“Денгиздаги дур”


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Дур шодаси денгизнинг тубида бўлиб, ғоввослар сув остидан олиб чиқадилар.Қиймати ҳам юқори бўлиб, улар энг яхшиларидир.Қалб ҳам бир денгиз мисоли унинг тубида айтмоқчи бўлганларимиз бор.Ғоввос сингари қалб тубидагиларни илинмоқ истадик.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


4535. Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб Бомдодни ўқиганларидан кейин у кишининг олдиларидан чиқдилар. Ўшанда у ўз намозгоҳида ўтирган эди. Чошгоҳда келсалар, ҳали ҳам ўтирган экан. Шунда у зот:
«Мен сени тарк қилган ҳолда бардавоммисан?» дедилар. У:
«Ҳа», деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Мен сендан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар улар сен бугун айтган нарсалар ила тарозига солинса, оғир келади – «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидаада калимаатиҳи», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Зикрнинг маъноси: «Аллоҳни маҳлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунча, Аршининг вазнича ва калималарининг миқдорича ҳамду сано билан поклаб ёд этаман».
Ушбу ҳадиси шарифдан киши ўзича тахмин билан қилган зикрдан кўра ҳадисларда келган зикрларни қилса, савоби кўп бўлиши келиб чиқади.

Жувайрия онамиз розияллоҳу анҳо Бомдод намозидан кейин чошгоҳгача бўлган муддатда тинмай зикр қилганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт калимани уч марта айтганлар ва улар Жувайрия онамиз розияллоҳу анҳо айтган нарсалар ила тарозига қўйилса, оғир келадиган бўлган.

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидаада калимаатиҳи»ни биз ҳам ёд олиб, зикр қилиб юришга одатланишимиз керак.

@Dengizdagi_dur


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кириб келган саховат, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган муборак
Ой  - РАМАЗОН барча мусулмон аҳлига муборак бўлсин!😊

Кўплар истаб етолмаган Рамазонга бизларни етказган Аллоҳ таоло чексиз ҳамду санолар бўлсин.

Илтижолар қилиб сўраймизки, муборак ойнинг баракотлари, файзу футуҳотларига ҳам муваффақ қилсин. Бу ойни ҳар лаҳзасини ғанимат билиб, уни унумли ўтказишга муваффақ қилсин.
Қилажак хайрли амалларимизда куч-қувват, ғайрат-шижоатни мўл қилиб берсин ва бу хайрли амаллар учун беҳисоб ажрлар берсин.
Ва сўнгида онадан янги туғилгандай гуноҳлардан пок бўлиб чиқишни муяссар қилсин!

Ойлар Султони бўлган Рамазони шариф муборак бўлсин, азизлар!

🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹

@Dengizdagi_dur


Shams kitoblar do‘koni dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bu kitob sizni tarbiyalaydi!

Ushbu kitobda men anchadan beri qidirib yurgan shaxsiy erkinlik boʻyicha savolimga javob bor. Menga ta'sir qilgan bu asar, sizga ham albatta foydali boʻladi degan umitdaman.

Shaxs oʻlaroq ham erkin, ham rivojlangan boʻlishimiz uchun bu kitob javonimizda boʻlishi kerak.

Narxi⬇️
65 000 so’m


👨‍💻 Kitoblarga buyurtma berish uchun: @shams_delivery
murojaat qiling yoki izohlarda ➕ belgisini qoldiring

🚗 Yetkazib berish xizmati mavjud!

☎️ 946063540 | 📍 Novza

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъабдика ва росулика ва солли ъалал муъминиина вал муъминаат вал муслимиина вал муслимаат.

@Dengizdagi_dur


“Энг яхши ҳадя – ҳадя берилаётган кишида йўқ бўлган нарсадир”.

Абдукарим Мирзаев “Аҳлоқус солиҳийн” китобини тавсия этган видеоларини “Шамс” китоби эгасини саҳифаларида кўриб, харид қилиш истаги туғилиб, олгандим.

Почтам бугун етиб келди.
Китобни очгунча, олган китобим шунақа қалин китоб экан-да, деб очдим. Не кўз билан кўрайки, ўзим харид қилган китобдан ташқари яна тўртта китоб, жавоним учун кутилмаган янги меҳмонлар бўлиб келишибди, машааллоҳ!🤗🥰

Адашмовчиликдир, деб ўйласам, ҳадя экан.
Жудаям хурсанд бўлдим.😊

Айтганча, “Аҳлоқус солиҳийн”дан 19 бет ўқидим. Бошланиши зўр экан. Нафс тарбиясига оид. Охиридан ҳам 4-5 вароқ ўқидим, жуда яхши китобга ўхшаяпти...

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир мусулмон биродари яхши кўрган нарса билан уни хурсанд қилиш учун унинг истиқболига чиқса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни уни ҳам хурсанд қилади».
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳ таоло ҳадя эгаларидан, уларнинг ота-оналари ва барча оила аъзоларидан рози бўлсин.
Барчаларига дунё ва охиратдаги энг гўзал неъматларни ато этсин. Ҳаммаларини хурсанд қилсин.
Ҳадялари китоблар ҳар ўқилганда, фазилатли амалларга амал қилиб, салбий хислатлардан тийилганилгандаги ишлар учун то қиёматга қадар Аллоҳ ажру савоблар ёзсин.
Ўзининг хос, суйган дўстларидан қилсин. Омин!

Ўйламаган томонимиздан ажойиб китоблар ила ризқлантирган Аллоҳ таолога буюклигига яраша ва муносиб бўлган, энг гўзал ҳамду санолар бўлсин!

Ажойиб туҳфа бўлди, шундай эмасми!?😊

Азиза Салимова,
27.02.2025 йил, пайшанба.🌹

@Dengizdagi_dur


“Шамс” дўкон эгаларидан ҳадя😊

27.02.2025.

@Dengizdagi_dur


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мен умримни охиригача Сиз билан қўл қовуштириб яшаб ўтишни истайман.😊😊

@Dengizdagi_dur


Ҳар кимнинг ўз ери бор бу дунёда. Кимдир ақлимизни маскан қилса, кимдир қалбимизни маскан қилади.

Жалолиддин Румий

@Dengizdagi_dur


Аллоҳ ризолигига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим. Энг қисқа йўл, одамларни севинтириш эканини кўрдим.

Хожа Аҳрори Валий

@Dengizdagi_dur


Ҳар гал сизни борлигингизни ҳис қилганимда, янада кўпроқ яшагим келади.🤗🤗🤗

Ўзингизни ўзингиз учун асрамасангиз-да, мен учун асранг!

Менга жуда кераксиз!
❤️❤️❤️

@Dengizdagi_dur




Бахт ҳар доим оддий нарсаларда бўлади.

Масалан, дам олиш кунида мазали аччиқ кўк чойни дамлаб, ширинликдан олиб, севимли китобингизни ўқишга нима етсин!?🤗

@Dengizdagi_dur


Аллоҳим, дардимни ювиш учун умра қилгим келяпти.
Эй байтнинг соҳиби, эй Каъбанинг Эгаси, бизга барака бергин, бизни байтингда меҳмон қилгин! Омин!🤲

@Dengizdagi_dur


Ҳаётдаги энг ажойиб нарсалардан бири – Аллоҳ таолонинг сенга қондош бўлмаган ва сен ҳақингда сўзларингдан бошқа нарсани билмасада, шу билан бирга сенга қалбларида кучли эҳтиром ва сендан миннатдорлик туядиган аҳбоблар, дўстлар билан неъматлантиришидир.

www.arabic.uz

@Dengizdagi_dur


Дуоларимда сени унутмадим, ғойибона дуолар содиқларнинг севгисидир.

@Dengizdagi_dur


#Иқтибос

Керакли ўринда керакли гапни айта олган инсон, дарҳақиқат, ақлли инсондир. Агар ақлимизни тўғри ишлатсак, ўзимиздаги заиф нуқталарни осонликча назорат қила оламиз.
Инчунун, ақлли киши – ўзининг заиф жиҳатларини ўрганиб, уларни ислоҳ қилишга ҳаракат қиладиган кишидир.
      Ақлли инсон – хато қилиб қўйса, баҳона қидиришни қўйиб, вақтида чиройли узр сўрай оладиган инсондир.


Ҳафса Билгиннинг «Қизлар, орамизда қолсин» китобидан, 13-бет.

@Dengizdagi_dur



17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.