Ассалому алайкум.
Саломатмисизлар? Хайрли кеч!
Келинг, бугун уйимизга меҳмон келганди. Шу ҳақида сизларга гапириб берсам.
Нима дейсиз?😊
Меҳмонларни жуда яхши кўраман.
Уйимизга меҳмон келса хурсанд бўламан.🥰
Меҳмонлар ҳар хил бўлади. Баъзан уларни ўзингиз таклиф қиласиз. Баъзида сизни ҳеч хабарингиз бўлмай, кутилмаганда ўзлари кириб келишади. Уларни «Меҳмон Атои Худо» дейишади, яъни Худонинг меҳмонлари деб.
Яна баъзи меҳмонлар борки, уларни ўзингиз уйингизга чақириб, сизникида доимий қолишини истайсиз. Борми, сизни шундай меҳмонларингиз?
Манда бор😊. Кўп унақа меҳмонларим.
Баъзан дадамлар «Қиш пайтида уларни қаерга сиғдирасан», деб меҳмонларимни келишини, уларга жой қилиб беришга жой топилмай қолиб уларни олдида хижолат бўлгандан кўра, уларни келмаслигини хоҳлайдилар.
Мен эса ўзим уйимга сиғмасам ҳам ўша меҳмонларим сиғсин, дейман.
2-3 кун олдин бир гуруҳда мен яхши кўрадиган меҳмонлардан учтасини уйимизга таклиф қилдим.
Чиройли шароит қилиб бераман. Келинглар, бизникида қолинглар дедим. Биттасини мандан олдин олиб кетишибди.
Қолган иккитаси «Бизга яхши қарасангиз, биз ёқтирган таомлардан бериб турсангиз, борамиз», деб рози бўлишди. Жон деб қабул қиламан дедим. Бугун уйимизга бир-бирларидан чиройли бўлиб кириб келишди.
Уларни кўрсангиз сизни ҳам уйингизга олиб кетгингиз келади.
Энди сизларни ўзим севган, меҳрим уларга ортганидан ортиб кетадиган, уларни ҳар кўрганда кўзларим шу смайлдай 😍 порлаб кетадиган меҳмонларим билан таништирай.
1-ларини исмлари антириумхон.
2-ларини исмлари филодендрон хоним.
(Шунақа мурожаат қилмасам, аразлаб кетиб қолишмасин дейман-да😉)
Шундай қилиб, гўзал меҳмонларим яна иккитага кўпайишди.
Алҳамдулиллаҳ!🤗🤗
Янги меҳмонларни, яъни гулларни @magnoliauuz каналидан харид қилдим.
Мендек шундай меҳмонларга қизиқадиганлар бўлса, олинглар.
Кўзларингиз қувониб юрсин бу гўзалликлардан.
Аллоҳнинг ердаги бу ўсимликлари шунчалик гўзал бўлса, жаннатдагиси қанақа экан, а...
Аллоҳ ҳаммамизга гўзал жаннатларни ва ундаги неъматларини ато этсин.
Жаннатига ҳисобсиз киритсин илоҳим.🤲🌹🌹🌹
Азиза Салимова,
22.11.2024, жума.
@Dengizdagi_dur