Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Jamiyatda sodir boʻlayotgan voqea va hodisalarga xalq vakillari-deputatlarning xolis munosabatlari.
Fikr va mulohazalar: @deputatlar_nima_deydi_chat
Maʼlumot yuborish, takliflar, hamkorlik uchun:
@deputies_commerce_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишдан ўтмади

⚡️ Мажлисда "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси яхшигина муҳокамаларга сабаб бўлди. Депутатларимиз қонун ташаббускорлари ва масъул қўмитани яхшигина "терлатишди".

🗣Қонун лойиҳаси бўйича айрим эътирозлар, қайта ишлаш ва маромига етказиш бўйича таклифлар билдирилди.

🛫 Қонун лойиҳаси етарли овоз олмаганлиги боис қўмитага қайтарилди.

🚀 
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📌 “Учёт”да турадиган одамларимиз бор. Улар билан ички ишлар доимий профилактик суҳбатлар қилиб туради. Шу тизимни тартибга соладиган қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти экан.

⁉️ Лўнда айтганда нималар ўзгаряпти:


1️⃣ Майда нарсагаям одамларни суҳбатга чақириш камайтирилади. Буни натижасида ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юклама камаяди, ҳам фуқароларимизни вақтини олмаймиз.

2️⃣ Ҳали айбли-айбсизлиги аниқланмасдан туриб, ўзидан ўзи рўйхатга қўйиб қўйиш амалиёти бекор қилинади.

3️⃣ Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган “ўпка”ларниям шунақа рўйхатга олиш тартиби яратилади.


Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда, концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Болалар омбудсманининг маърузасидан кейин, савол-жавоблар бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳар бир фракция вакили ҳисобот юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди.

😎 ЎзЛиДеП етакчиси А. Хаитов:
Мактабгача таълим билан қамровини 27 фоиздан 76 фоизга чиқишида юртбошимизнинг ислоҳотлари, шу жумладан Болалар омбудсманининг роли катта.


🟢 Экологик партия лидери А. Хамзаев:
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига келиб тушган мурожаатлар сони 2024 йил 2023 йилга нисбатан 2,5 баравар ошганлиги Болалар омбудсманига бўлган ишончнинг ортиб бораётганидан далолат беради.


🟣 Халқ ДП депутати Д. Мамажонова:
Ҳудудларда болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ҳудудий вакилларнинг ўрни катта. Улар жамоатчилик асосида ишлаяпти. Бу эса самарадорликка салбий таъсир қилиши мумкин.


⚪️ Миллий Тикланиш ДП етакчиси А. Қодиров:
Бола биринчи синфга бораётган пайтида биз уни таълим тилини танлаш ҳуқуқидан маҳрум қиламиз, таълим тилини боланинг ўрнига ота-онаси танлайди. Бола ўзининг она тили бўлган тилда эмас, бошқа тилда таълим олишга мажбурланади. Буям қайсидир маънода бола ҳуқуқларининг бузилишидир. Шу масала бўйича ҳам Болалар омбудманига таклифлар бердик.


⚖️ Адолат СДП етакчиси Р. Махмудова:
Болаларнинг руҳий, жисмоний, маънавий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ахборотларни тарқатаётган шахсларга жавобгарлик белгиланишида Болалар омбудсмани билан ҳамкорликни янада кучайтиришимиз керак.


Ҳали бу бошланиши, бу Болалар омбудсманининг энди биринчи маърузаси, вақт ўтиши билан Қонунчилик палатаси билан ҳамкорлик янаям яхшиланиб бораверади.

🚀 
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🚫 Сурайё Маҳмудовнанинг айтишларича, мамлакатимизда 10 134 та умумий ўрта таълим мактабларининг 25 фоизи автомобиль йўлларига яқин ҳудудларда жойлашган бўлиб, бу жойларда болалар билан йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиш эҳтимоли юқори экан.

➡️ИИВга кўра, 2024 йил давомида болалар билан 1073 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган.


📌Шундан келиб чиқиб, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Вазирлар Маҳкамасига болаларни ҳимоялаш мақсадида мактаб олдида минимал даражада қулай ва хавфсиз шароитларни ташкил этишга мутасадди раҳбарларнинг жиддий эътибор қаратиши зарурлиги масаласини киритибди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📢 Мажлисни Болалар омбудсманининг маърузасини эшитиш билан бошлаяпмиз.

✅ Мамлакатимизнинг учдан бир аҳолиси болалар эканлигини ҳисобга олсак, Болалар омбудсманининг фаолияти қуйи палатамизда доим муҳим бўлган.

🗣Ҳозирда 2024 йилдаги бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан риоя этилиши ҳолати бўйича Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) С.М. Рахмонова маълумот беряптилар.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


▶️ Бошланди.

➡️Мажлисни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда YouTubeдаги канали орқали жонли кузатсак бўлади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📣 Мажлис кун тартибига шу масалалар киритилиши режалаштириляпти экан:

1️⃣ Олий Мажлис Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) 2024 йилдаги бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан риоя этилиши ҳолати ҳақидаги маърузаси тўғрисида;

2️⃣ «Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

3️⃣ «Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

4️⃣ «Ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

5️⃣ «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;

6️⃣ «Ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

7️⃣ «Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2024 йил 23 август) ратификация қилиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси тўғрисида.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Кечаги фракция йиғилишларида яхшигина тортишувлар бўлди😁.

💝 Фикрлар хилма-хиллиги, қонун ижодкорларини терлатадиган саволларни кўриб, бугунги ялпи мажлисам қизиса керак деб ўйлаяпмиз.


11:00 да кузатамиз😎.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


✅ Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб келишларини биласиз. Сезиларли силжишлар бўляпти шуларни орқасидан.

⚖️ Масалан, “Адолат” СДП депутати М. А. Салимова Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши раиси Х. А. Комиловга мурожаат йўллаб, бир қанча масалаларни кўтарибди:

🗣Жумладан, Қува тумани 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1972 йилда қурилган бўлиб, 680 ўринга мўлжалланганига қарамай, 940 нафар ўқувчи ўқитилаётган экан. Мактаб қурилганидан бери капитал таъмирланмаган, барча синф хоналари ҳамда спорт зали таъмирга муҳтож. Шунингдек, моддий техника базасини мустаҳкамлаш зарур экан.

🗣Шунингдек, депутатнинг айтишича, тумандаги “Саноатчилар” МФЙдаги Обидов қишлоқ врачлик пункти биносини капитал таъмирлаш керак. Бино 1960 йилда колхоз бошқаруви учун мўлжаллаб қурилган, 2002 йили қишлоқ врачлик пункти учун мослаштирилган. Ҳозирги кунда 12 100 нафар аҳоли учун хизмат қилади. Қишлоқ врачлик пункти биноси санитария меъёрий талабларига умуман жавоб бермайди, том қисмидаги шиферлари синган, хоналарга чакки ўтади, бино деворлари шўрлашган, пол қисми ҳам аянчли аҳволда. Шунингдек, моддий техника базаси ҳам яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

Ўз мурожаатида депутат бу икки муассасани келгуси 2026 йилдаги Инвестиция дастурига киритилишида таклифларини инобатга олишини сўраган.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги ҳафтаниям бошлаб олдик🤓.

✔️ Миндее ишларни режалаштиришдан олдин ўтган ҳафтада Қонунчилик палатасида нима гап нима сўз бўлганини бир эславоришимиз керак.

📌 Ўтган ҳафтада Ялпи мажлисда аҳолига кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмига киритилган хизматларни кўрсатиш, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, интеллектуал мулк ҳимоясини янада кучайтириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ҳамда ижро иши юритиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.


🎙 Шунингдек, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директорини ахборотиям эшитилди.

🖥 "Ҳукумат соати"да эса депутатлар "Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишларининг бориши тўғрисида"ги масала кўриб чиқишди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Суд ишларида жабрланувчи билан фуқаровий даъвогар деган нарсалар бўлади.

Жабрланувчи: жиноят оқибатида маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар кўрган шахс.

Фуқаровий даъвогар: жиноят оқибатида ўзига етказилган мулкий зарарни ундиришни талаб қилиб даъво қўзғатган шахс (жисмоний ёки юридик шахс).

🔨 Жабрланувчи бўлган одам бир вақтни ўзида фуқаровий даъвогар бўлишиям мумкин. Ҳозиргача шундай эди.

✅ Энди тескарисиям бўлиши мумкин экан.

🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан ЎзЛиДеП фракциясининг қўшма йиғилиши ўтказилибди.

🗞 Йиғилишда кўриб чиқилган масалалардан бири, бевосита зарар кўрган, ишчанлиги пасайган юридик шахсларни даъвогар деб эмас, жабрланувчи деб ҳисоблаш бўляпти экан.

👍 Назариётчи олимларимизнинг айтишича, қонун лойиҳаси билан, суд ишлари тезроқ ҳал бўлиб, одамларнинг сарсонгарчилиги камаяди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


XXI asr 7-1109.pdf
3.0Mb
🔵 Сайловолди дастурида ЎзЛиДеП 5 мақсад ва 500 вазифа сирасида малакали тиббиётни таъминлашниям ваъда қилганди🤓.

📋 Масалан,
“Онкологик беморлар даволаниши, соғайиб кетиши учун зарур шароитлар яратилади, уларнинг одатий ҳаётга қайтишига кўмаклашилади.

Эҳтиёжманд оилаларнинг онкологик касаллиги бор фарзандларига ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш харажатлари тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади
”,

дейилганди партия дастурида.

✅ Буларни партия эсидан чиқармаган чоғи, секин-аста шунга ҳаракат бошланибди.

📰 Ўз газетасида, ЎзЛиДеП айни кунларда республикамиз бўйлаб “ЎзЛиДеП онкологик касалликларга қарши” акцияси доирасида бепул тиббий кўриклар йўлга қўйилётганлигини маълум қилибди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🇺🇿Ўзбек тили – Ўзбекистоннинг давлат тили бўлиб, унинг қонуний мақоми ва ривожи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир.

✔️Давлат тили сифатида, ўзбек тили у таълим бўладими, иқтисодиёт бўладими, ҳамма соҳада кенг қўлланилиши керак.

❗️Бу, нафақат тилни ривожлантириш, балки жамиятда ўзбек тилига бўлган ҳурматни оширишгаям ёрдам беради.


🇺🇿 Миллий тикланиш демократик партияси бу масалада жиддий ташаббусларни кўтаришга тайёр эканлигини айтяпти.

Партия етакчисининг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар қонунларни бузиш, ўзлигимизга ҳурматсизлик сифатида баҳоланиши керак.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Замондан орқада қолмасдан тараққиётга эришмоқчи бўлсак, албатта фарзандларимизни ўқитишимиз, уларни энг замонавий касб эгалари қилиб камол топтиришимиз шарт!, — Р. Ҳакимов

🏢 Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ўз Telegram каналидаги постида юртимизда ёшларимизни IT ва замонавий, илғор касбларга ўқитиш қанчалик муҳимлиги ҳақида ўз фикрлари билан бўлишибди.

🔴Буни Давлатимиз раҳбари ёшлар билан учрашувида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.

✅Тарих шуни кўрсатадики, технологик инқилоблар юқори малакали инсонларни хуш кўради. Саноат инқилобларида янги техникани ўзлаштирган ходимларга талаб ошган, компьютер асри дастурий таъминот муҳандисларини мукофотлади. Афтидан, AI ҳам худди шундай йўлдан бориб, мураккаб, маълумотларга бой муҳитда ҳаракат қила оладиган, малакали, чаққон ва тажрибага эга бўлганларга катта фойда келтиради.

⚠️Хулоса шуки “Ҳеч қандай AI ва инсон ўртасида тенглик вужудга келмайди: энг иқтидорлилар барибир энг яхши бош директорлар, яхши даромадли касб эгалари бўлиб қолаверишади”.

⚡️Айни пайтда, мамлакатимизда ёшларимизни IT ва замонавий, илғор касбларга ўқитиш борасидаги ислоҳотлар ўта муҳим ҳаётий аҳамиятга молик эканлигини яна бир бор қайд этиш ўринли. Давлатимиз раҳбари айнан шу боис ҳам бу масалаларга устувор аҳамият қаратмоқда.
Замондан орқада қолмасдан тараққиётга эришмоқчи бўлсак, албатта фарзандларимизни ўқитишимиз, уларни энг замонавий касб эгалари қилиб камол топтиришимиз шарт!


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЖСТга яқин қолдик😎

🌎Охирги пайтда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши борасида катта ишлар қилиняпти. Давлат раҳбариям бу масалага жиддий ёндашган. Масалан:

1️⃣ Икки йил ичида шу ташкилотга аъзо 20 дан ошиқ давлат билан икки томонлама музокаралар ўтказилган;

2️⃣ Миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига мослаштириш бўйича 43 та хужжат имзоланган. 2025 йилда яна 15 тага яқин хужжат Қонунчилик палатасига киритилиши режалаштириляпти.
📌Бугунам Қонунчилик палатаси депутатлари ва тегишли ташкилот вакиллари иштирокида
Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти: қонунчиликни уйғунлаштиришнинг долзарб масалалари

мавзусида давра суҳбати ўтказилибди.

🏢Давра суҳбатида Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини ҳаётий зарурат дея, атаган.
😎Яна, Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакилининг айтишича, ҳамма ишлар якунланиб, 2026 йилга келиб ЖСТга аъзо бўлишимиз режалаштириляпти экан.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди

Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида
“Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги

Қонун кўриб чиқилди.

🟠 Маълумот учун, ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида 1-ўқишда кўриб чиқилганидан сўнг, 10-февралгача жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.


😎Кенг жамоатчилик ва экспертлар фикри, кўплаб баҳс-мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси тегишли ўзгартиришлар билан қабул қилиниб, Сенатга юборилган эди.

❗️Эндиликда, Сенат тасдиғидан ўтган қонун лойиҳасини Президент имзолаши керак бўлади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟣 Халқ ДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров сувни тежаш технологиялари учун ажратилган субсидия маблағлари масаласига тўхталиб, бу маблағлар ҳисобидан амалга оширилган технологиялар жуда содда эканлигини танқид қилди.

⚙️Вазирнинг ўзи ҳам танқидни тан олиб, бундай ҳолатлар учраб туришига сабабни аудит текширувлари билан боғлаб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслигига ваъда берди.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔵 Депутат Бобур Бекмуродов айтишича, статистика бўйича мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг қарийб ярмида сув тежовчи технологиялардан фойдаланиляпти.

⁉️ Бунинг методологияси қандай? Чунки, жойларда биз кўп ҳам бунинг гувоҳи бўлаётганимиз йўқ. Статистика қандай шаклланади?

✅ Вазир жавобига кўра, томчилаб суғориш, ёмғирлаб суғориш, дискрет каби технологиялар сув тежовчи ҳисобланади. Бундан ташқари эгилувчан қувур ишлатиш ва плёнка тўшаб суғориш ҳам самарали.


🔼Шунингдек, ерларни лазер билан текислаш орқали ҳам 20-25% гача сувни тежаш мумкин.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


⁉️ Раҳбар аёллар порахўр(ми?)

💸 Амалдорлар пора билан қўлга тушаётган ҳолатлар ҳеч кимга янгилик бўлмай қолди.

Улар орасида аёллар ҳам йўқ эмас🫢.

Айтишларича, айниқса таълим ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари бўлган аёллар орасида порахўрлик кўп кўзга ташланар экан.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/AVcxMLo3kIE


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вазирлик режадан ортда қоляпти!

⚠️Ўтган ҳисобот даври аввалида режалаштирган сув йўлларининг ҳатто ярмини ҳам бажаришга улгурилмаганини танқид қилар экан, депутат Фарҳод Зайниев вазирнинг бу бўйича тушунтириш беришини сўради.

📈Вазирнинг тушунтиришича, жараёнларнинг режадан ортда қолган қисми хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.