргина ишқ учун яшамоқ шарт!
Шарт!

Дадахон Муҳаммадиев

https://t.me/dilgamaktublar


***
Эринг ғазабланди, сен-чи, йиғладинг,
Ҳамма нарса бўлди охири аён.
Таъналарни йиғлаб маъюс тингладинг,
Йиғлаб юрагингни айладинг баён.

Сен дединг: "Мен сизни ҳеч севмаганман,
Нетайки, тақдирга бўлдим ўйинчоқ".
Қўлларни мушт қилиб, хўрсиниб дам-бадам,
Эринг сигаретни тутатди узоқ.

У деди: "Биламан, сенга ҳам қийин,
Аммо, бўлмайди-ку, бундай яшамоқ.
Кетсанг, кета қолгин... Яхшилаб кийин,
Шамоллаб қолмагин, қор ёғмоқда, боқ!.."

Номаълум бир йўлга сени кузатиб,
"Қарс" этиб ёпилди қадрдон эшик.
"Қаёққа бораман?.." ғамларга ботиб,
Узоқ туриб қолдинг остонада тик.

Севгилим! Ўйланма, кел, интизорман,
Келгин, ғуссанг билан тўлган уйимга.
Ҳали ҳам севгингга содиқман, ёрман,
Шодлик бўлиб қўшил ғамгин куйимга.

Сен жоним, хонамда бўлганда пайдо,
Совуқдан қизарган юзларинг яшнаб,
Ростдан ҳам сенми деб, хаёлми, деб ё,
Ишонмай қўлингни кўрурман ушлаб.

Қўрқмагин, саволлар бермасман, эркам,
Хафа ҳам қилмасман таъналар айтиб.
Гўё ҳозиргина чиқиб уйимдан
Келгандайсан кўча сайридан қайтиб.

Аммо, сен келмассан, йўқотган шеърим,
Ҳамон турибдирсан остонада тик.
Кутасан: "Қайтгин", деб айтади эринг,
Яна очилади ёпилган эшик.

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar


ҒИЖИМЛАНГАН ШЕЪР


Бўғзимга тиқилган сукутдир, сукут,    
Сенинг юрагингни этдимми ишғол?          
Мана, оқ кўйлагим, қўлларингни тут!
(Мен ғижим қиламан, сен эса дазмол).

Азалдан бепарво, қўрсман, жоҳилман,
Сен, шафиқ зиёни таратгувчи қиз.
Нечун, оппоқ ҳисларингга дохилман,
Муз билан олов-ку, ахир иккимиз?!

Ҳар бир ширин сўзинг бўртар руҳимда,
Қалби дарё қизсан, кўнглингда чанг йўқ.
Сенга айтиб қўяй, менинг умримда
Ёлғиз шу кўйлакдан бошқа оқ ранг йўқ!

Ғижимдир қоғозга тўкилган шеърим,
Сўзлари ўтиндай ётур босилиб.
Биласанми, баъзан мана бу ерим,
Қайтариб қолади калимасини.

Толенинг фурсати шунчалар зиқми?
Мени ҳам бир бора тушунгин алҳол:
Қалбимга бир пайтлар тушган чандиқни,
Текислай
            олмайди
                  ҳеч қандай
                                   дазмол!


Алибек Анварий

https://t.me/dilgamaktublar


Тарифга сўз йўқ..
Фақат бўғзингга тиқилган йиғи...

https://t.me/dilgamaktublar


Облетают последние маки
Журавли улетают, трубя
И природа в болезненном мраке
Не похожа сама на себя.

По пустынной и голой алее
Шелестя облетевшей листвой
Отчего, ты, себя не жалея
С непокрытой бредёшь головой?

Жизнь растений теперь затаилась
В этих странных обрубках ветвей
Ну, а что же с тобой приключилось?
Что с душой приключилось твоей?

Как посмел ты красавицу эту
Драгоценную душу твою
Отпустить, чтоб скиталась по свету
Чтоб погибла в далёком краю?

Пусть непрочны домашние стены
Пусть дорога уводит во тьму
Нет на свете печальней измены
Чем измена себе самому
Себе самому

Николай Заболоцкий

https://t.me/dilgamaktublar


САРХУШ ЭМАСМАН, ЭЙ ЁР

Чайқалаётир руҳим,
Тахти равон равонмас.
Сархуш эмасман, эй ёр,
Кўксим тешган камон маст.

Лабинг теккан қадаҳда
Қасам қалқар, аламмас.
Сархуш эмасман, эй ёр,
Расмим чизган қалам маст.

Итга ташлаб талаттинг,
Оғриётган яраммас.
Сархуш эмасман, эй ёр,
Бўғзимдаги нолам маст.

Рақсга тушдим ой билан,
Энди қушман, одаммас.
Сархуш эмасман, эй ёр,
Изинг излаб қадам маст.

Расмим чизган қалам маст.

Азиз Саид

https://t.me/dilgamaktublar


***
Гоҳида йиғлашга баҳона топмай,
Китоб варақлайман, китоб титаман.
Мен сизга ҳеч кимни ўхшата олмай
Бир зумда ҳаммадан безиб кетаман.

Баҳор ҳам холимдан хабар олмагач,
Қишда ҳам, ёзда ҳам гул билан кутдим.
Бесабаб йиғлашга ботинолмагач,
Баҳона ахтариб китоблар титдим.

Фарход хам оловда куймаган экан!
Мен хатто Мажнундан камчилик топдим.
Хеч бири менчалик суймаган экан.
Аламимдан йиғлаб китобни ёпдим!..

Замира Эгамбердиева

https://t.me/dilgamaktublar


#иқтибос

Агар мен Навоий билан замондош бўлганимда, ёмон ўртоқ бўлмасдим...

Баҳодир ЙЎЛДОШЕВ

https://t.me/dilgamaktublar


***
Сир кўп олам қаърида,
Мўъжизага кон олам,
Бу ҳаётнинг бағрида
Мўъжизадирман мен ҳам...

Қайтмайдирман ортимга,
Бир отилган ўқдирман.
Бу кун борман оламда,
Эрта бўлса йўқдирман.

Қани, мени сева қол,
Қучоқла, ширин сўз айт,
Мен меҳрга бирам зор —
Ташна эрурман шу пайт.

Мўъжизалар изламоқ.
Тегди сенинг жонингга.
Қаёққа қараяпсан,
Мен — мўъжиза ёнингда.

Умид, илтижо билан
Сенга чўзилган қўлим.
Ахир, қара мен томон
Кўзин олайтар ўлим.

Ана, учиб ўтди ўқ,
Қайдадир тўкилди қон.
Уша ўқ кимгадирмас,
Менга тегса не гумон?

Агар тасодиф бўлиб,
Анов шофёрнинг қўли,
Озгина қалтираса,
Оламда йўқман, гулим...

Мен бир шуҳратсиз шоир,
Лаҳзада бўлгум унут,
Қани, мени сева қол,
Қучоқла бағрингга ют!..

Сир кўп одам қаърида,
Мўъжизага кон олам,
Сен билмайсан... Билмайсан,
Мўъжизадирман мен ҳам!

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar

786 0 10 1 10

ОРТИҚЧА ОДАМ

Орангиздан ўтиб кетайлик шундоқ,
Қайтмаймиз,
Безовта қилмаймиз бошқа.
Куйладик —
Кўнглимиз тўлиб кетган чоқ,
Инградик — бошимиз текканда тошга.

Изимиздан ғийбат қилингиз, биз — шод,
Тўкилар орттирган гуноҳларимиз.
Керагидан ортиқ сийлади ҳаёт,
Керагидан ортиқ қалб доғларимиз.

Керагидан ортиқ севдик,
Йиғладик —
Бир пари пайкарнинг васлига ташна.
Муҳаббат боғига бизлар сиғмадик,
Сиз сиғинг, илойим,
Сиз бахтли яшанг.

Сизни тарк этмасин иқбол ва омад,
Толе қаршиласин сизни ҳар сафар.
Бизсиз бемалолроқ қозонинг шуҳрат,
Бизсиз бемалолроқ уринг қаҳқаҳа.

Кечирасиз,
Ўтиб кетайлик шундоқ...

Шукур Қурбон


https://t.me/dilgamaktublar


Ёдинг билан аёз ҳам тафтли,
Пичирлайман исминг ардоқлаб.
Висол яқин дея шивирлаб,
Баҳор келар сени сўроқлаб.

Осмонда ой ёлғиз ҳамрохим,
Сирлашаман болиш қучоқлаб.
Порла дейди,қувончга тўлгин,
Баҳор келар Уни сўроқлаб.

Яшадингиз ҳаёлларимда,
Оғриқларни юрдим ортмоқлаб,
Ситамларга бер дея барҳам,
Баҳор келар сени сўроқлаб.

Хазондайин тўкилдик кузда,
Кетайвердик узоқ-узоқлаб.
Қотиб қолди саволлар кўзда,
Баҳор келармикан сени сўроқлаб!?...

Хасанова Нилуфар.
07.02.2025.

https://t.me/dilgamaktublar


Мен бир сўз ахтариб
титкилай бошладим чўнтакларимни:
сўнгги сариқ чақам эди у
сенга атаган.

Потирлаб, ногаҳон
топиб олганимда ўша тангани
кетиб қолгандинг сен
ортга қарамай.

Тушиб кетди қўлимдан кейин
ўша сариқ чақа:
«Кетма…»

Рафиқ Сайдулло

https://t.me/dilgamaktublar

835 0 10 2 11

ЖАВОБЛАР

– На қиларсан,
Боғласалар оёқ-қўлингни?
– Тилим бордир!
– Хўп, кессалар заҳар тилингни?
– Шеърим бордир!
– Шеъринг ёнса қоғоздан аввал?
– Элим бордир!
– Элинг қадди букилса дангал?
– Қасамим бор!
– Қасаминг поёнга етса-чи?
– Кафаним бор!
– Дунёдан бекафан ўтсанг-чи?
– Дуо бордир! 
– Дуо топмас жойга кетсанг-чи?
– Худо бордир!
– ...

Алибек Анварий

https://t.me/dilgamaktublar

930 0 11 1 15

***
Гулчеҳранинг қўли гул.
Шиппак тикди ўзига.
Рангли картондан.
Бирам бежирим, гуллари хам бор.

Онаси негадир йиғлади...

Гулчеҳранинг барибир қувончи олам,
Энди опасининг мактабдан келишини кутиб ўтирмайди –
Ўзи кетаверади мактабга.
Опасини ўзи кияверсинўша эски калишни.
Бир ўзи кийсин,
Гулчеҳранинг шиппаги бор!

Чопиб кетди Гулчеҳра йўллардан.
Гулчеҳранинг шиппаги бор!
Бирам бежирим, бирам ярашиқ.
Гуллари ҳам антиқа!

Атрофда эса баҳор!
Булутлар югуриб келар тоғлардан.
Чақмоқлар чақади.
Ёмғир шовуллар.
Гулчеҳра юрай деса,
Қуруқ жой йўқ оламда.
Йўллар ҳалқоб...

Гулчеҳранинг шиппаги ивиб қолди.
Гулчеҳранинг чиройли шиппаги узулиб қолди.
Гулчеҳранинг рангли шиппаги йиртилиб қолди.

Йўл четида қунишиб тўхтади Гулчехра
Мактабга борай деса,
Болалар кулади “ялангоёқ” деб,
Уйга қайтай деса, яна йиғлайди онаси.

Усмон Азим
2004йил

https://t.me/dilgamaktublar

946 0 11 2 24

ҲИРГОЙИ

Мангу тонглар
Отмоғидан умидим бор,
Токи маҳшар илтижо-беҳудудим бор.
“Гул танамни хор этма ёт элларда
ўлгунимча сайисинг бўлай бойчибор”.1

Мен билмадим ағёр қандай бўлишини,
Қароғдаги осмон қандай сўнишини,
Волидамнинг паймонаси тўлишини,
Юрагимнинг муз тоғида ёнишини...

Гул вақтимнинг ғариб мисол жим ўксиниб,
Бир сўз демай ҳижронларга кўнишини.
Руҳим маним юксакларга ҳур юкиниб,
Муқаддас бир садоларга дўнишини...

Бинафшаранг кунлар ёди учиб юрар,
Орзуларим ифорини қучиб юрар,
Яратганнинг дарчасидан бир имо бор-
Кўнглим ҳурлар дарёсини кечиб юрар...


Мангу тонглар
Отмоғидан умидим бор,
Нигоронлиғ ичра мудом сужудим бор,
Исмим толасига тегманг, қалбсизлар,
Ишқ қонида чўмилган нур вужудим бор...

Озода Бекмуродова

https://t.me/dilgamaktublar


Кетгинг келганида кета олсанг шахд,
Йиғлагинг келганда йиғлолсанг тўйиб...

Наргиза Одинаева

@dilgamaktublar га обуна бўлинг.

1k 0 12 1 14

* * *

Самимият…
Оддийгина сўз…
Кеча сени кўрдим қайдадир.

Самимият…
Эй, бола кўнгил…
Шошар эдинг, балким қайгадир…

Самимият…
Беғубор кулгу…
Умид қилдим: Бир кун қайтадир…

Самимият…
Сенсиз одамлар,
Бир-бирига эртак айтадир…

Фарида Исломова

https://t.me/dilgamaktublar

979 0 20 1 16

Рақс

Ҳар гал бир бўшлиқ истайман,
ҳеч кимсиз, ҳеч нарсасиз бир бўшлиқ.
Кейин, у бўшлиқни тўлдирмоқ истайман...
Экранларни тўлдириб, бахт ва бахтсизлик, ишқсизлик оқибатлари ҳақида гапираман...
Қайтаётиб, таксига ўтириб куламан,
Ўзимнинг устимдан, албатта...
Ишга бораман,
Мажлисларда ўтиради сувратим.
Чўкиб бораётганим ҳақида
эслагиси келмас сувратимнинг ҳам...
Тўйга бораман,
Кимнинг тўйи эди?
Кетаётиб эслашга уринаман.
Бораман, кимнинг тўйи эканининг нима фарқи бор аслида...
Ўзим бахтга ишонмасамда,
бахт тилайман,
ҳаммага жўр бўлиб.
Қўлларимни баланд кўтариб ўйнайман,
Учгим, учиб кетгим келаётганини яшираман ўзимча.
Ўзимча,
аллақачонлар севганларим ёдидан ўчганимни,
Энди аввалгидек севилмаслигимни,
Ҳеч қачон ҳеч кимга суяна олмаганимни,
Ва ўз тақдиримни яшамаётганимни,
Аслида тақдирим йўқ эканини,
Ёлғизлик ҳаммасидан яхшилигини,
Ҳамма-ҳаммасини яширмоқчи бўламан.
Бахтли аёллар рақсга тушолмайдилар, ишонинг!
Мени тўйингизга айтинг,
Рақсга тушиб бераман.

05.05.2024 й
Гулжамол Асқарова

https://t.me/dilgamaktublar

973 0 17 1 19

***

Ҳаммаси
Шундай тугамоғи керак эди,
тугади...
Кўнгил синмоғи керак эди,
синди...
Оқармоғи керак эди соч,
оқарди...
Чўкмоғи керак эди кўз,
чўкди....

Ниҳоят,
Сен келмоғинг керак эди,
Нега келмадинг?!

Фарход Арзиев

https://t.me/dilgamaktublar

912 0 15 10 15


20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.