“Тақдирларнинг узвийлигини уйласанг, бас, юрагинг ортга тортиб кетади. Бу дунё, боя зикр этганимиздек, шу қадар кенг ва йўллари шу қадар тиғизки, айни ҳадсиз-у, тор ҳилқатни қамрашга ожизлик қиласан, шартта қаламни синдириб отгинг келади. Кейин, сал туриб, уятни унутиб, қайтадан қўлга оласан, мақсадни чеклайсан, не-не тақдирларни бир химо билан ҳисобдан чегириб ташлайсан-да, қўлдан келгани шу бўлса на илож, бир-икки одамнинг номаи аъмолини қораласам ҳам катта гап, дейсан у яна қоғоз қоралашга тушасан. Аммо кўнгилнинг туб-тубида кенг ёзмоқ истаган қанотларинг аслида чўлтоқлигини пайқаб турганинг ёмон, сен тушган йўлнинг учию сен ахтарган манзилнинг шундоққина шарпаси сезилиб қолгани ёмон”.
“Лолазор”дан
Мурод Муҳаммад Дўст
PDFdan koʻchirib, kanalga tashlagandim, q, gʻlari juvonmarg boʻlib ketgan ekan.
Bir akamiz tahrir qilib yozib yuboribdilar.
“Лолазор”дан
Мурод Муҳаммад Дўст
PDFdan koʻchirib, kanalga tashlagandim, q, gʻlari juvonmarg boʻlib ketgan ekan.
Bir akamiz tahrir qilib yozib yuboribdilar.