"ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ" МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
Унда давлат фуқаролик хизматида сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2024 йил 21 ноябрь куни “Давлат фуқаролик хизматида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш” мавзуида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Илмий – амалий анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14-октябрдаги “Сунъий интеллект технологияларини 2030-йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-358-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш доирасида, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини сунъий интеллект технологиялари орқали ошириш истиқболларини муҳокама қилиш, инновацион ечимларни топиш ва уларни амалиётга жорий этиш имкониятларини ўрганиш мақсадида “Science and innovation” халқаро илмий журнали билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Конференцияни Академиянинг Илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректори Алишер Умаров кириш сўзи билан очиб берди.
Конференциянинг асосий мақсади – давлат бошқарувида сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг илмий-амалий асосларини ўрганиш, халқаро тажриба алмашиш ва самарадорликни ошириш учун инновацион ечимларни ишлаб чиқишга қаратилган.
Конференцияда Давлат хизматини хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги “Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш” департаменти, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари иштирок этди.
Конференцияда иштирокчилар томонидан хорижий давлатларнинг муваффақитяли тажрибалари, уларни ўзимизда қўллаш, Ўзбекистонда соҳани ривожлантиришда мавжуд имкониятлар борасида фикр алмашилди.
Тадбир якуни бўйича “Science and innovation” халқаро илмий журнал билан ҳамкорликда мақолалар тўпламини чиқариш кўзда тутилган.
🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube